Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

“Ал-Жайиш” мағлубиятга учради, аммо…

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 94
“Ал-Жайиш” мағлубиятга учради, аммо…

Кеча Қатар Юлдузлар Лигасининг 22-тур учрашувлари давом эттирилди. “Насаф”нинг ОЧЛ гуруҳидаги рақиби Қатарнинг “Ал-Жайиш” клуби ушбу тур учрашувини сафарда “Ал-Араби” жамоасига қарши ўтказди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида “Ал-Араби” жамоасининг Эронлик ва Бразилиялик легионерлари томонидан киритилган икки голга меҳмонлар жавоб қайтара олишмади ва “Ал-Жайиш” “Насаф”га қарши ОЧЛнинг навбатдаги тур учрашуви олдидан мағлубиятга учради.

Айни пайтда “Ал-Жайиш”ни бошқариб келаётган, келиб чиқиши тунислик бўлган франциялик мураббий Сабри Лямуши ОЧЛнинг бу йилги мавсумида кўплаб майдонга тушаётган асосий ўйинчиларини кеча бўлиб ўтган учрашувда майдонга туширмаган.

Жамоанинг энг сермаҳсул ўйинчиси, марокашлик 9-рақамдаги легионер футболчиси Абдураззоқ Ҳамидаллоҳ захира футболчилар рўйхатида бўлсада, майдонга туширилмади. Жамоанинг иккинчи ҳужумчиси ҳисобланган ҳамюртимиз Сардор Рашидов учрашувда бор йўғи 31 дақиқа ҳаракат қилган.

“Ал-Жайиш”нинг яна бир моҳир ўйинчиси, бразилиялик 31-рақамдаги ярим ҳимоячиси Романирио Рикардо эса умуман 18 талик рўйхатга ҳам киритилмади.

Демак, Сабри Лямуши “Насаф” жамоасига қарши учрашувга жиддий эътибор бермоқда ва етакчи ўйинчиларнинг кучини ҳам бўлажак ўйин учун асраган.

Эслатиб ўтамиз, “Насаф” жамоаси ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-тур учрашувини 16 март куни “Ал-Жайиш” клубига қарши ўтказади. Учрашув бизнинг вақт билан 20:45да бошланади.

Қатар Юлдузлар Лигаси, 22-тур

“Ал-Араби” – “Ал-Жайиш” 2:0

11.03.2016 й.

Голлар: Ашкан Дежага, 14’-1:0, Паулинио, 19’-2:0

“Ал-Жайиш”: 16. Халифа Абубакир, 19 Абдураҳмон Муҳаммад (с), 67.Алхошими (10.Сардор Рашидов 59), 5. Муҳаммад Алжабри, 18.Муҳаммад Алсайид, 14.Муҳаммад Матнани, 27. Ахмад Муин Дузандеҳ (23. Холид Абдулрауф 46), 8.Юсуф Муфтаҳ, 20. Вагнер Ребейро, 21. Али Санад Алнуайми (6.Ёсир Исо 21), 4. Лукас Мендес.

Захира: 22.Сауд Муборак, 17. Усмон Аляҳри, 9.Абдураззоқ Ҳамидаллоҳ, 2. Мурод Нажи Ҳусайн.

Огоҳлантириш: Али Санад Алнуайми 52, Абдураҳмон Муҳаммад 68, Юсуф Муфтаҳ 69 (фақат “Ал-Жайиш” дан).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar