Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.03.2016

Шавкат Саидов: «Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 76
Шавкат Саидов: «Футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман»

"Машъал" - "Металлург" учрашувидан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Шавкат Саидов қатнашди.

— Бугун иккита ҳар хил бўлимларга гувоҳ бўлдик. Биринчи бўлимда "Машъал" тўлиқ устунлик қилди, ҳатто улар 3-4 та тўп киритишлари ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда эса аксинча, биз устунлик қилдик. Йигитларга танаффусда берган кўрсатмаларимизга амал қилиб, ўйинни бизнинг фойдамизга ҳал қилганликлари учун мураббийлар штаби номидан миннатдорчилик билдираман.

— "Металлург" таркибида бир нечта ёш ўйинчилар ҳаракат қилаётганига қарамай жамоа натижа кўрсатмоқда. Ёшлар мавсум давомида стабилликни сақлаб қола оладими?
— Бир неча йиллардан буён таркибимизда катта ўзгаришлар қилмадик, бу йил эса кўплаб футболчилар жамоани тарк этишди. Уларнинг ўрнини асосан ўринбосарлар таркибимиздаги ёш ўйинчилар, шунингдек бошқа жамоалардан таклиф этилган айрим футболчилар тўлдиришди. Жамоамизнинг асосий мақсади ёшлар билан ўтган йилгидан яхшироқ натижа қайд этиш.

— Олий лига 2 ва 3-турлари орасида анча вақт бор. Жамоа бу вазиятдан қандай чиқиб кетади?
— Клубимиз одатдагидек беш кунлик режим асосида машғулотларни олиб боради. Бу орада Ўзбекистон кубогининг 1/16 финали доирасида ўйинимиз бор, кубокдаги мақсадимиз 1/8 финалга чиқиш. Ушбу учрашувдан кейин эса Чирчиқда машғулотларни давом эттирамиз.

— Киритилган голлар ҳақида қандай фикрдасиз?
— Мен биринчи голимизга тўхталмоқчиман. Ўйиндаги ҳисобни тенглаштирувчи голни киритган вазиятимизда "Бунёдкор"дан таклиф этилган Жавоҳир Эсонқулов охиригача курашди. Бу йигит 1997 йилда таваллуд топган, агар мана шу темпда ўйнашда давом этса келажакда терма жамоада ҳам кўришимиз мумкин.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar