Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

Мотивация ва антимотивация

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 136
Мотивация ва антимотивация

Сир эмаски, ғалаба ўз-ўзидан қўлга киритилмайди - техник, тактик тайёргарлик маромида бўлишидан ташқари, ҳар бир мураббий ўз шогирдларини курашга шайлаши, руҳлантириши талаб этилади. Қуйидаги мақола таниқли мураббийлар бу йўлдаги изланишлари ҳақида.

Клаудио РАНЬЕРИ: «Гладиатор»дан тортиб, қўшиғу, пиццагача

2010 йилда Клаудио Раньери бошчилигидаги «Рома» бир йўла икки фронтда «Интер»га қаршилик кўрсатганди. Баҳорда «бўрилар» карвонбошиликни ўз қўлларига олиб, фақат сўнгги турларда скудеттога етишолмади. Шунингдек, Италия кубогининг финали ҳам «Рома»нинг мағлубияти билан якунланди. Шундан кейин италиялик касбдошининг танқидий фикрларига чидолмаган Жозе Моуриньо Раньери ўз ўйинчиларини «Гладиатор» фильмини намойиш этиш орқали руҳлантиришга уринганини писанда қилди: «Агар мен шогирдларимга «Гладиатор» лавҳаларини кўрсатсам, улар мени роса кулгуга олишган ёки руҳшунос чақирган бўлишарди». Амо Римда наф бермаган услуб ҳозир Англияда қўл келмоқда. Тўғри, Клаудио «Лестер» аъзоларини гладиаторга айлантиргани йўқ, балки Fire қўшиғи ёрдамида чинакам жангчиларга айлантирди. «Шогирдларимга шундай кўрсатма бердим: «Майдонга Kasabian гуруҳининг қўшиғи садолари остида йўл олинг. Шунда сиз сўнгги сонияларгача курашадиган фидойи рицарларга айланасиз». Бундан таш­қари, ўйинчиларни пицца ёрдамида руҳлантириш ҳам Клаудио томонидан кашф этилган усул. Маълумки, жорий мавсумнинг илк учрашувида «тулкилар» ажойиб самарадорлик ва юқори ўринлар билан кўпчиликни ажаблантиришди. Лекин шу билан биргаликда, жамоа ўз дарвозасидан ҳам кўп гол ўтказиб юбораётганди. Мана шу камчиликни бартараф этиш мақсадида италиялик мутахассис футболчиларга ҳар бир «қуруқ» ўйиндан кейин пицца олиб беришни ваъда қилди. Гол ўтказиб юбориш эса камаймади. Клаудио рағбат қийматини оширди: «Балки таклифим футболчиларни қаноатлантирмаётгандир, пиццанинг ўзи камлик қилаётгандир? Майли, пиццага қўшиб хот-дог ҳам олиб бераман». Буни қарангки, ўзгариш рўй берди. 10-турда «тулкилар» «Крис­тал Пэлас»ни ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаган ҳолда мағлуб этишди, Раньери уларни ваъда қилинган неъматлар билан сийлади. Табиийки, меҳмондорчилик чинакам шоуга айланиб кетди: ўзига хос «мастер-класс» тадбирида енг шимариб ишга киришган Варди ва Маҳрез етакчилигидаги футболчилар таомни ўз қўллари билан тайёрладилар.

Феликс МАГАТ: Чанғи, қийноқ ва жарималар

Футбол оламида «Темир Магат» номи билан донг таратган немис мураббийи яқинда антиқа таклифни олға сурди: «0:0 ҳисобидаги дурангни қайд этган жамоаларга очко берилмасин!» Магатнинг фикрича, мазкур чора футболчиларни сўнгги сонияларгача фақат ғалаба учун тўп суришга мажбур этаркан. Албатта, бу - ўта баҳсли, мавҳум тушунча. Бироқ Магат талаб даражасидаги интизомни таъминлаш учун ўз шогирдларига нисбатан муайян чораларни қўллаган. Масалан, у «Штутгарт» футболчиларини мағлубиятдан кейин машғулот майдонига олиб чиқиб, 1,5 соат давомида ҳаракатсиз, жим туришга мажбур этган. Тасаввур қилинг, енгил спорт либосларидаги футболчилар кучли қор ёғаётган пайтда қимирламай туришган! Мураббийнинг фикрича, улар ўша омадсиз ўйинда етарли даражада фаол бўлишмаган.

«Темир Магат»нинг яна бир усули - мағлубиятдан кейинги 10 км.ли кросс машғулоти. Шундай машаққатли машғулотдан қутулиб қолиш учун футболчи бор кучини ғалабага сарфлар экан. Шу каби шафқатсиз усулларни қўллаган Феликсни юртдошлари «Квеликс» («Қийноқчи») деб атаганликлари бежиз эмас. Ҳатто, ўз касбдошлари ҳам унинг шафқатсизлигини очиқ тан оладилар. Магатнинг антиқа усуллари мураббийлик фаолиятининг дастлабки босқичида намоён бўлганди. «Гамбург»да устозлик қилган даврида у футболчиларни чанғида юришга мажбур этган. Гап шундаки, мураббий ўз ҳаётида нафақат чанғи, ҳатто қорни ҳам кўрмаган Тони Йебоани югуришга мажбур этган. Боз устига, чанғида югуришни ҳужумчига ҳеч ким ўргатмаган, йиқилиб тушган кезларида туришга ёрдам бермаган. Шу тариқа, Магат ўз шогирдларининг иродасини тоблаган. Лекин футболчиларни интизомли бўлиши учун Магат қўллайдиган севимли услуб жарималардир. Машғулотларни ўтказиб юборгани ёки кечикиб келгани учун жазолаш ўз-ўзидан тушунарли. Лекин ўйин жараёнида йўл қўйилган хатоларгачи? Масалан, Магат «Шальке»нинг 2 нафар ҳимоячисини бурчак зарбасини амалга оширилаётган пайтда ўз ўринларини алмаштириб қўйганликлари учун 10000 евродан жаримага тортди. Марио Манжукич эса тўпни рақибга олдириб қўйганидан кейин курашга киришмагани учун шунча маблағидан жудо бўлди. Бундай қаттиққўлликдан ғазабланган футболчилар касаба уюшмаси мутасаддилари Магатнинг устидан судга шикоят қилишларини билдирдилар.

«Рақибдан кўра битта кўпроқ гол уринг, шунда ҳаммаси жойида бўлади!» (Йохан Круиффнинг ақидаси)

Леонид СЛУЦКИЙ: Сибирга сургун

«Мордовия» билан бўлган баҳснинг танаффусида 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган ЦСКА футболчиларига қарата бош мураббий шундай деди: «Агарда мағлубиятга учрасангиз, Сранскдан Москвага эмас. Иркутск­ка парвоз қиламиз!». Албатта, Слуцкий яна қўшимча фикрларни билдирган бўлиши мумкин. Лекин ЦСКА ўша ўйинда фантастик «камбэк»ни амалга оширди.

Сэм Эллардайс: Наф келтирувчи антимотивация

Британиялик мутахассис мотивацияни ўз фаолиятининг муҳим қисми, деб ҳисоблайди. Бу мавзуда асар ҳам ёзган. Сэмнинг фикрича, футболчилар аввало, мағлубиятларга одатланиб қолмасликлари керак. Бунинг учун мағлубиятдан кейин ўйинчиларнинг онгини ўзгартириб туриш лозим. Масалан, тактикани ўзгартириш орқали. Янги тактик ечим аввалги схемадан кўра ёмонроқ бўлиши ҳам мумкин. Лекин асосийси, футболчида бу учрашувни ғалаба билан якунлашга умид уйғотади. Эллардайс ҳал қилувчи беллашувларга ҳам ўзига хос тарзда тайёргарлик кўради. Яъни ўз футболчиларини руҳлантиришга эмас, тинчлантиришга интилади. «Агарда финал арафасида қайсидир футболчи мотивацияга муҳтож бўлса,ундан воз кечинг. Чунки ҳақиқий жангчи учун финалнинг ўзи етарли мотивация. Бусиз ҳам улар кучли иштиёқ таъсиридалар. Уларни иложи борича тинчлаштириш лозим», - дейди мураббий.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar