Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.03.2016

"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 116
"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

Кўз очиб юмгунча, Олий лиганинг 2-тур ўйинлари ҳам ортда қолди. Қувонарли тарафи, жамоамиз ўзининг янги мавсумдаги биринчи ғалабасини узоқ кутирмади. 12 март куни Фарғонада “Навбаҳор”ни қарши олган Фёдоров шогирдлари 1:0 натижасида ғалаба қозонишди. Ўйиндан аввал кичик концерт дастурини ташкил этилди ва унда таниқли актёр Ёдгор Саъдиевнинг иштирок этиши очилиши маросимига янада файз берди. Мухлисларга яхши таниш бўлган актёр ўйиндан аввал сўзга чиқар экан, хар иккала жамоага янги мавсумда чин юракдан омад тилади.

"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

(фото: Акрамжон Мамадалиев)

"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

Шундан сўнг Равшан Эрматовнинг хуштаги янгради ва баҳсга старт берилди. Учрашув борасидаги гапирадиган бўлсак, ўйиннинг дастлабки қисмларида тўпга эгалик қилиш борасида меҳмонлар кичик устунликка эга бўлишди. Умуман олганда шу куни Рашид Ғофуров жамоаси стадионга йиғилганларда ёмон таассурот қолдирмади.

"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

Беллашувнинг дастлабки 15 дақиқалиги ортда қолгач, баҳсдаги устунлик деярли тенглашди. 21-дақиқада жамоамиз ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Майдон марказидан Умид Қодиров тўпни хаволатиб Шерзод Ҳакимовга етказиб берди. “Нефтчи” вакили эса хаводан келаётган тўпни боши билан “Навбаҳор” дарвозасига жойлаб қўйди. 1:0.

"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

"Нефтчи" - "Навбаҳор". Фотомақола

Иккинчи бўлимда жамоалар бош мураббийлари таркибда ўзгаришларни амалга оширишди. Айтиш керакки, баҳсга қўшилган янги футболчилар ўйинни чин маънода кучайтира олишди. Иккинчи 45 дақиқалик анча асабий руҳда ўтганини айтиб ўтиш лозим. Аммо иккинчи бўлимда “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ҳимоя зонаси вакиллари ишончли ўйин намойиш этишди ҳамда беллашув охирига қадар бошқа тўп киритилмади.

“НЕФТЧИ” – “НАВБАҲОР” 1:0.

Гол: Шерзод Ҳакимов 21, - 1:0 (Умид Қодиров)

"Нефтчи": 35.Абдумавлон Абдужалилов, 3.Шукурали Пўлатов, 7.Мансур Саидов (21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 82), 8.Умид Қодиров, 9.Шерзод Ҳакимов (10.Мурод Бобожонов, 70), 17.Илҳом Бойдедаев, 18.Жавоҳир Расулов, 20.Дилёрбек Эрматов, 22.Алишер Саматов, 28.Сардор Эминов (11.Аббос Махсталиев, 65), 32.Жаҳонгир Меҳмонов.
Захира: 1.Ўткир Юсупов, 15.Ҳусниддин Ғофуров, 23.Абдураҳмон Абдулхақов, 26.Отабек Исроилов.
"Навбаҳор": 25.Акмал Ортиқов, 3.Азиз Ғуломхўжаев, 4.Хайрулла Каримов, 7.Акрам Бахриддинов, 9.Дилшод Жабборов, 11.Мўйдин Мамазулумов, 15.Обид Жўрабоев (33.Тоҳир Шамсиддинов, 74), 18.Анвар Ражабов (70.Алибобо Раҳматуллаев, 63), 21.Аъзам Алиев (5.Нодир Мавлонов, 83), 29.Игорь Голбан, 77.Олександр Пишур.
Захира: 23.Алибек Туробов, 2.Ҳасан Асқаров, 10.Алишер Маҳмудов, 22.Сардор Азимов.

Огоҳлантиришлар: Олександр Пишур 38, Азиз Ғуломхўжаев 69, Мурод Бобожонов 81, Алибобо Раҳматуллаев 84, Тоҳир Шамсиддинов 85, Аббос Махсталиев 90.


Эслатиб ўтамиз, "Нефтчи" кейин турда Тошкентда ўйнайди. Рақиб "Локомотив". Беллашув 1 апрель санасига белгиланган.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar