Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

ОЧЛ. Рашидовнинг голи «Ал-Жаиш»га «Насаф» устидан ғалаба келтирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 279
ОЧЛ. Рашидовнинг голи «Ал-Жаиш»га «Насаф» устидан ғалаба келтирди

Қаршининг "Насаф" жамоаси Қатарда ўтказилган Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳсида аламли мағлубиятга учради.
Рўзиқул Бердиев жамоаси Осиё чемпионлар лигасида тажриба тўплаб, ўз ўйинини шакллантириб бормоқда. "Жаиш"га қарши ўйинда жамоа тўпни назорат қилиб, рақибни тўпсиз қолдиришга уринди. Бироқ қаршиликларга ҳужумда бироз тажовузкорлик етишмади.
"Ал-Жаиш"нинг ҳужум учлиги — Ромариньо-Рашидов-Ҳамдаллаҳ яхшигина салоҳиятга эга экани кўзга ташланиб турди. Улар ҳимоячиларимизга анчагина бошоғриқ бўлишди. Ҳимоячиларимиз ушбу футболчиларни яхши қўриқлашга ҳаракат қилишди.
"Аждарлар" танлаган ўйин услуби жамоага камида 1 очкони келтириш керак эди, аммо бутун ўйин давомида яхши ҳаракат қилган вакилларимиз учрашув тугашига 3 дақиқа қолганида битта хатога йўл қўйишди. Жамоамиз назорат қилаётган пайтда тўпни олдириб қўйишди ва рақиб қарши ҳужумга ўтди. Аҳмад Мойиннинг узатма берган чоғда Муҳаммадиев йиқилиб тушди. Натижада Сардор Рашидов бирга бир вазиятга чиқиб борди ҳамда 14 метрдан кучли зарба бериб, дарвозани ишғол қилди.
Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда "Насаф" ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятга эга бўлди. "Жаиш" посбони Халифа Абабакар тўпга чиқишда хатога йўл қўйди ва тўпни ушлай олмади. Футболчиларимиз эса бўш қолган дарвоза томон зарба беришнинг имконини топа олишмади.
"Ал-Жаиш" кетма-кет учинчи ғалабани қўлга киритиб, ўз очколарини 9тага етказиб олди. Бугун БААнинг "Ал-Айн" ўз уйида Саудия Арабистонининг "Ал-Аҳли" клубини мағлуб этди (1:0). Натижада қолган 3та жамоа бир хил кўрсаткичга эга бўлиб туришибди — 3 очко, тўплар фарқи 3-4.

ОЧЛ, "D" гуруҳи, 3-тур.
"АЛ-ЖАИШ" (Қатар) - "НАСАФ" (Ўзбекистон) - 1:0
Гол: Сардор Рашидов (87)
Огоҳлантириш: Мақсуд Каримов (29)
"Ал-Жаиш": 16.Халифа Абабакар, 2.Мурод Нажи Ҳуссайн, 4.Лукас Мендеш, 6.Ёсир Иса, 9.Ҳамидуллоҳ Абдурраззоқ, 10.Сардор Рашидов, 17.Отман ал-Яҳрий (Мажид Муҳаммад 58), Абдураҳмон Муҳаммад Исса, 23.Холид аз-Зриги, 27.Аҳмад Мойин Дузандеҳ, 31.Ромариньо Рикардо (Вагнер Ренан Рибейро 90+1)
“Насаф”: 25.Элдорбек Суюнов, 4.Мақсуд Каримов (Азамат Алланиязов 90), 7.Шуҳрат Муҳаммадиев, 9.Илҳом Шомуродов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 17.Артур Геворкян (С), 18.Баҳром Абдураҳимов, 23.Шерзод Аъзамов, 31.Сайдулло Раҳматов, 45.Бобур Абдухолиқов (Дониёр Нарзуллаев 75).
Бош ҳакам: Аҳмад Абубакар ал-Каф (Уммон)

"АЛ-АЙН" - "АЛ-АҲЛИ" - 1:0


№ЖамоаЎйинҒалабаДурангМағлубиятТ-НОчко 1 Ал-Жаиш 3 3 0 0 5-2 9 2 Ал-Айн 3 1 0 2 3-4 3 3 Ал-Аҳли (СА) 3 1 0 2 3-4 3 4 Насаф 3 1 0 2 3-4 3 - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar