Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

Ван Гал: «Ҳали «Манчестер Юнайтед»да соврин ютиш имконияти бор»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 101
Ван Гал: «Ҳали «Манчестер Юнайтед»да соврин ютиш имконияти бор»

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Луи ван Гал интервью бериб, ушбу мавсумда ҳали соврин ютиш имконияти борлигини билдириб ўтди.
Чемпионат тугашига 9та тур қолганида "қизил иблислар" АПЛ жадвалида 6-ўринни эгаллаб турган бўлса, жамоа Англия кубогининг чорак финалида "Вест Хэм"га қарши баҳс олиб боради. Манкунианликлар Европа лигасининг нимчорак финал босқичининг дастлабки ўйинида «Ливерпуль»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Биз учта мусобақада иштирок этяпмиз. Кўп жамоалар ва мураббийлар айни пайтда бундай фикр билдира олмайдилар. Бизда ҳамон қандайдир соврин ютиш имконияти мавжуд. Мен доимо таркибни ўзгартириб туришга мажбурман. Жароҳатлар ва чарчоқ туфайли кўп ўйинларда битта таркибни майдонга тушира олмадим. Учта мусобақада иштирок этаётганингда ҳамда ихтиёрингда футболчилар кўп бўлмаганида, сенга қийин бўлади.
Қўшиламан, "Ливерпуль"га қарши ўйин мавсумда энг яхши ўйинларимиздан бири бўлмади, аммо биз бутун мавсум давомида бундай ўйнамаяпмиз. Бундан яхши ўйнаган учрашувларимиз бўлди. "Мидтьюлланн"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан кейин ОАВ мени истеъфога чиқариб қўйганди. Лекин биз кейинги ўйинда оёққа турдик ва ғалабалар сериясини амалга оширдик. Балки, бундай ҳолат "Ливерпуль"га қарши жавоб ўйинида ҳам рўй берар. Шунингдек, Англия кубоги доирасида "Вест Хэм"ни мағлуб этишимиз мумкин.

Менинг режаларим иш беряпти, деб ўйлайман. Баъзида эса вазият бизнинг зараримизга ишлаяпти ва биз керакли натижага эриша олмаяпмиз. Биз чемпионликни қўлга киритиш учун яхши ўйнай олмаяпмиз, аммо Европа лигаси ва Англия кубогида ғолиб чиқиш имкониятига эгамиз. Агар биз мусобақаларнинг биридан чиқиб кетсак, барчамиз учун мураккаб вазият юзага келади, аммо бизда соврин ютиб олиш имконияти сақланиб қолади. Биз бунга қодирлигимизга ишонишда давом этишимиз керак», — дейди Луи ван Гал "The Guardian"га берган интервьюсида.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar