Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.03.2016

ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичига 12 апрелда қуръа ташланади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 95
ЖЧ-2018 учинчи саралаш босқичига 12 апрелда қуръа ташланади

Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича Жаҳон чемпионатига-2018га Осиё қитъаси жамоалари саралашининг учинчи босқичи учун қуръа ташлаш маросими муддати маълум бўлди.

Қуръа маъросими 2016 йилнинг 12 апрель санасида, Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтади.

Унда иккинчи саралаш босқичидан ўтган ўн икки терма жамоа олтитадан икки гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни қўлга киритган тўрт жамоа Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади. Учинчи ўрин соҳиблари эса ўзаро ўйин ўтказиб, ғолиб жамоа ФИФА қарорига кўра КОНКАКАФнинг тўртинчи жамоасига қарши саралашнинг сўнгги учрашувини ўтказади.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018, иккинчи саралаш босқичи доирасидаги сўнгги икки ўйинни Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 24 март куни бўлиб ўтадиган Филиппинга қарши учрашуви ҳам, Баҳрайнга қарши 29 март куни бўладиган ўйин ҳам 18:00да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги икки ўйин олдидан Ўзбекистон терма жамоаси олти учрашув ўтказиб, 15 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳда ҳозирча 7 учрашувда 16 очко жамғарган КХДР терма жамоаси пешқадамлик қилмоқда.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar