Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

ОЧЛ: Навбатда Эрон ва Қатар вакиллари

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 179
ОЧЛ: Навбатда Эрон ва Қатар вакиллари

Хабарингиз бордир, Эрон клублари ОЧЛ - 2016ни жуда яхши бошлашди. Жами 6та ўйиндаги 4та ғалаба кўп нарсадан дарак беради. Айниқса, ўтган мавсум Эрон про-лигасида 2-ўринни эгаллаган «Тракторсози»нинг натижалари ва ўйини кўпчиликда яхши таассурот қолдирди. Ҳамюртимиз Сардор Рашидовнинг клуби - «Ал-Жаиш» ҳам ОЧЛда анча узоққа бориш ниятида. Ҳарқалай, жамоанинг имкониятлари чакки эмасдек. Демак, ўз одатимизга асосан, қуйида ОЧЛ 3-4-турларида клубларимизга қаршилик кўрсатадиган рақиблар хусусида имкон қадар маълумот берамиз.

Чемпионликдан бенасиб Қолган «Тракторсози»

ОЧЛ: Навбатда Эрон ва Қатар вакиллари

«Пахтакор»нинг 3-4-турлардаги рақиби - «Тракторсози». Мазкур клуб бундан 45 йил муқаддам, аниқроғи, 1970 йили ташкил топган ва Табриз шаҳри шарафини ҳимоя қилади. Жамоанинг лақаби - «қизил бўрилар». «Тракторсози» рақибларини Табриз шаҳридаги «Саҳанд Стэдиум»да қабул қилади. Мазкур арена 70000 мухлисга мўлжалланган. Клуб ўйин сифати баробарида ўз брендига ҳам юқори даражада эътибор қаратади. Мисол учун, футболчилар спорт кийимлари клуб логотипи ва мамлакат байроғига ҳамоҳанг тарзда ишланган. Жамоа 2008|2009 йиллар мавсумида 7 йиллик танаффусдан сўнг яна Эрон про-лигасига қайтди ва шундан буён унда ўсиш кузатилмоқда. Айтайлик, «тракторсозлар» элитага қайтиш ҳамоно 7-поғонани банд этишди. Кейинги икки мавсумда эса 5-поғонани эгаллашди. Шунга мувофиқ, клуб ўз тарихида илк бора ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритди. Шунингдек, 2013|2014 йиллар мавсумида «Ҳазфи кубоги»ни қўлга киритди.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 23та ўйин, 8та ғалаба, 11та дуранг, 4та мағлубият, тўплар нисбати: 26-19. 5-ўрин. «Тракторсози» 6 мартда эълон қилинган Осиё клублари рейтингида 23-поғонани банд этди.

Легионерлар. Карлос Алешандро Кардосо (1984 йил 11 сентябрда туғилган). «Тракторсози»га Бокунинг «Нефтчи» клубидан ўтган. Айни пайт 5-рақам остида тўп сурувчи марказий ҳимоячи асосий таркибда муқим жойга эга эмас. Амалдаги шартномаси июль ойида тугайди. Аугусто Сезар Морейра (1992 йил 6 августда туғилган) асосий таркибда майдонга тушиш учун Меҳди Шарифи билан рақобатлашмоқда. Ҳамза Юнус (1986 йил 16 апрелда туғилган) Эрон клубига 2015 йил июлда «Лудогорец»дан ўтди. Ян Иринко Рэмсай (1988 йил 27 февралда туғилган) Филиппин терма жамоасининг камсонли юлдузларидан бири. Отаси - шотланд, онаси - филиппинлик, ўзи Австралияда туғилган ва Эронга кўчиб келгунига қадар «яшил қитъа»нинг турли клубларида юқори савияда тўп сурган. ЖЧ-2018 саралаши доирасида Яман термаси дарвозасига гол ҳам урди. Эътиборлиси, ярим ҳимояда тўп сурувчи Рэмсай янги клуби сафидаги дастлабки 2та ўйинда 3та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Биласизми? 2015 йил май ойи охирида «Тракторсози» нотўғри маълумот туфайли мамлакат чемпионлигини қўлдан бой берганди. Сўнгги тур олдидан турнир жадвалини бошқариб турган Табриз клуби «Нафт» билан ўйнайди. Айни шу вақт «Сайпа» ва «Сепаҳон» жамоалари ўртасида бўлган баҳснинг натижаси чемпионлик тақдирига бевосита таъсир ўтказарди. Ўйиннинг охирги дақиқаларида «Тракторсози» мураббийлари ва футболчиларига «Сепаҳон»нинг дуранг ўйнагани ва чемпионлик уларга насиб этгани ҳақида хабар етказилади. Бунинг натижасида футболчилар ғалабага ҳаракат қилишмайди ва ўйин 3:3 ҳисобида якунланади. Параллель ўйинда эса аслида «Сепаҳон» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Шу тариқа «тракторсозлар» аламли тарзда чемпионликдан бенасиб қолишди.

Бош мураббий. Амир Ғаленои. Жамоа учун бегона шахс эмас. 2011-2012 йиллар мавсумида ҳам «Тракторсози»ни бошқарганди. Жамоа ўзининг илк кумуш медалини айнан Ғаленои қўл остида ютиб, тарихда биринчи марта ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олганди. 2015 йил 9 декабрда «тракторсозлар» бошқарувига қайтган мураббий 1,5 йиллик шартнома асосида ишга киришди.

«Тракторсози»нинг ОЧЛдаги иштироки

2013 йил: гуруҳ босқичи (1та ғалаба, 1та дуранг, 4та мағлубият)

2014 йил: гуруҳ босқичи (1та ғалаба, 2та дуранг, 3та мағлубият)

2015 йил: гуруҳ босқичи (1та ғалаба, 1та дуранг, 4та мағлубият)

«Сепаҳон» - Эроннинг ОЧЛда энг кўп Қатнашган жамоаси

ОЧЛ: Навбатда Эрон ва Қатар вакиллари

Бугун «Локомотив»ни қабул қилувчи «Сепаҳон» 6 март куни эълон қилинган Осиё клублари рейтингида 21-ўринда қайд этилди. Дейлик, «Пахтакор» бу рейтингнинг 20-қаторидан жой олди. Шундан ҳам «Локо»ни олдинда ўта мураккаб ўйинлар кутиб турганини англаш мумкин. «Сепаҳон» янгиланган форматдаги ОЧЛда Эроннинг энг кўп иштирок этган клубидир. Хорватиялик мутахассис Игор Штимац яккакурашларда енгилмайдиган, исталган рақибни ҳимояда ўйнашга мажбур қиладиган жамоа тузишга уринмоқда. «Сепаҳон»нинг Эрон про-лигасида 5 марта ғолибликни қўлга киритганини қўшимча қилиш жоиз: 2002|2003, 2009|2010, 2010|2011, 2011|2012 ва 2014|2015.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 23та ўйин, 6та ғалаба, 11та дуранг, 6та мағлубият, тўплар нисбати: 23-23. 11-ўрин.

Жамоа сардори. Муҳаррам Навидкия. Асли озар йигити жароҳатлар туфайли Европада ўйнаб кетолмади. Эронда 2003 ва 2013 йилларда энг яхши футболчи сифатида тан олинган. Навидкия майдонга тушмаса, сардорлик боғичи Ходи Оқилига ўтади. У узоқ 1996 йилдан буён «Сепаҳон» тизимида ўйнамоқда.

Легионерлар. Леандро Падовани (Бразилия). Ҳимоячи. Ўтган мавсум «Нафт Теҳрон» клуби шарафини ҳимоя қилган бўйдор (196 см.) футболчи 2015 йил ёзда «Сепаҳон» билан шартнома тузди. Лекин ташкилий масалаларга боғлиқ муаммолар туфайли жамоа сафида илк марта жорий йил февралда майдонга тушди. Хуллас, ортда қолган 4та ўйин орқали унинг имкониятларига тўлиқ баҳо бериш мушкул. Сенижад Ибричич (Босния ва Герцеговина). Ярим ҳимоячи. «Локомотив» (Москва) 2011 йил 13 январда бу футболчи учун чамаси 7 млн. евро тўлаганди. Ибричич Россияда ёрқин ўйнаб кетолмагач, турк клубларини кеза бошлади. «Сепаҳон» сафига эса жорий йил январда қўшилди. Ҳақиқий болқонлик. Ҳужумга ёрдам бериш билан шуғулланади. Ўз терма жамоасида 44та ўйин ўтказган. Фозил Мусаев (Ўзбекис­тон). Ярим ҳимоячи. Фозил ўзбек футболи вакиллари орасида биринчи бўлиб форс ўлкасида чемпион бўлди. Клубда либеро ва марказий ҳимоячи вазифаларини бажаради. Дарвоқе, ушбу футболчимизга Саудия клубларининг жиддий қизиқишаётгани ҳақида хабарлар бор.Лусиано Перейра (Бразилия). Ҳужумчи. Чимба номи билан шуҳрат қозонган. Эрон футболига жуда тез мослашди. Бунда тиришқоқлиги ва майдонда катта ҳажмда иш бажариш қобилияти қўл келди. Ёши 32га етганига қарамай, ҳамон чаққон ва голга чанқоқ.

Бош мураббий. Игор Штимац (Хорватия). 1967 йил 6 сентябрда Меткович шаҳрида туғилган. 2015 йил 12 ноябрда Ҳусайн Фараки ўрнини эгаллади. «Сепаҳон» - унинг Осиёдаги илк клуби.

«Сепаҳон»нинг ОЧЛдаги иштироки

2004 йил: гуруҳ босқичи (4та ғалаба, 1та дуранг, 1та мағлубият)

2005 йил: гуруҳ босқичи (3та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият)

2007 йил: финал (5та ғалаба, 5та дуранг, 2та мағлубият)

2008 йил: гуруҳ босқичи (2та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият)

2009 йил: гуруҳ босқичи (2та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият)

2010 йил: гуруҳ босқичи (2та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият)

2011 йил: 1|4 финал (6та ғалаба, 1та дуранг, 2та мағлубият)

2012 йил: 1|4 финал (5та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият)

2013 йил: гуруҳ босқичи (3та ғалаба, 3та мағлубият)

2014 йил: гуруҳ босқичи (2та ғалаба, 1та дуранг, 3та мағлубият)

Янги асрда Қайта жонланган «Зоб-Оҳан»

ОЧЛ: Навбатда Эрон ва Қатар вакиллари

«Бунёдкор»нинг навбатдаги рақиби - «Зоб-Оҳан» тарихини 6 қисмга бўлиш мумкин. Жамоа янги асрнинг ўзида 4та босқични босиб ўтди. Энг ёрқин мавсуми сифатида эса 2010 йилни кўрсатса бўлади. Ўшанда жамоа барчани ҳайратлантириб, ОЧЛда финалгача борди. «Сеонгнам Ильва Чунма»га 1:3 ҳисобида ютқазган жамоа келгуси мавсумларда янада ёрқинроқ нур сочиши мумкинлигига шаъма қилгандек эди. Чунончи, «Зоб-Оҳан» ОЧЛдаги иккинчи уринишидаёқ финални забт этганди. 2012 йили эса клуб ОЧЛ саралашидан ҳам ўтолмади ва унинг учун омадсиз дамлар бошланди. Дейлик, 2012 йил июнь - 2014 йил июнь оралиғида «Зоб-Оҳан» нақ 5 нафар мураббийни кўрди. Ниҳоят, 2014 йил ёзда бошқарув Яҳё Гулмуҳаммади қўлига ўтгач, жамоа раҳбарияти бироз тин олди. Зеро, Гулмуҳаммади янги фалсафа ярата олди. Хусусан, жамоа тўлақонли тарзда маҳаллий футболчиларга суяна бошлади, ротацияга эътибор қаратилди. Таркибдаги 7 нафар футболчининг шартномаси муддати жорий йил тугайди, қолганлар билан камида 2018 йилгача мўлжалланган келушув бор. Айни таркибдаги 9 нафар футболчи клуб академиясидан етишиб чиққан. Улар орасида Меҳди Меҳдипур яққол ажралиб туради.

Факт. Жорий мавсум ОЧЛнинг 1-турида «Лаҳвия» устидан қозонилган ғалаба (1:0) «Зоб-Оҳан» учун 2011 йилдан буён кузатилган илк ғалаба бўлди.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 23та ўйин, 9та ғалаба, 11та дуранг, 3та мағлубият, тўплар нисбати: 28-15. 3-ўрин. «Зоб-Оҳан» 6 мартда эълон қилинган Осиё клублари рейтингида 28-ўринни банд этди.

Легионер. Марко Аурелио Иубел (1986 йил 7 август­да туғилган). «Зоб-Оҳан» 2007 йили профессионал фао­лиятини бошлаган бу футболчи учун ҳисоб бўйича 12-клубдир. Вингер сифатида ҳаракатланувчи Иубел Эронда бундан олдин «Сабои Қум» шарафини ҳимоя қилган. «Зоб-Оҳан» таркибига эса яқиндагина қўшилди. Ҳозирча асосан ўйиннинг сўнгги 15 дақиқасида майдонга туширилмоқда.

«Зоб-Оҳан»нинг ОЧЛдаги иштироки

2004 йил: гуруҳ босқичи (1та ғалаба, 2та дуранг, 1та мағлубият)

2010 йил: финал (7та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият)

2011 йил: 1|4 финал (5та ғалаба, 1та дуранг, 2та мағлубият)

2012 йил: саралашдан ўтолмаган

Сардор Рашидов жамоаси - «Ал-Жаиш»

ОЧЛ: Навбатда Эрон ва Қатар вакиллари

2007 йили Доханинг Ал-Дуҳайл туманида ташкил топган мазкур клуб мухлисларимизга жуда яхши таниш. Айниқса, сўнгги пайтлар унга нисбатан қизиқиш бир неча баробар ортгани бор гап. Ҳарқалай, Сардор Рашидовни сотиб олганидан буён унинг натижаларини диққат билан кузатяпмиз. «Жаиш» таркибида 5 нафар маҳаллийлаштирилган футболчи тўп суради: Халифа Або Бакр (Сенегал), Абдураҳмон Абкер (Саудия Арабистони), Весам Ризиқ (Фаластин), Мажид Муҳаммад (Судан), Абдулқодир Илёс Бакур(Саудия Арабистони). Клуб сўнгги пайтларда хорижлик ёш ва иқтидорли футболчиларни фаоллик билан ўз сафига жалб этяпти. Бу йўлда маблағни сира аямаяпти. Франциялик мутахассис Сабри Лямуши ўйинчилик фао­лиятини айнан Қатарда якунлаганди. У 2014 йил 27 декабрдан буён «Ал-Жаиш»га устозлик қилмоқда. Эътиборлиси, мураббийлар штабида 7та мамлакат мутахассиси ишлайди. Жамоа суратчиси Руминиядан эканлигини айтсак, балки ишонмассиз, лекин бу ҳақиқат. Тиббий хизмат вакиллари эса Руминия, Тунис ва Канададан таклиф этилган. Тўғри, раҳбарият тўлақонли Қатардан.

Жорий мавсум (2015|2016) чемпионатдаги ҳолати: 22та ўйин, 12та ғалаба, 4та дуранг, 6та мағлубият, тўплар нисбати: 41-24. 3-ўрин. «Ал-Жаиш» 6 мартда эълон қилинган Осиё клублари рейтингида 39-ўринни банд этди.

Легионерлар. Лукас Мендеш (1990 йил 3 июлда туғилган). Чап қанот ва марказий ҳимояда бирдек ўйнайди. Ҳаракатларидан Бразилия терма жамоаси собиқ футболчиси Лусионинг ўйини ҳавоси уфуриб туради. Ҳужумга қўшилишни унча хўш кўрмайди. Ўйин интизомига тўлиқ риоя қилиши билан аксарият бразилияликлардан ажралиб туради. Абдураззоқ Ҳамдаллоҳ (1990 йил 17 декабрда туғилган). Марокаш футболида янги порлаётган юлдузлардан. Қатарга келгунига қадар Норвегия ва Хитой клубларида ўйнаган. 2015 йил 24 июлда «Жаиш» билан 2 йиллик шартнома тузди. Бўйи 179 сантиметрга тенг бу ҳужумчи ҳақиқий «9-рақам» ролига хос ўйин кўрсатади. Вазиятни пойлаб туради ва кичик имкониятни ҳам голга айлантиришга уринади. Рома­риньо (1990 йил 12 декабрда туғилган). «Жаиш» сафига 2014 йил сентябрда 7,5 млн. евро эвазига ўтган. Машҳур Ромариога ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу тахаллус унга отаси (Роналдо) ва бобоси (Марио) исмлари туфайли берилган. Янги клубида 44та ўйинда 25та гол урди. ОЧЛдаги статистикаси: 5та ўйин, ўз ҳисобига 3та гол ёзиб қўйди.Сардор Рашидов (1991 йил 14 июнда туғилган). 2010-2015 йилларда «Бунёдкор»да ўйнаб, ОЧЛда 3та гол урди. Терма жамоа­миз учун эса нақ 10та гол уришга улгурди. Янги клуби сафида қисқа вақт ичида ички чемпионат баҳсларида рақиблар дарвозасини 9 марта ишғол қилди. Тўғри, Сардор «Жаиш» учун сўнгги марта 14 декабрда гол урганди («Ал-Садд» билан ўйинда).

«Ал-Жаиш»нинг ОЧЛдаги иштироки

2013 йил: 1|8 финал (3та ғалаба, 3та дуранг, 2та мағлубият)

2014 йил: гуруҳ босқичи (2та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият)

2015 йил: саралаш босқичидан ўтолмаган

Ф.ФАЙЗИЕВ тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar