Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.03.2016

Сардор Рашидов: «Насаф»га қарши ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 168
Сардор Рашидов: «Насаф»га қарши ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз»

Хабарингиз бор, 16 март куни Қаршининг "Насаф" жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ баҳслари доирасида Қатарда "Ал-Жаиш" жамоасига қарши майдонга чиқади. Қаршиликларнинг ушбу ўйини биз ўзбек футболи ишқибозлари учун икки карра аҳамиятли ўйини ҳисобланади. Сабаби, ушбу ўйинда "Насаф" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя қилса, рақиб жамоаси таркибида терма жамоамиз аъзоси Сардор Рашидов ҳаракат қилади.
Биз айнан ушбу ўйин арафасида Сардор Рашидов билан боғланиб ўйинда олдинги фикрларини билишга қизиқдик.
— Илк марта халқаро майдонда Ўзбекистон клубларига қарши майдонга чиқасиз. Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
— Айтганингиздек, илк марта юртдошларимга қарши халқаро майдонда илк марта ўйнайман. "Насаф"га қарши ўйинни интизорлик билан кутяпман. Албатта, қийин ўйин бўлиши кутилмоқда, лекин биз ушбу ўйинда ғалаба қозонмоқчимиз.
— Олий лига ўйинларида "Насаф"га қарши бир нечта ўйинларда майдонга чиққансиз. Ушбу жамоанинг асосий кучи нимада деб ҳисоблайсиз?
— "Насаф" жудаям яхши шаклланган жамоа. Уларнинг кучи жамоавий ўйин кўрсатишади ва сўнгги дақиқагача кураш олиб боришади. Ирродали жамоа деб ҳисоблайман.

— "Ал-Жаиш" Қатар Юлдузлар Лигасида чемпионликни қўлдан бой берди. Энди клубнинг режалари қандай?
— Тўғри, чемпионлик қўлдан бой берилди. Лекин, биз Осиё Чемпионлар лигасидаги иштирокимизни энди бошладик. Шунингдек, Қатар кубогида ҳали курашдан чиққанимиз йўқ. Демак, иккала мусобақада ҳам ғолиб чиқиш имкониятига эгамиз ва олдимизга айнан шундай мақсад қўйилган. Ушбу икки мусобақада ғолиб чиқиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишга тайёрмиз.

Бобур Икромов суҳбатлашди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar