Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.03.2016

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 284
Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

Мана Олий Лига жамоалари 2-тур учрашувларини ўтказиб ҳам олишди.

Тур доирасидан ўрин олган беллашувларда бир қатор футболчилар ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлишди. Ҳар бир тур якунлангач энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузиш анъанамизни давом эттирамиз. Марҳамат, 2-тур рамзий жамоаси билан танишиб олинг.

Дарвозабон: Мурод Зуҳуров (“Бунёдкор”)

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

2-турда Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси Жиззахда “Сўғдиёна” меҳмони бўлди. Жуда қизиқарли ва муросасиз руҳда ўтган матчда “қалдирғочлар” кичик ҳисобда зафар қучишга эришишди. Мазкур ғалабага дарвозабон Мурод Зуҳуров ўзининг катта хиссасини қўша олди. Айнан унинг ишончли ҳаракатлари эвазига “Бунёдкор” дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолинди.

Ҳимоячилар: Юрица Бульят (“Бунёдкор”), Ғайрат Умиров (“Обод”), Дилёрбек Эрматов (“Нефтчи”), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”)

“Сўғдиёна” – “Бунёдкор” учрашувида жуда фаол ўйин намойиш этганлардан яна бири – бу хорватиялик ҳимоячи Юрица Бульятдир. Жиззахлик футболчилар ҳисобда ортда қолаётганликлари сабаб айниқса иккинчи бўлимда бир неча бор хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Лекин Юрица Бульят рақиб футболчиларига ўтиб кетиш имконини бермади. Шу сабабли ҳам ушбу футболчини рамзий жамоамизга киритишга қарор қилдик.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

“Обод” 2-турда ўз уйида “Бухоро”га қарши баҳс олиб борди. Элита дебютанти Олий Лигадаги илк очкосини қўлга киритган матч тошкентликлар учун осон ўтгани йўқ. Боиси таркибида маҳоратли футболчилар кўп бўлган “Бухоро” ташаббусга эга бўлди ва кўп бор хавфли ҳужумлар уюштирди. Лекин Ғайрат Умиров Азиз Ибрагимовни “ушлай” олди ва рақибнинг гол уришига имкон бермади.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

2-турнинг энг муросасиз баҳсларидан бири Фарғонада “Нефтчи” ҳамда “Навбаҳор” жамоалари ўртасида кечди. Навбатдаги “Водий дербиси” мақоми остида кечган беллашувда майдон эгалари ажойиб ғалабани расмийлаштиришди. Ўйинда Дилёрбек Эрматов жуда фаол тарзда ҳаракат қилди. Айнан унинг ишончли ўйини сабаб “Навбаҳор” ҳужумчилари гол кирита олишмади.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

“Пахтакор”нинг янги аъзоси Азим Аҳмедов секин-аста “шерлар” ўйинига мослашиб бормоқда. Маҳоратли футболчи 2-тур ўйинлари доирасида “Қўқон-1912” билан кечган матчда ўзидан яхши таассурот қолдира олди. Аҳмедов рақиб ҳужумларини бузишда ва янги ҳужум ташкил этишда жонбозлик кўрсатди.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

Ярим ҳимоячилар: Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”), Отабек Валижонов (“Андижон”), Санжар Рашидов (“Сўғдиёна”), Жасур Ҳасанов (“Бухоро”)

“Насаф” сафида Баҳром Абдураҳимов тобора “очилиб” бормоқда. Келажаги порлоқ ярим ҳимоячи ўтган турда ҳам жамоасининг киритган икки голига ҳаммуаллифлик қилганди. Абдураҳимов бу сафар “Олмалиқ” дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Қўшимча равишда у яна 2 та голли пас ҳам амалга оширди. Уни бу сафар ҳам рамзий терма жамоага қўшмасликка виждонимиз йўл қўймади.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

“Андижон” ўз майдонида “Локомотив”ни қабул қилди ва 1:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ўйинда андижонликлар сафида энг фаол ҳаракат қилган футболчи – бу Отабек Валижонов бўлди. Ўнг қанот ярим ҳимоячиси “Локомотив”га қарши кечган баҳсда жуда фаол ўйин намойиш этди ва ўйин сўнггида гол киритишга ҳам муваффақ бўлди.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

“Сўғдиёна” ортда қолган турда мағлуб бўлди. Лекин жамоа “Бунёдкор”га қарши ёмон ўйин намойиш этмади. Айниқса, ярим ҳимоячи Санжар Рашидов “қалдирғочлар” мудофаа чизиғи вакилларини тез-тез “безовта” қилиб турди. Унинг саъй-ҳаракатлари эвазига жиззахликлар кўплаб ҳужумлар ташкил эта олишди.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

“Бухоро” 2-турда Олий Лига дебютанти “Обод”ни мағлуб эта олмади. Шу сабабли бухорликлар устози Жамшид Саидов ўйиндан кейинги матбуот анжуманида шогирдлари ўйинидан қониқиш хосил қилмаганини таъкидлади. Лекин шу куни “Бухоро” таркибида Жасур Ҳасанов қанотда ҳукмдорлик ўрната олди. Маҳоратли футболчи бир неча бор қанотдан рейдлар уюштириб, ҳужумчиларни чиройли паслар билан таъминлади. Аммо бухорлик олдинги чизиқ вакиллари Ҳасановнинг тўп узатмаларини голга айлантира олишмади.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

Ҳужумчилар: Игор Сергеев (“Пахтакор”), Темурҳўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”)

2-турда 2 нафар ҳужумчи дубль қайд этишга эришди. “Пахтакор” сафида Игор Сергеев “Қўқон-1912” дарвозасини 2 бор ишғол этишга муваффақ бўлди. У шунингдек, бутун ўйин давомида фаол ҳаракатлари билан бошқалардан ажралиб турди. Шу сабабли ҳам Сергеевни бу гал рамзий жамоамизга киритдик.

Олий Лига-2016: 2-турнинг рамзий терма жамоаси

Яна бир дубль қилган футболчи – бу “Локомотив” ҳужумчиси Темурҳўжа Абдуҳолиқовдир. Тажрибали ўйинчи “Андижон”га қарши кечган баҳснинг 80 ва 87-дақиқаларида гол киритиб, мавсумдаги голлари ҳисобини очиб олди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar