Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

16.03.2016

ОЧЛ: «Локомотив»нинг асосий рақиби Саудияда ғалаба қозонди, «Пахтакор» рақиблари эса ўзаро дуранг ўйнади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 73
ОЧЛ: «Локомотив»нинг асосий рақиби Саудияда ғалаба қозонди, «Пахтакор» рақиблари эса ўзаро дуранг ўйнади

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган ва 15 март куни ўтказилиши белгиланган учрашувлар якунига етди. Хусусан, «А» гуруҳида Тошкентнинг «Локомотив» клуби рақиблари, «C» гуруҳида эса Тошкентнинг «Пахтакор» жамоаси рақиблари ўзаро баҳс олиб боради.

«А» гуруҳидаги 3-тур доирасидаги учрашувда Саудия Арабистонининг «Ал-Иттиҳод» жамоаси ўз майдонида БААнинг «Ан-Наср» клубига имкониятни бой берди. Нилмарнинг дубли БАА клубига 2:1 ҳисобида ғалаба келтирди, «Иттиҳод»нинг ягона голи Гелмин Риваснинг ҳисобига ёзилди.

Гуруҳнинг 3-тур доирасидаги биринчи ўйинида «Локомотив» Эронда «Фулад Сепаҳон»нинг мағлуб этиб, 3 очкони қўлга киритган эди. Турдан сўнг, «Ан-Наср» 6 очко билан «А» гуруҳи пешқадами, «Локомотив» эса гуруҳнинг мағлубиятга учрамаган ягона жамоаси сифатида беш очко билан 2-поғонада бормоқда.

ОЧЛнинг «C» гуруҳида қатнашаётган «Пахтакор» 3-ўринни эгаллаб турибди — Тошкент клуби 3-турда Эроннинг «Тракторсози» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Гуруҳдаги иккинчи ўйинда БААнинг «Ал-Жазира» ва Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клублари дураб ўйнади — 1:1. Учрашувнинг 9-дақиқасида бразилиялик Аилтон «Ал-Ҳилол»ни ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса, «Ал-Жазира» фақатгина 90+4-дақиқада Фарис Жуманинг голи билан мувозанатни тиклади.

Турдан сўнг, «Тракторсози» 6 очко билан гуруҳда пешқадам, «Ал-Ҳилол»да 5, «Пахтакор»да 4 ва «Жазира»да 1 очко бор. «Локомотив» ва «Пахтакор» ОЧЛ гуруҳ босқичи 4-тури доирасидаги учрашувларни 6 апрель куни ўтказади. Шу куни Эроннинг «Фулад Сепаҳон» жамоаси «Локомотив» билан ўйин учун Тошкентга ташриф буюрса, «Пахтакор» Эронда «Тракторсозий»га қарши тўп суради.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar