Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

Марат Дилмуҳаммедов:«Ўзимни бошқа соҳада тасаввур қила олмайман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 161
Марат Дилмуҳаммедов:«Ўзимни бошқа соҳада тасаввур қила олмайман»

«Навбаҳор»нинг 1996 йилги тарихий чемпионликни қўлга киритишида жамоанинг ўша пайтдаги етакчи аъзоларидан бири Марат Дилмуҳаммедовнинг ҳам ҳиссаси катта бўлган. 28 март куни 41 ёшга тўладиган собиқ ҳимоячи профессионал фаолиятини 1992 йили Тошкент вилоятининг «Политотдел-РУОР» жамоасида бошлаган. 1993-1995 йилги мавсумни «Политотдел»нинг асосий таркибида ўтказган Марат Радикович 1996 йили «Навбаҳор»га кўчиб ўтади. Ўша йили у 23та учрашувда майдонга тушиб, жамоаси ғалабаларига катта улуш қўшди. Дилмуҳаммедов 1997 йилни ҳам Наманганда ўтказди. 2001-2003 йилларда «Дўстлик» шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи кейинчалик Қозоғистоннинг «Тараз» клуби сафига бориб қўшилди. 2004 йили яна Тошкентга қайтиб, уч мавсум давомида «Локомотив»да тўп сурди. 2011 йили Россиянинг Барнаул шаҳрига кўчиб кетган Марат Дилмуҳаммедов яна уч йилга яқин вақт мобайнида ўйновчи мураббий сифатида фаолият юритди. Бугунги кунда у «Барнаул» академиясида мураббийлик қиляпти. Биз Наманганда ўтказилган «Навбаҳор» - чемпион!» шоу-дастури якунлангач, ушбу футболчининг фикрлари билан қизиқдик.

- Марат Радикович, тарихий ғалабанинг 20 йиллиги билан табриклаймиз. Яна қадрдон дўстлар, жонажон стадион ва мухлисларни кўриб, кўнглингиздан нималар ўтди?

- Биласизми, ҳиссиётларимизни бир-икки оғиз сўз билан ифодалаш қийин. Таклиф бўлганида, ҳеч иккиланишсиз уни қабул қилдим. Вилоят ҳокимлиги, футбол федерацияси ва жамоа раҳбариятининг ушбу санани эслагани - катта гап. Тадбирда иштирок этиш барча дўстларим қатори мен учун ҳам жуда ёқимли бўлди. Бу - ҳақиқий ностальгия, чинакам байрам. 1996 йилги мавсумда ҳақиқатан наманганлик мухлисларга ажойиб онларни туҳфа этгандик. Энг катта ютуғимиз - жамоамиздаги аҳиллик эди. Бир-биримизни кўз қарашидаёқ тушунардик. Бу шунчаки, баландпарвоз сўзлар эмас, фикримни қолган жамоадошларим ҳам тасдиқлашади. Бир нарсани айтишим керак, «Навбаҳор»нинг тарихий ютуғида раҳматли Ҳакимжон ака Ҳошимовнинг хизматлари чексиз бўлган. У киши ҳақиқий футбол фидойиси эдилар. Миллионлар ўйини деганда оилаларини ҳам эсдан чиқариб юборардилар. «Навбаҳор» таркибини, умуман, жамоани сақлаб қолиб, уни кучайтиришга айнан Ҳошимжон ака сабабчи бўлгандилар. Бу саъй-ҳаракатлар 1996 йилда натижасини берган. Фарҳод Магометов, Геннадий Денисов каби тажрибали футболчилар жамоага жалб этилишган. Олег Шацких, Зафар Мусабоев, Тоҳир Мадраҳимов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Илҳом Шарипов каби етакчилар юқори савияда ўйин намойиш этишганди. Деярли 40-50 фоиз ўйинчилар терма жамоа шарафини ҳам ҳимоя қилишарди.

- Ўша йиллари «Навбаҳор» учун асосий рақиб «Нефтчи» клуби ҳисобланарди...

- Тўғри айтасиз. «Водий дербиси»га қизиқиш жамоалар турнир жадвалининг қайси поғонасини эгаллаб турганлигидан қатъий назар, юқори бўларди. 1996 йилги мавсумда бу икки клуб ўзаро ўйинларда биттадан ғалабага эришишган. Намангандаги учрашувда биз 1:0 ҳисобида муваффақият қозонгандик. Фарғонада кечган ўйинда эса «Нефтчи» 2:1 ҳисобида зафар қучган. Шунга қарамай, чемпионат якунида олтин медаллар бизга насиб этган.

- Орадан 20 йил ўтди. Шу вақт мобайнида нималар ўзгарибди?

- Ўша йили дунёга келган гўдак бу йил 20 ёшга тўлади. Айни навқирон ва майдонда жавлон уриб футбол ўйнайдиган ёш. Бугунги авлод вакилларини кўриб, ўша ўзимиз ўйнаган даврлар ёдимга тушиб кетди. Наманган шаҳри замонавий кўриниш олиб, янада чирой очибди. «Навбаҳор» стадионида ҳам катта ўзгаришларга гувоҳ бўлдик. Ўзингиз ҳам кўрдингиз, жамоа базасида катта таъмирлаш ишлари олиб борилган. Ўзимиз яшаган хонага кирганимда, кўзимдан беихтиёр севинч ёшлари чиқиб кетди. Менга ёққан томони, жамоа ўз анъаналарини сақлаб қолибди. Виктор Романович билан суҳбатлашганимда, 25 йил давомида «Пахтакор», «Нефтчи» ва «Навбаҳор» олий лигадан бирор марта ҳам тушиб кетишмаганини билдирдилар. Буни эшитиб, жуда хурсанд бўлдим. Демак, вилоятда футболга эътибор ўзгармаган. Дарвоқе, Виктор Жалилов ҳақида сўз очилди. «Навбаҳор»нинг кучли бўлиб шаклланиши, мазмунли ўйин намойиш этишида ушбу мутахассис ҳам катта ҳажмдаги ишни амалга оширган.

- Мухлислар ҳақида қандай фикрдасиз?

- Бу алоҳида мавзу-ку! Ўзбекистондаги энг фидойи мухлислар айнан Наманганда. «Навбаҳор»нинг ғалабалари замирида маҳаллий ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши, натижа қандай бўлишидан қатъий назар, стадионни тўлдириб ўтиришлари мужассам. Бугун стадионга шунча мухлис келади, деб ўйламагандим. Фурсатдан фойдаланиб, уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Марат ака, бугунги кунда нималар билан машғулсиз?

- Ҳамон футболдаман. Ўзимни бошқа соҳада тасаввур ҳам қила олмайман. Бир неча йилдирки, Барнаулда яшаяпман. Ўша ерда шу ном билан аталувчи клуб академиясида мураббийлик қиляпман. 2002 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат жамоанинг бош мураббийиман. Натижалар чакки эмас. Яқин йилларда шогирдларим орасида Россия премьер-лигасида ўйнайдиганлар етишиб чиқса, ажабланмайман. Чунки гуруҳимизда истеъдодли футболчилар кўп.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar