Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

14.03.2016

Ла лига. «Реал» очко йўқотиб қўйишига оз қолди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 94
Ла лига. «Реал» очко йўқотиб қўйишига оз қолди

Испания чемпионатининг 29-тури доирасида "Реал" сафарда "Лас-Пальмас"га қарши баҳс олиб борди ва жуда қийин ғалабани қўлга киритди.
Ўйин бошида мезбонлар Модричнинг хатосидан сўнг жуда қулай имкониятдан фойдалана олмаганини айтмаганда (Навас яккама-якка вазиятда зарбани қайтарди), танаффусга қадар устунлик мадридликлар томонида бўлди. Жумладан, 24-дақиқада Роналду яккама-якка вазиятга чиқди ва имкониятдан фойдалана олмади. Ушбу вазиятда юзага келган бурчак тўпидан кейин ҳисоб очилди: Рамос бош билан дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлимда эса "Лас-Пальмас" ўз ўйинини кучайтириб, меҳмонларни ҳимояланишга ва охир-оқибат хато қилишга мажбур қилди. Ўйин тугашига 3 дақиқа қолганида Ковачич жарима зарбасини амалга ошириб, тўпни рақибга топшириб қўйди. Битта узатма билан Виллиан Жозе бирга бир вазиятга чиқарилди ва ҳужумчи тўпни Наваснинг устидан ошириб қўйди.

Ушбу ўйинда "Мадрид" очко йўқотидигандек эди, аммо орадан 2 дақиқа ўтиб Каземиро жамоа жонига оро кирди. Бурчакдан етказилган узатмани ярим ҳимоячи бош билан дарвозага жойлади.
Қўшимча дақиқаларда Серхио Рамос иккинчи сариқ карточка туфайли майдонни тарк этди. Натижада у ва Пепе "Севилья"га қарши бўладиган кейинги ўйинни ўтказиб юборадиган бўлишди.
Лас-Пальмас – Реал Мадрид 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 24 Рамос, 1:1 – 87 Виллиан Жозе, 1:2 – 89 Каземиро.
Лас-Пальмас – Варас, Лемос, Гарридо (Кастельяно, 46), Гарсия Сантана (Араухо, 85), Бигас, Меса, Монторо, Нили (Эл-Жар, 72), Момо, Виера, Виллиан Жозе.
Реал Мадрид – Навас, Пепе, Арбелоа, Карвахаль, Рамос, Иско (Ковачич, 60), Каземиро, Бэйл (Хесе, 79), Модрич (Марсело, 90), Васкес, Роналду.
Огоҳлантиришлар: Каземиро (16), Монторо (38), Лемос (55), Иско (55), Рамос (55), Бигас (60), Пепе (61), Виера (75).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar