Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.03.2016

Достон ёхуд яна Сергей Лушан тўғрисида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 107
Достон ёхуд яна Сергей Лушан тўғрисида

Ҳаётда ҳар кимнинг ўз ўрни бўлади, ҳар бир касбнинг эса ўз вазифаси. Кимдир қурувчи бўлиши мумкин, яна кимдир бирор корхона раҳбари. Нима бўлганда ҳам, ҳамма ўз ишини қилиши шарт. Қурувчи яхши уй қуриши, корхона эса сифатли маҳсулот чиқариши лозим. Агар қурувчи чиройли ва пишиқ-пухта бино қурмасдан, достон битишга тушиб кетса, билингки, демак нимадир жойида эмас. Ёки корхона раҳбари бежирим ва сифатли маҳсулот эмас, яхши ишчилар етиштирилаётгани ҳақида гапирса, бундан ҳам қўрқиш керак. Гапимиз ноўрин бўлса узр сўраймиз-ку, лекин ўтган ҳафта «Бунёдкор» устози Сергей Лушан билдирган фикр қайсидир маънода мана шу ўхшатишларга яқинроқ бўлди...

Яхши биласиз, Сергей Лушан «Бунёдкор» бошқарувида икки йилдан буён фаолият олиб бормоқда. Ўтган мавсум натижалар яхши бўлмагани учун истеъфога чиқарилган эди. Аммо бизга номаълум қандайдир сабабларга кўра, ҳозир ҳам ўз жойида. Фақат бир фарқ - илгари «Бунёдкор»да бош мураббий деган лавозим бор эди, энди йўқ. Лушан эса шунчаки, мураббий сифатида ишлаб турибди. Мана шу мураббий олий лига 1-тури доирасида «Нефтчи»га қарши кечган ўйиндан сўнг ғалати фикр билдирди. Унинг айтишича, жамоа ўз олдига асосий мақсад сифатида Ўзбекистон терма жамоаси учун ёш иқтидорларни тарбиялаб беришни қўйган экан. Яъни, «Бунёдкор» Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон кубоги ва ҳатто, Осиё Чемпионлар Лигасидан ҳам кўра айнан терма жамоани муҳимроқ, деб билади. Мақсад эса -термага ўйинчи етиштириб бериш. Етиштириб берганда ҳам мўлжал анча олисга олинган - Россия-2018 ҳам эмас, балки Қатар-2022 учун иш олиб борилар экан. Нақадар баландпарвоз гаплар! Шундай эмасми? Аммо у футбол қонунларига қай даражада мос келади? Келинг, шу ҳақида ҳам фикр юритсак...

Хўш, аслида клубнинг вазифаси нимадан иборат бўлиши лозим? Яхши биламиз, футбол жамоалар иш услубига кўра асосан иккига бўлинадилар: «Аякс» каби иқтидорли ёшларни етиштириб, сўнгра катта пулга сотиб, тирикчилик қиладиганлар ва «Реал» каби юлдузларни сотиб олиб, ғолиблик учун курашадиганлар. Ёки «Барселона»га ўхшаб ўз футболчиларини тарбиялаш ва бошқа клуб етакчиларини сотиб олиш ҳам мумкин. Аммо қайси клуб қай тартибда ишламасин, ҳеч бири Нидерландия, Испания ва ёхуд Англия терма жамоаси учун футболчи тайёрлашни ўз олдига мақсад сифатида қўймайди. Бу шунчаки, мумкин эмас. Агар улардан терма жамоа манфаати йўлида ишлашни талаб қилсангиз, сизни тентакка чиқаришлари турган гап. Чунки бундай ҳолатда «Ла-Масия» эшиклари фақат испаниялик болалар учун очилган ва Лионель Месси Аргентинадан чиқмасдан, бирор бурчакда қолиб кетган бўларди.

Европада шунақа, ёш иқтидор қайси мамлакат фуқароси бўлмасин, тарбиялайверадилар. Чунки ўша футболчи улғайгач, клубга фойда келтириши лозим. Совринлар қўлга киритишда ёрдам бериши керак. Қайси терма жамоада ўйнаши эса мутлақо аҳамиятсиз. Муҳими - клуб манфаатига мос келса бўлгани. «Реал» шуниси билан «Реал» бўлган, «Барселона» эса шуниси билан «Барселона». Аммо айнан шу клублар тарбиялаган футболчилардан иборат терма жамоа Европа ва Жаҳон чемпионатларида ғолиб чиқишга муваффақ бўлди. Хўш, қандай қилиб? Жавоб шуки - клублар ўз манфаатини кўзлаб иш юритиш асносида ғолиблардан иборат футболчиларни ҳам термага етказиб бердилар...

Асл ҳақиқат ҳам мана шу. Клублар асл мақсадидан оғишмай ишлайверсалар бўлгани, шунинг ўзи терма даражасидаги ўйинчилар кўпайишига сабаб бўлаверади. «Барселона» Иньеста, Хави, Бусткес ва Пикени тарбиялаш асносида бир кун келиб Испания терма жамоасини жаҳон чемпиони қилишни ўйламаган. Ёки «Реал» ёш ва иқтидорли Серхио Рамосни фалон пулга «Севилья»дан сотиб оларкан, ЖЧ-2014 ғолиблигини қўлга киритадиган терма сафида ўз вакили бўлишини мақсад қилмаган. Шунчаки, ҳар икки клуб ҳам Испания чемпионати, кубоги ва Чемпионлар Лигасида кўпроқ ғолиб чиқишни мақсад қилган ва бу ниятига эришган. Улар билан бир қаторда Испания термаси ҳам буюк ғалабаларни қўлга киритди.

Шунақа. Терма жамоа учун клубларнинг қайғуриши - бўлмаган иш. Ўз иши самара бермаслигини билиб, олдиндан хаспўшлаш бу. Клублар мақсадига эришаверса, чемпион бўлса, кучли футболчилар етишиб чиқаверади. Фақат терма учун тарбиялаш эса ёш иқтидорларни қандай ҳолатга солишини Аббос Махсталиев ва Темур Ҳакимовлар тимсолида кўриб бўлганмиз. Ўн олти ёшидаёқ юлдуз бўлган бу футболчилар қаерда ҳозир? Бири «Нефтчи»да, иккинчиси эса «Сўғдиёна»да. Шуми улардан кутилган натижа? Иккиси ҳам 22 ёшда, аммо ҳозир уларни Ўзбекистон терма жамоасига чақиришни кимдир ўйлайдими?

Шундай экан, «Бунёдкор»дек клуб бошқаруви ишониб топширилган Сергей Лушандан бир нарсани илтимос қилган бўлар эдик - сиз Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида қайғурманг! Бу ишни бажариши лозим бўлганлар етарли. Бабаян бор, Толибжонов... Сиз эса «Бунёдкор»ни кучайтиришга ҳаракат қилинг, олий лигада ғолиб бўлинг, кубокни қўлга киритинг ва охир-оқибат, Чемпионлар Лигасида ҳам ғолиб чиқинг, ниҳоят! Ахир кутавериб кўзлар толиб кетди-ку. Бунинг учун нима иш қилиш керак бўлса, ҳаммасини қилинг. Чет элдан кучли футболчилар олиб келасизми ёки ёшларга ишонасизми, бу сизнинг ишингиз. Аммо терма учун ёш футболчиларни тарбиялаш ҳақида гапирманг, илтимос. Чунки ёш бўлгани учунгина Карпенкодан кучли бўлмаса ҳам майдонга тушириш - тўғри эмас.

Сизнинг гапингизни фақат бир омил билан оқлаш мумкин. Агар асл мақсадингиз ёшларни тарбиялаб, кейин Сардор Рашидов каби хорижга сотиш бўлса, гап йўқ. Ҳақсиз. Бу ҳам сизнинг ҳуқуқингиз - «Аякс» каби молиявий ҳолатингизни трансферлар орқали кўтаришга ҳаққингиз бор. Аммо шундай бўлган тақдирда ҳам Ўзбекистон терма жамоаси ҳақидаги баландпарвоз гапларни бир четга қўя туринг. Ярашмайди.

Сиз яхши ишласангиз, ғалабаларга эришсангиз термага фойда келтираётган бўласиз. Шунинг ўзи кифоя. Ҳамма ўз ишини қилгани маъқул. Достон битишни эса бошқаларга қўйиб беринг...

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" нашри

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar