Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақидаги китоб савдога чиқди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 92
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақидаги китоб савдога чиқди

Бугундан бошлаб Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳақида тайёрланган «Бир жамоа — бир орзу» номли китоб савдоси «Бунёдкор» стадионида йўлга қўйилди.

Маълумки, бугун пойтахтимизнинг етакчи жамоаси «Бунёдкор» футболчилари Осиё чемпионлар лигаси-2016, гуруҳ босқичи, учинчи тур ўйинлари доирасида Эроннинг «Зоб-Аҳан» жамоаси билан куч синашишади.

Сал кейинроқ март ойида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати 2018, иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 март куни бўлиб ўтадиган Филиппинга қарши учрашуви ҳам, Баҳрайнга қарши 29 март куни бўладиган ўйин ҳам 18:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси олти учрашув ўтказиб, 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда ҳозирча 7 учрашувда 16 очко жамғарган КХДР терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

Ўйлаймизки, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида чиқарилган илк китоб футболчиларимизни янги ғалабаларга руҳлантириб, миллионлаб ўзбек футболи мухлисларига чинакам туҳфа бўлиб қолади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar