Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

17.03.2016

ЕЧЛ. «Барселона» кейинги босқичга чиқди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 107
ЕЧЛ. «Барселона» кейинги босқичга чиқди

Европа чемпионлар лигасида чорак финалга чиққан барча жамоа номи аниқ бўлди. Испаниянинг "Барселона" клуби 1/8 финалда "Арсенал"ни мусобақадан чиқариб юборди.
Лондонда бўлиб ўтган ўйинда Венгер шогирдлари 0:2 ҳисобида ютқазгани боис, "Камп Ноу"даги учрашувда меҳмонлар гол уриш вақсадида илк дақиқалардан олдинга ташланишлари керак эди. Аммо бундай бўлмади, аксинча, мезбонлар ташаббусни ўз қўлларига олишди. Учрашувнинг 15-дақиқасида Неймарнинг олис масофадан етказган узатмасидан сўнг Месси бирга-бир вазиятга чиқди ва зарба йўллади. Оспина зарбани қайтаришга муваффақ бўлди. Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб очилди. Қарши ҳужумда Суарес Неймарни дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқарди. Бразилиялик футболчи имкониятни қўлдан чиқармади.
Танаффусга қадар "Арсенал" гол уриш учун 3та яхши имкониятни юзага келди, аммо улар вазиятларни голга айлантира олишмади.
Иккинчи бўлимни эса "канонирлар" гол билан бошлашди. Санчесдан узатма қабул қилган Муҳаммад Эл-Ненни 16 метрдан чиройли зарба билан дарвозани ишғол қилди. Орадан кўп ўтмасдан каталониялик ҳимоячиларнинг хатосидан кейин Уэлбек дарвозани ишғол қила олмади. Зарба йўлига Маскерано ғов бўлди.
Ушбу гол лондонликларда қандайдир умид учқунларини уйғотди, аммо "кўк-анорранглилар" бундан ортиғига йўл қўйишмади. Ўйиннинг 65-дақиқасида эса мезбонлар иккинчи голни уришга муваффақ бўлишди. Алвеснинг ўнг қанотдан берган узатмасига Суарес "қайчи" услубида зарба бериб, "тўққизлик"ка тўпни жойлади. Учрашув сўнгида Лионель Месси ҳам ўз номини стадион таблосига ёздириб қўйди — 3:1.

Икки ўйин натижасига кўра "Барса" 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.
ЕЧЛ, Нимчорак финал, жавоб ўйини
Барселона Испания – Арсенал Англия 3:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Неймар, 1:1 – 51 Эл-Ненни, 2:1 – 65 Суарес, 3:1 – 88 Месси.
Барселона – тер Стеген, Матьё, Альба, Дани Алвес, Бускетс, Ракитич (Туран, 77), Маскерано, Иньеста (Сержи Роберто, 72), Неймар, Месси, Суарес.
Арсенал – Оспина, Габриэл, Монреаль, Бельерин, Косьельни, Фламини (Коклен, 45), Эл-Ненни, Ўзил, Санчес, Уэлбек (Уолкотт, 73), Ивоби (Жиру, 72).
Огоҳлантиришлар: Фламини (32), Габриэл (35), Санчес (50), Туран (79), Жиру (85).
Биринчи ўйин – 2:0

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar