Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

«Пахтакор»нинг ОЧЛдаги рақиби — «Тракторсозий»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 132
«Пахтакор»нинг ОЧЛдаги рақиби — «Тракторсозий»

"Пахтакор" Чемпионлар лигасининг 3 ва 4-турларида Эроннинг "Тракторсозий" жамоасига қарши майдонга тушади.

Табризликлар гуруҳда кетма-кет 2 ғалабага эришгач, пешқадам бўлиб олишди. Шунинг учун бу жамоа билан ўйинлар “Пахтакор”нинг гуруҳдаги ҳолатини аниқлашга ёрдам беради.

Озарбайжон миллатига мансуб аҳоли истиқомат қиладиган Табриз шаҳрида футболга эътибор кучли. Мавсум мобайнида “Тракторсозий”нинг 80 минг мухлисга мўлжалланган стадиони 4-5 марта деярли тўлади. Жамоа сафида асосан маҳаллий футболчилар ўйнашади. Улар кўпроқ эътиборни академия тарбияланувчиларига қаратишга уринишяпти. Легионерлардан бразилиялик Карлос Кардосо ва Аугусто Сезар, филиппинлик Иан Рэмзи ҳамда камерунлик ҳужумчи Алойс Нонг бор. Кардосо ҳимоя, Сезар эса ярим ҳимояда ўйнайди. Рэмзи ҳам ўрта чизиқда тўп тепади. Нонг эса Эроннинг бир қатор клубларида ҳаракат қилган. Чемпионлар лигасида у жамоаларимизга қарши майдонга тушиб улгурган.

“Тракторсозий” айни пайтда турнир жадвалида 6-поғонада бормоқда, лекин кучли учликдан ўрин эгаллаш учун имконияти мавжуд. “Ал Жазира”ни уйда ва сафарда доғда қолдирган табризликлар Чемпионлар лигасида гуруҳ пешқадамига айланишган.

“Тракторсозий” ФУТБОЛ КЛУБИ
Лақаби: “қизил бўрилар”
Ташкил этилган вақти: 1970
Стадиони: “Шаҳанд”, 70 минг томошабинга мўлжалланган
Эгаси: Эрон трактор саноати компанияси
Бошқарувчиси: Саид Аббоси
Бош мураббийи: Ардашер Ғалиноий
Соврини: Ҳазфи Кубоги соҳиби (2014).
Жамоага ўтган йилдан буён эронлик машҳур мураббий Ардашер (Амир) Ғалиноий бошчилик қилиб келмоқда. У “Истиқлол” ва миллий терма жамоадаги фаолияти билан танилган. Унинг қўл остида ўйнашни Эрондаги аксарият футболчилар орзу қилишади. Ўйинчиларни руҳий тайёрлашда ушбу мутахассисда муаммо деярли учрамайди.

ОЧЛдаги дастлабки икки ўйинда “Тракторсозий” жамоавий футбол намойиш қилди. Уйда рақиб тўлиқ таслим этилган бўлса, меҳмонда шиддатли кечган беллашувда ягона гол ёрдамида ўйин тақдири ҳал қилинди.

Ардашер ҒАЛИНОИЙ
Туғилган санаси: 21.11.1963
Туғилган жойи: Теҳрон, Эрон
Футболчиликдаги амплуаси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: 1981–1982 “Рах Ахан”, 1982–1987 “Шаҳин”, 1987–1988 “Ал Садд”, 1989–1997 “Истиқлол”.
Эрон терма жамоасида 1985–1996 йилларда 20 ўйинда 1 гол урган.
Бошқарган жамоалари: 1999–2000 “Кешоварз”, 2001–2002 “Барқ”, 2002 “Истиқлол”, 2002–2003 “Истиқлол Ахваз”, 2003–2006 “Истиқлол”, 2006–2007 Эрон терма жамоаси, 2008 “Мес”, 2008–2009 “Истиқлол”, 2009–2011
“Сепахан”, 2011–2012 “Тракторсозий”, 2012–2015 “Истиқлол”, 2015 йилдан “Тракторсозий”да.

Маҳаллий футболчилардан иборат таркибни шакллантиришга клуб раҳбарияти эътибор қаратмоқда. Уларга тажрибаси билан ёрдам бериши учун легионерлар лимитидан тўлиқ фойдаланилган. Таркибда машҳур номлар йўқ, аммо жамоавий ўйин Табриз жамоасининг асосий қуроли саналади.

Дарвозабонлар
1. Акбаришод Муҳаммадризо
44. Фарзин Карусиан
55. Масъуд Ҳемами
Ҳимоячилар
2. Муҳаммад Иранпуриан
3. Шожаи Ҳалилзода
4. Холид Шафий
5. Карлос Кардосо (Бразилия)
25. Ризо Фаражий
40. Али Ҳамудий
88. Фардин Абединий
Ярим ҳимоячилар
6. Сина Ашурий
8. Шаҳин Соқибий
10. Суруши Рафий
11. Бахтиёр Раҳмоний
15. Аюб Калантарий
16. Муҳаммад Пурраҳмат
18. Иан Рэмзи (Филиппин)
19. Аугусто Сезар (Бразилия)
66. Меҳди Киани
77. Саид Ножеҳдеҳ
90. Меҳди Шарифий
Ҳужумчилар
24. Фарзад Ҳатамий
27. Алойс Нонг (Сенегал)
32. Меҳран Қурбонпур

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar