Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

12.03.2016

5 фарзанднинг отаси бўлган Самуэль Это'о 35 ёшни қарши олди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 270
5 фарзанднинг отаси бўлган Самуэль Это'о 35 ёшни қарши олди

Кеча, 10 март куни футбол юлдузи Самуэль Это'о Филс 35 ёшни қарши олди.
Самуэль Это'о Филс 1981 йилнинг 10 март санасида Камеруннинг Дуала шаҳрида дунёга келган. У жуда кичиклигиданоқ футбол ўйнашни яхши кўрган ва бор бўш вақтини футболга сарф этган. 16 ёшида унга омад кулиб боқди ва у Европага бориб Мадриднинг “Реал” жамоаси билан шартнома тузади. Кейинги мавсумни у иккинчи дивизиондаги “Леганес” жамоасида ижарачи сифатида ўтказади ва Мадридга қайтади. Шундан сўнг, у Камерун терма жамоаси билан биргаликда 98-йилдаги Жаҳон Чемпионатига боради ва Италияга қарши ўйинда заҳирадан майдонга тушди. Это’о Францияда бўлиб ўтган Жаҳон Чемпионатидаги энг ёш футболчи бўлди. Ўшанда 17 ёшлик футболчи 3 та ўйинда ўзини намоён этганди. Орадан кўп ўтмай, 2000 йили у миллий терма жамоа асосида Африка Миллатлар Кубогида ғолибликни қўлга киритади.
5 фарзанднинг отаси бўлган Самуэль Это'о 35 ёшни қарши олди

Бундан ташқари 2000 йили Сидней Олимпиадасида олтин медални ҳам қўлга киритади. 2000 йили Самуэль УЕФА Чемпионлар Лигасидаги 3 та ўйинда иштирок этганига қарамай, “қироллик” клубида барқарор мавқега эга бўла олмади. 1999-2000 йилларда Это’о “Мальорка”га келади ва 9 та ўйинда 6 та гол уради. Самуэль 2002 йилги Жаҳон Чемпионатининг учинчи ўйинида иштирок этиб, Саудия Арабистонига қарши ғалаба тўпини дарвозага киритди.
Айтиш керакки, Самуэль Ўзбекистонга ҳам ташриф буюрган эди. 2008 йилнинг 17 июлида у Париж-Тошкент рейси билан Ўзбекистон пойтахтига қўнган. Камерунлик 27 ёшли футболчи Самуэль Это’о билан бирга “Барселона” вакиллари – Хоан Патси, Хосе Мария Месаллес ва Николос Микадзе ҳам келган эди.
5 фарзанднинг отаси бўлган Самуэль Это'о 35 ёшни қарши олди

Самуэль Это’онинг дунё бўйлаб миллионлаб мухлислари бор. Улар футболчининг ҳар бир ўйинини катта қизиқиш, мароқ билан тамоша қилишади, кузатишади. Ўзбекистонда ҳам камерунлик бу футболчининг мухлислари талайгина. Эътиборинизга Самуэль Это’О ҳақидаги энг қизиқарлимаълумотларни тақдим этамиз.
5 фарзанднинг отаси бўлган Самуэль Это'о 35 ёшни қарши олди

1. Самуэль Это’онинг бўйи 180 сантиметр, вазни эса 79 килограмм.
2. Унинг рафиқаси Жоржетт Это’о. Улар 2007 йили турмуш қуришган.
3. Это’о кўп болали ота. Футболчининг 5 та фарзанди бор. Улар, Этьен Это’о, Анни Это’о, Сиена Это’о, Линн Это’о, Маэль Это’оларир.
4. Футболчилик фаолияти билан биргаликда Это’о 1999-2010 йиллар давомида жами 11 та фильмда суратга тушган.
5. Ўтган йили “Антальяспор” клуби ҳужумчиси Самуэль Это'Онинг ўғли “Мальорка” болалар жамоасига қабул қилинганди. Айни дамда 15 ёшни қарши олган ёш футболчи ўз ёши тоифасидаги жамоада тўп суради. Самуэль Это'Онинг ўзи ҳам 2000 йилдан то 2004 йилга қадар “Мальорка” шарафини ҳимоя қилган эди. Умида Якубова - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar