Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.03.2016

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 147
Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Одатда, тенгқурларнинг ташқи кўриниши ҳам, физиологик ҳолати ҳам бир-бирига ўхшаш бўлади. Аммо қуйидаги фотосуратларни кўргач, унда акс этган инсонларнинг тенгдош эканига ишонгингиз келмайди.

Диего Коста қаҳрли ва ҳамиша норози қиёфаси билан энг камида 30 ёшга ўхшайди. Аслида у худди Дортмундтнинг “Боруссия”си ўйинчиси Нури Шаҳин каби энди 26 ёшга тўлган. Солиштиринг-а, уларни тенгқур деб бўладими?
Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

«Қария» Роббен ҳақиқатан ҳам 40 ёшли амакига ўхшайди. Кўча-кўйда оддий кийимда кўриб қолсангиз, уни бирор бир ташкилотнинг қоровули деб ўйлашингиз тайин. Торресга келсак, уни бекорга El Nino деб аташмайди. Ҳатто 30 ёшида ҳам унинг юз қиёфасида болалик аломатлари сақланиб қолганини кўриш мумкин эди.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Агар Дэнни Уэлбек кимлигини билмасангиз, кўчада кўрганда уни тинейжер (13–19 ёшлардаги ўспирин) деб ўйлашингиз мумкин. Ваҳоланки, аллақачон 24 ёшдаги навқирон эркакка айланиб бўлган. Ҳайратланарлиси шундаки, Нгерия миллий терма жамоасси ва Киевнинг “Динамо” клуби яримҳимоячиси Луқмон Ҳорун — унинг тенгдоши. Ишониш қийин-а?!

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

“Барселона”нинг 1998 йилда туғилган хорватиялик истеъдодли футболчиси Ален Халилович шунчалар ёш ва масъум кўринадики, уни шафқатсиз кураш кечадиган футбол майдонида тасаввур қилиш мушкул. Римнинг “Лацио”сида унинг бир тенгдоши бор. Камерунлик. Исми Жозеф Миналу. Расмий маълумотларда ёши 18 деб кўрсатилган Жозеф кўриниидан Аленнинг тенгқурига эмас, балки отасига кўпроқ ўхшайди.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

29 яшар Эшли Янгнинг исми жисмига жуда мос ( инглизчада “young” — “ёш” деган маънони англатади). Эшли айни пайтда 20 яшар пайтидагидан унчалик ҳам фарқ қилмайди. Гондурас миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Хендри Томасга эса 29 ёш бериб бўлмайди. Яхшиси унга юз парвариши учун дори бериш керак. Менимча, бу ҳам фойда бермаса керак.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

“Болтон” ўйинчиси Жей Спиринг ҳамда “Менчестер Сити” вакили Серхио Кун Агуэрони 26 рақами бирлаштириб туради. Гарчи тасаввур қилиш қийин бўлса-да, айни пайтда иккиси ҳам шу ёшда.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Калум Чемберс ва Лазар Марковичнинг ёши йигирмада. Аммо “Арсенал” ҳимоячисининг ташқи кўриниши ёшига мос келади. Бироқ “Ливерпул” хавбеки ҳақида бундай деб бўлмайди.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Уэйн Руни умр бўйи паспортида ёзилганига қараганда катта кўринишга эга бўлган. Ёшроқ кўринай деб соч ҳам эктирди, фойдаси бўлмади. Ҳадемай 30 ёшни қаршилайдиган форвард билан АПЛда тўп сурадиган бошқа бир ҳужумчи — Грациано Пелле тенгдош. Аммо уларни яхши танимаганлар суратларига боқиб, бундай хаёлга боришлари даргумон.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Томас Мюллер ҳам ёшига нисбатан қари кўринадиганлар тоифасидан. Ташқи кўринишига қараб одамлар унга камида 30 ёш беришади. Ҳолбуки у эндигина 25 га кирди. Худди Тео Уолкотт каби. Бироқ “Арсенал” футболчиси кўрганлар уни бўз бола деб ўйлашади.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи

Мақоламизнинг авж нуқтасини Ронни ва Оливье Жируга олиб қўйгандик. Бир сўз демайман. Хулоса ўзингиздан.

Ёши тенг бўлса-да, бир-бирига ўхшамайдиган 10 футболчи
- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar