Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.03.2016

Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 146
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи тур учрашувлари ҳам ортда қолди. Биз ушбу турда қайд этилган 14 та ғалабали, ғалабасиз, мағлубиятли ва мағлубиятсиз серияларни аниқладик ва уни сизнинг эътиборингизга ҳавола этамиз.

Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

1. “Пахтакор”нинг ғалабали серияси
Амалдаги чемпион Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Олий лигадаги охирги 6 та учрашувни ҳам ғалаба билан якунлади. Нўмон Хасанов шогирдлари ўтган мавсумда “Динамо” (6:0), “Машъал” (2:1), “Насаф” (1:0), “Андижон” (6:0), ушбу мавсумда эса “Андижон” (2:1) ва “Қўқон-1912” (4:0) жамоалари таслим этишди. “Шерлар” охирги марта ўтган мавсумда “Бунёдкор”га ютқазишганди.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

2. “Пахтакор”нинг ўз майдонидаги ғалабали серияси
Тошкентликлар “Қўқон-1912”га қарши ўйинда яна бир ёқимли анъаналарини давом эттиришди. Яъни “Шерлар” Олий лига доирасида ўз майдонларида ўтказган кетма-кет 16-учрашувда ғалаба нашидасини суришди. “Пахтакор” ўз майдонида охирги марта 2015 йилнинг 12-март санасида “Олмалиқ” билан ўйинда очко йўқотган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

3. “Пахтакор”дан учинчи серия
“Пахтакор” Олий лигада “Пахтакор” марказий стадионида ўтказган охирги 34 та ўйинда мағлубиятга учрамаган. “Шерлар” Ўзбекистон чемпионатида охирги марта ўз майдонида 2013 йилнинг 17-август санасида Игор Шквирин мураббийлигидаги “Олмалиқ”дан мағлуб бўлишган эди.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

4. “Андижон”нинг ғалабасиз серияси
Ўз майдонида “Локомотив”га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берган “Андижон” Олий лигадаги ғалабасиз сериялари сонини 5 тага етказди. Андижонликлар ушбу мавсумда “Локомотив” ва “Пахтакор”га, ўтган мавсумда эса “Пахтакор” ва “Бунёдкор”га ютқазиб қўйишган бўлса, “Динамо” билан муроса кўчасини танлаган. Эътиборли жиҳати “Андижон” охирги 5 ўйиннинг 4тасини пойтахт жамоаларига қарши ўтказиб, барчасида мағлуб бўлган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

5. “Бухоро”дан мағлубиятсиз серия
“Бухоро” “Обод”га қарши ўйинда Олий лигадаги ғалабали сериясига якун ясади. Клуб охирги 4 ўйинда “Металлург”, “Нефтчи”, “Сўғдиёна” ва “Олмалиқ” жамоаларини таслим қилган эди. Шундай бўлса ҳам Бухорликлар энди Ўзбекистон чемпионатидаги мағлубиятсиз сериялари сонини 5 тага етказиб олишди.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

6. “Бунёдкор”нинг мағлубиятсиз серияси
Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби Олий лигадаги мағлубиятсиз сериясини 8 ўйинга етказди. “Қалдирғочлар” ана шу ўйинларда “Сўғдиёна”, “Нефтчи”, “Қўқон-1912”, “Андижон” ва “Пахтакор”ни мағлуб этишган бўлса, “Олмалиқ”, “Насаф” ва “Динамо” билан муроса кўчасини танлашган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

7. “Локомотив”дан ғалабали серия
“Локомотив” жамоаси Олий лига доирасидаги охирги 7 ўйинда фақат ғалаба қозонган. “Темирйўлчилар” ана шу баҳсларда “Бухоро”, “Қизилқум”, “Шўртан”, “Машъал”, “Андижон” ва “Навбаҳор” (2 марта) клубларини таслим этган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

8. “Локомотив”дан мағлубиятсиз серия
Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси сафарда “Андижон”ни таслим этган ҳолда Олий лигадаги мағлубиятсиз сериясини 11 ўйинга етказиб олди. “Темирйўлчилар” Ўзбекистон чемпионатида охирги марта 2015 йилнинг 12-сентябр куни “Пахтакор”дан мағлуб бўлишган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

9. “Локомотив”нинг Водий клубларига қарши мағлубиятсиз серияси
“Локомотив” клуби дастлабки икки турни водийда ўтказиб ҳар иккаласида ҳам ғалаба қозонди. Шу тариқа “темирйўлчилар” Водий жамоаларига қарши ўтказган сафардаги охирги 15 ўйинни мағлубиятсиз ўтказишди. “Локомотив” жамоаси ана шу ўйинларда “Андижон (4 ғалаба), “Нефтчи” (3 ғалаба, 1 дуранг), “Навбаҳор” (4 ғалаба, 1 дуранг) ва “Қўқон-1912” (2 дуранг) билан ўйинларда ютқазмади. “Локо” охирги марта 2010 йилининг 31-октябр санасида “Нефтчи” билан ўйинда водийдан очкосиз қайтган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

10. “Металлург”дан мағлубиятсиз серия
Бекободнинг “Металлург” жамоаси Олий лигадаги мағкубиятсиз сериясини 4 тага етказди. “Металлург” “Қизилқум” билан дуранг ўйнаб, “Шўртан”, “Сўғдиёна” ва “Машъал”ни мағлуб этди. Эътиборли жиҳати клубнинг ғалабали серияси 3 тага етди.

Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

11. “Навбаҳор”нинг ғалабасиз серияси
“Навбаҳор” Олий лигада ўтказган охирги 4 та ўйинида ҳам имкониятни бой берди. Наманганликлар “Шўртан” (1:2), “Навбаҳор” икки марта (2:3) ва “Нефтчи” (0:1) билан ўйинларни бой беришди. 1996 йилги Ўзбекистон чемпиони охирги ғалабасини 2015 йилнинг 30-октябр куни “Қизилқум” билан ўйинда қўлга киритган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

12. “Олмалиқ”нинг ғалабасиз серияси
“Олмалиқ” жамоаси ушбу мавсумни жуда ёмон бошлади. Игор Швирин шогирдлари ўтган мавсумни ҳам қўшиб ҳисоблаганда охирги 7 ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келишмоқда. Тошкент вилояти жамоаси охирги марта 2015 йилнинг 16-октябр санасида уч очкони қўлга киритган.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

13. “Шўртан”дан мағлубиятли серия
2-турда ўз майдонида “Қизилқум”га ютқазган “Шўртан” Олий лигадаги мағлубиятли сериясини 3 тага етказди. Ғузорликлар Навоий жамоасидан ташқари, “Насаф” ва “Металлург” билан ўйинларни ҳам бой берган. “Шўртан” сўнги бор, ўтган йилнинг 5-ноябрида “Навбаҳор”ни мағлубиятга учратган эди.
Олий лигадаги ёқимли ва ёқимсиз сериялар

14. “Сўғдиёна” дан мағлубиятли серия
“Сўғдиёна” жамоаси Олий лигадаги охирги 3 та ўйинда ҳам имкониятни бой берди. Жиззахликлар бу ўйинларда “Бунёдкор”, “Металлург” ва “Бухоро” томонидан таслим этилган. Клуб охирги бор 2015-йилнинг 5-ноябрида “Қўқон-1912” устидан ғалабага эришган.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar