Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг яхши мураббийлар ТОП-5

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 88
«Манчестер Юнайтед» тарихидаги энг яхши мураббийлар ТОП-5

Гранд жамоалар тарихидаги энг яхши мураббийлар туркумидаги мақолаларимизни давом эттирамиз. Бу сафар Англиянинг энг кўп чемпиони бўлган «Манчестер Юнайтед» жамоаси тарихидаги энг яхши мураббийлар бешлигини тузиб чиқдик.
5. Томми Дохерти (Шотландия)
Бошқарган даври: 1972-1977
Натижаси: 228 ўйин, 107 ғалаба, 56 дуранг, 65 мағлубият. Тўплар нисбати: 333-252
Ютуғи: Англия кубоги (1)
«Юнайтед» Басби даври тугаганидан кейин совринлар борасида инқироз кўчасига кириб қолди. Дохерти «қизил иблислар»ни 5 йил мобайнида бошқарди ва бор йўғи бир марта Англия кубогида муваффақият қозонди. Бироқ ана шу ягона соврин ҳам унинг «МЮ» тарихидаги энг яхши мураббийлар бешлигига кириши учун етарли бўлди. Айтганча унинг даврида жамоа Англия қуйи дивизионига тушиб кетганлигини ҳам қўшимча қилиб ўтиш лозим.
4. Рон Аткинсон (Англия)
Бошқарган даври: 1981-1986
Натижаси: 292 ўйин, 146 ғалаба, 79 дуранг, 67 мағлубият. Тўплар нисбати: 461-266
Ютуқлари: Англия кубоги (2), Англия суперкубоги (1)
Аткинсон 80-йилларнинг бошида «қизил иблислар» бошқарувини ўз қўлига олди. У «Юнайтед» билан 5 йил ичида 2 бора мамлакат кубогида ва бир марта суперкубогида муваффақият қозонди. Бироқ Рон Манчестерликларни мамлакат чемпиони қила олмади. Шу боис ҳам 1986-йилда ўз ўрнини Фергюсонга бўшатиб беришга мажбур бўлди.
3. Эрнест Мангнелл (Англия)
Бошқарган даври: 1903-1912
Натижаси: 373 ўйин. 202 ғалаба, 76 дуранг, 95 мағлубият. Тўплар нисбати: 700-476
Ютуқлари: Англия чемпиони (2), Англия кубоги (1), Англия суперкубоги (2)
Мангнелл «МЮ»га илк ютуқларни тақдим қилган мутахассис ҳисобланади. У жамоани 9 мавсум давомида бошқарди. «Қизил иблислар» Эрнест даврида икки марта Англия чемпиони бўлишди ва бир мартадан кубок ҳамда суперкубокда зафар қучишди. Магнелл жамоадан кетганидан кейин клуб 30 йилдан ошиқ вақт мобайнида бирорта ҳам совринни қўлга кирита олмади.
2. Мэтт Басби (Шотландия)
Бошқарган даври: 1945-1969, 1970-1971
Натижаси: 1141 ўйин, 576 ғалаба, 266 дуранг, 299 мағлубият. Тўплар нисбати: 2324-1586
Ютуқлари: Англия чемпиони (5), Англия кубоги (2), Англия суперкубоги (5), Чемпионлар кубоги (1)
II жаҳон уруши тугаганидан сўнг жамоа бош мураббийлигига Басби келди ва у «Юнайтед»ни нафақат Англияда, ҳаттоки Европада ҳам энг кучли жамоага айлантирди. Унинг мураббийлигидаги 25 йилда «қизил иблислар» 5 мартадан Англия чемпионлиги ва суперкубогини қўлга киритди. 2 бора мамлакат кубогида зафар қучди ва 1968 йили Чемпионлар кубогида муваффақият қозонди. Ўшанда жамоани «Басби болалари» дея аташарди.
1. Алекс Фергюсон (Шотландия)
Бошқарган даври: 1986-2013
Натижаси: 1500 ўйин, 895 ғалаба, 338 дуранг, 267 мағлубият. Тўплар нисбати: 2769-1365.
Ютуқлари: Англия чемпиони (13), Англия кубоги (5), Англия лига кубоги (4), Англия суперкубоги (10), Чемпионлар лигаси (2), Кубок Эгалари кубоги (1), УЭФА суперкубоги (1), Қитъалараро кубоги (1), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (1)
Фергюсон жаҳон футболидаги энг яхши мураббий ҳисобланади. Унинг бошқарувидаги 27 йил давомида «Юнайтед» Премьер лигада 13 марта чемпионликни тантана қилди. Чемпионлар лигасида икки марта зафар қучди. Умумий ҳисобда Сер Алекс клуб билан 38 та турнирнг бош совринига сазовор бўлди. Унинг коллекциясида 9 хил мусобақанинг кубоклари мавжуд. Бундай натижани ҳар қандай мураббий ҳам фақатгина орзу қилиши мумкин холос.
Факт: «Манчестер Юнайтед» бутун тарихи мобайнида 62 та мусобақада зафар қучган. Ана шу совринларнинг 51 таси икки буюк шотланд Басби ва Фергюссон даврида қўлга киритилган.
Фурқат Юсупов

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar