Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

15.03.2016

Андрей Микляев: «Эртага ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга бўламиз»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 146
Андрей Микляев: «Эртага ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқиш учун яхши имкониятга эга бўламиз»

Хабарингиз бор, эртага Осиё чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган ўйинларга старт берилади. Ўз тарихида иккинчи бор ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этаётган “Локомотив” сафарда Эроннинг “Сепаҳон” клуби меҳмони бўлади.

Бугун “Локомотив” футбол клуби делегацияси истиқомат қилаётган меҳмонхонада ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб “темирйўлчилар” устози Андрей Микляев ҳамда ҳужумчи Темурхўжа Абдухолиқов иштирок этишди.

А.Микляев: – Авваламбор бизни илиқ кутиб олишгани учун мезбон жамоа вакилларига миннатдорчилик билдираман. Шаҳрингизга кеча етиб келдик ва кечанинг ўзида машғулот ўтказдик. Эртага бўлса иккала жамоани қизиқарли ўйин кутиб турибди деб ўйлайман. Гуруҳдаги тўртта жамоада ҳам имконият бор. Эртага ғалаба қозонсак, гуруҳдан чиқиш учун янада яхши имкониятга эга бўламиз. Биз бу ерга фақат уч очкони кўзлаб ташриф буюрганмиз.

Т.Абдухолиқов: – Бу йилги Осиё чемпионлар лигаси билан ҳаммани табриклайман. Бундай турнирда ҳар бир футболчи тўп суришни истайди. Мен олдин ҳам Эронда бўлганман ва бизни доим меҳмондўстлик билан кутиб олишган. Жамоамизда кайфият яхши, биз футболчилар ўйинга тайёрмиз.

– “Сепаҳон” жамоаси ҳақида нима дея оласиз?
А.Микляев: – Биз бу клуб ҳақида маълумотга эгамиз. Жамоанинг ўтган йил Эрон чемпиони бўлганидан хабаримиз бор. Таркибда кучли легионерлар шунингдек, яхши савиядаги маҳаллий футболчилар тўп тепишади. Олдин бизда ўйнаган Фозил Мусаев ҳам ушбу жамоада фаолият олиб боряпти. Клуб ички чемпионатда бир текис ўйин кўрсата олмаяпти, бироқ ОЧЛ умуман бошқа турнир ва ҳамма жамоа бунда бор имкониятини ишга солади.

– Бу ернинг об-ҳавоси ҳақида фикрингиз? Таркибда жароҳат олган футболчилар борми?
А.Микляев: – Об-ҳаво худди Тошкентдагига ўхшаш, яъни маза қилиб футбол ўйнаса бўлади. Эртага ҳеч бир жамоанинг об-ҳаводан нолишга ҳаққи йўқ. Жароҳат олганлар бор-йўқлигига келадиган бўлсак, бизда фақат бир футболчи Икром Алибоевнинг жароҳати бор, шу боис уни Тошкентда қолдириб келганмиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar