Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.03.2016

Олий лига. 2-тур. Рақамлар ва фактлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 352
Олий лига. 2-тур. Рақамлар ва фактлар

Олий лиганинг 2-тур учрашувлари ортда қолди. Биз ўз анъанамизга содиқ қолган ҳолда ушбу турга оид статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Ўтказилган 8 ўйиннинг фақатгина иккитасида мезбон жамоа ғалаба қозонди, 5 ўйинда эса меҳмонларнинг қўли баланд келди.
2. Олий лига-2016да илк дуранг натижа “Обод” – “Бухоро” учрашувида қайд этилди.

Олий лига. 2-тур. Рақамлар ва фактлар

3. “Обод” жамоаси Ўзбекистон чемпионатидаги илк очкосини қўлга киритди.
4. Ушбу тур ўйинларини 61002 томошабин стадиондан томоша қилган. Бу ҳар бир ўйинни ўртача 7625 тадан мухлис стадионда томоша қилганидан далолат.
5. “Нефтчи” – “Навбаҳор” ўртасидаги водий дербисига 18278 томошабин стадионга ташриф буюрган. Агар ўйинга яна 75 та мухлис тушгпнида, бу йилги рекорд ўрнатилган бўларди.
Олий лига. 2-тур. Рақамлар ва фактлар

6. Бу сафар ҳам энг кам мухлис “Пахтакор” стадионида қайд этилди. “Шерлар”нинг “Қўқон-1912”га қарши ўйинини 1250 томошабин стадиондан кузатган.
7. Ушбу турдаги 3 та учрашувга 10 мингдан ортиқ мухлис келган.
8. 8 учрашувда дарвозалар 19 марта ишғол этилди. Мезбонлар 8, меҳмонлар эса11 гол уришди.
Олий лига. 2-тур. Рақамлар ва фактлар

9. “Машъал” ҳужумчиси Зафар Тўраев “Металлург”га қарши ўйиннинг 11-дақиқасидаёқ ҳисобни очди ва турнинг энг тезкор голига муаллифлик қилди. Афсуски унинг голи жамоасига очко келтирмади.
10. “Андижон” ҳужумчиси Отабек Валижонов “Локомотив” дарвозасига 90 дақиқада гол уриб, жамоасини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқарди. Бу турнинг энг кеч уртилган голи эди.
11. Ушбу турда тепилган ягона пенальтини “Қизилқум” футболчиси Илҳом Юнусов амалга оширди. Эътиборли жиҳати Илҳом икки ўйинда учта пенальти тепиб, барчасини голга айлантирди. Роналду хижолат)))
12. “Пахтакор” футболчиси Суҳроб Бердиев “Қўқон-1912” билан учрашувда захирадан майдонга тушиб, ўз номини таблога ёздириб қўйди. У 2-турда захирадан тушиб гол урган ягона футболчи бўлди.
13. “Локомотив” ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров ушбу турда захирадан майдонга тушиб голли узатма амалга оширган ягона футболчи бўлди. Осиёнинг икки карра энг яхши футболчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг голига ассистентлик қилди.
Олий лига. 2-тур. Рақамлар ва фактлар

14. Игор Сергеев (“Пахтакор”), Илҳом Юнусов (“Қизилқум”), Зоҳид Абдуллаев (“Металлург”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”) ва Баҳодир Насимов (“Бунёдкор”) қаторасига иккита ўйинда ҳам гол уришга муваффақ бўлишди.
15. Тур давомида ҳакамлар ўз чўнтакларидан 29 та сариқ карточкани чиқаришга мажбур бўлишди. Мезбонлар 13, меҳмонлар эса 16 марта огоҳлантирилишди.
16. “Қизилқум” ва “Машъал” клублари ҳекамларни безовта қилишмади. Иккала клуб ҳам бирорта ҳам сариқ карточка олишмади.
17. “Навбаҳор” ва “Бухоро” жамоалари 4 мартадан огоҳлантириш олиб, бу борада етакчи бўлишди.
18. “Бунёдкор” ярим ҳимоячиси Жавлон Иброҳимов “Сўғдиёна” билан ўйиннинг 7-дақиқасидаёқ сариқ карточка билан “сийланди”. Шу тариқа у турнинг энг тезкор огоҳлантирилган футболчисига айланди.
Олий лига. 2-тур. Рақамлар ва фактлар

19. Ушбу турда ҳакамлар футболчиларга бирорта ҳам қизил карточка кўрсатишмади.
20. 8 та ўйинни бошқарган ҳакамлар ўртача 8,5 баллдан олишган.
21. Водий дербисини бошқарган Равшан Эрматов максимал балл олган – 9,0.
22. “Сўғдиёна” – “Бухоро” учрашуви бош ҳаками Андижонлик Т.Тўхтасинов турнинг энг ёмон ҳаками бўлди. У 7,9 балл олди.
23. Ушбу турда Тошкент шаҳридан 5 та, Навоий вилоятидан 2 та ва Андижон вилоятидан 1 та бош ҳакам ишлади.
24. Тошкент шаҳрининг тўртта жамоаси бу турда 10 очко жамғарди.
25. Водий клубларининг муваффақиятсизлиги давом этади. Водийнинг 4 жамоаси атиги 3 очко олди. У ҳам бўлса Водий дербиси “Нефтчи” томонидан қўлга киритилди.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar