Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

13.03.2016

“Насаф”нинг навбатдаги рақиби – “Ал-Жайиш” ҳақида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 120
“Насаф”нинг навбатдаги рақиби – “Ал-Жайиш” ҳақида

“Насаф” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси 3-турига тайёргарликни бошлаб юборишди.

Миллий чемпионатимизнинг 2-турида ҳам ғалаба қозонган жамоа ўйинчиларининг кайфияти аъло даражада, ўйлаймизки бу ғалаба уларга руҳий қувват бағишлайди.

“Насаф” клуби делегацияси 14 март куни Қатарнинг Доха шаҳрига йўл олишади.

Биз “Насаф”нинг навбатдаги рақиби – “Ал-Жайиш” ҳақида нималарни биламиз? Шу мақсадда интернет саҳифалари орқали тўплаган маълумотларни сиз азиз ўқувчиларимиз билан баҳам кўришга қарор қилдик.

“Насаф”нинг навбатдаги рақиби – “Ал-Жайиш” ҳақида

“Ал-Жайиш”нинг ташкил этилиши ва ютуқлари

Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби 2007 йили ташкил бўлган. Ушбу клуб Қатар қуролли кучлари қошида ташкил бўлгани айтилади.

“Ал-Жайиш” клуби 2011 йилдан буён Қатар Юлдузлар Лигасида иштирок этмоқда.

Ушбу клуб худди “Насаф” каби ҳали бирон марта мамлакат чемпиони бўлмаган, ўз тарихида 1 марта Қатар кубогини ва бир марта Қатар ворис шаҳзодаси кубогини қўлга киритган.

Айни пайтда Қатар Юлдузлар Лигасида 14та жамоа иштирок этади. “Насаф”нинг ОЧЛдаги рақиби “Ал-Жайиш” жамоаси 22-турдан кейин 40 очко билан турнир жадвалини 3-поғонасини эгаллаб турибди. Уларда фақат кумуш соврин учун курашиш имкони қолди, чунки “Ар-Райан” клуби 21-турдан кейин муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган. Қатар чемпионати якунланишига 2 тур қолди.

Мазкур клуб йиллар давомида германиянинг “Шальке” клуби билан ҳамкорлик қилиб келади.

Жамоанинг айни пайтдаги тўпурарлари марокашлик 9-рақамдаги Ҳамдуллоҳ Абдураззоқ ва ҳамюртимиз 10-рақамадги Сардор Рашидовлар ҳисобланишади.

“Ал-Жайиш” бу йилги ОЧЛ гуруҳ босқичини жуда омадли бошлади, улар ўтган икки турда ҳам БААнинг “Ал-Айн” жамоасини бир хил 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, 6 очко билан “D” гуруҳда 1-поғонани эгаллаб турибди.

Жамоа таркиби ҳақида

“Ал-Жайиш” клуби бу йилги ОЧЛда қатнашиш учун 3 дарвозабон, 10 ҳимоячи, 11 ярим ҳимоячи ва 2 нафар ҳужумчини (жами 26 нафар футболчини) ОФК рўйхатидан ўтказган.

Булар орасида тўрт нафар легионер футболчи ҳам бор, улардан икки нафари бразилиялик 4-рақамдаги ҳимоячи Лукас Мендес ва 31-рақамдаги ярим ҳимоячи Романирио Рикардолардир. Ушбу бразилияликлардан ташқари яна бир бразилиялик футболчи 20-рақамдаги ярим ҳимоячи Вагнер Ребирио ҳам бор, бу футболчи Қатар фуқоролигини олган.

Қолган икки нафар легионернинг бири ўзларингизга маълум бу ҳамюртимиз – Сардор Рашидовдир. Яна бири эса марокашлик Ҳамдуллоҳ Адураззоқдир. Буларнинг иккаласи ҳам ҳужум чизиғида ҳаракат қилишади ва юқорида айтиб ўтганимиздек жамоа тўпурарлари ҳисобланишади.

Бундан ташқари мазкур жамоада Қатарнинг яна бир афсонавий футболчиси борки, бу 7-рақамдаги Висам Ризиқдир, у 111 марта миллий терма жамоа сафида майдонга тушиб рекорд ўрнатган.

Жамоанинг қолган маҳаллий футболчилари ҳам маҳорат борасида бир-биридан қолишмайдиган футболчилардир.

Жамоа мураббийи

Энди жамоа мураббийи ҳақида гапирадиган бўлсак, айни пайтда жамоани франциялик мутахасис Сабри Лямуши бошқаради.

“Насаф”нинг навбатдаги рақиби – “Ал-Жайиш” ҳақида

У 1971 йили 9 ноябрда Франциянинг Лион шаҳрида таваллуд топган. Келиб чиқиши тунислик бўлган Лямуши Франция ва Тунис давлатларининг фуқороси ҳисобланади.

Ўтмишда футболчи сифатида ярим ҳимоя чизиғида ҳаракат қилган. У футболчилик фаолиятида Франциянинг бир қатор клубларида, жумладан “Монако”, италиянинг “Парма” ва “Интер” клубларида тўп сурган. 2006 йилдан уч йил давомида Қатар жамоалари сафида ўйнаган. Ушбу мутахасис “Ал-Жайиш” жамоасини ўтган 2015 йилдан бошқариб келмоқда. Лямуши вақтида Кот Дувар МТЖсини 2 йил давомида бошқарганлигини ҳам айтиб ўтиш жоиз.

Сабри Лямуши ҳам худди Рўзиқул Бердиевдек ҳужумкор ўйинни яхши кўради ва ўз шогирдларини шундай тактикада ўйнашга ўргатиб келмоқда.

“Ал-Жайиш”нинг энг сермаҳсул ўйинчиси ҳақида

“Ал-Жайиш” клубининг шубҳасиз марокашлик легионер ҳужумчиси 9-рақамдаги Абдураззоқ Ҳамидаллоҳ энг сермаҳсул ўйинчиси ҳисобланади.

“Насаф”нинг навбатдаги рақиби – “Ал-Жайиш” ҳақида

У 1990 йили 17 декабрда Марокашнинг Сафи шаҳрида таваллуд топган, ҳозир у 25 ёшда. Ўз футболчилик фаолиятини 2010 йили Марокашнинг “Олимпик Сафи” клубида бошлаган, 2013 йили Норвегиянинг “Олесунн” клубига келган ва 1 йил давомида бу жамоада ўйнаган. Интернет нашрларининг ёзишича у мазкур клубга 100 000 евро эвазига трансфер қилинган.
Абдураззоқ Ҳамидаллоҳ 2014 йил феврал ойида Хитойнинг “Гуанжоу Евергрант” клубига ўтади ва 4 йиллик шартнома имзолайди ва трансфер суммаси 4.8 миллион долларни ташкил этган. Бу клубда ҳам 1 йил фаолият юритган.

2015 йилдан эса “Ал-Жайиш” клубида ўйнамоқда. Бу клуб билан тузган шартнома суммаси ҳақида бизда маълумот йўқ. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки. У қайси жамоада тўп тепмасин энг кўп гол киритган ўйинчи бўлиб келмоқда.

У футболчилик фаолияти давомида жами 130та ўйинда майдонга тушиб, 90марта гол муаллифи бўлганлиги айтилади.

У шунингдек ҳозирги клубида ҳам тўпурар бўлиб турибди Қатар Юлдузлар лигаси 22-туридан сўнг у урган голлар сони 16тани ташкил этмоқда.

Абдураззоқ Ҳамидаллоҳ ўтган ОЧЛнинг 2 турида ҳам “Ал-Айн” жамоаси дарвозасига гол киритганлиги аҳамиятлидир.

Ушбу футболчи айни пайтда Марокаш МТЖ сафида мунтазам майдонга тушиб келади.

Жамоанинг кучли учлиги

“Ал-Жайиш” жамоасининг Абдураззоқ Ҳамидаллоҳ каби сермаҳсул ўйинчиси қаторида ҳамюртимиз Сардор Рашидов ва бразилиялик ярим ҳимоячиси 31-рақамдаги 25 ёшлик Романирио Рикардолар ҳам бор.

“Насаф”нинг навбатдаги рақиби – “Ал-Жайиш” ҳақида

Мана шу уч футболчи жамоанинг деярли барча ўйинларида майдонга тушишади ва асосан улар ўйин тақдирини ҳал қилишда муҳим ўрин тутадилар.

Сардор Рашидов ва Абдураззоқ Ҳамидаллоҳ асосан ҳужум чизиғида ўйнаса, Романирио Рикардо ҳужум ортида ҳаракат қилади ва жамоанинг киритилган голларига асисиентлик қилади.

Сардор Рашидовнинг қисқа вақт ичида жамоа сафида ўз ўринини топиб, шундай етакчи ўйинчилар қаторидан жой олгани эътирофга лойиқ.

Хуллас, “Насаф” жамоаси энди 3 ва 4-турларда яна бир кучли жамоага рўбару келади. Рақиб қанча кучли бўлмасин, Рўзиқул Бердиев ўз шогирдларини рақиб билан қандай ўйнаш кераклиги устида доимо қаттиқ ишлайди ва жамоасини шунга тайёрлайди.

Шуни яна таъкидлаш жоизки, мутахасислар фикрича Рўзиқул Бердиев жамоаси мана шу рақиб тўсиғидан муваффақиятли ўтса, гуруҳ босқичидан албатта чиқишини айтишмоқда.

Ишонамиз ва умид қиламиз, “аждарлар” буни уддалашади.

Суратлар клуб расмий сайтидан олинган.

Ренат Эрназаров.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar