Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.03.2016

Алишер Холиқов ва Михаил Наумов «Динамо» йиғинига қўшилди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 90
Алишер Холиқов ва Михаил Наумов «Динамо» йиғинига қўшилди

Ўзбекистон Кубоги ва Биринчи Лига учрашувларига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқанддаги қароргоҳда янги мавсумга ҳозирлик кўрмоқда.

Маҳаллий мураббий Учқун Қобилов қўл остида ўтаётган ўқув-машғулот йиғинида маҳаллий футболчилар билан бир қаторда янги футболчилар ҳам тайёргарликка зўр беришган.

Жумладан, жамоа таркибида маҳаллий футболчилардан Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов, Жасур Азимов, Фирдавс Абдусалимов, Ислом Шарипов, Бунёд Исроилов, Омад Тайлоқов, Лазиз Нуриддинов, Миркомил Локаев, Рустам Тоштурдиев, Жонибек Кўчимов ва яна бир қатор ёш футболчиларни кўриш мумкин.

Шунингдек, «Динамо» сафида 2013-2014 йилларда тўп сурган Азамат Бобожонов ҳам яна собиқ клуби сафига қайтди. Қорақалпоғистонлик 28 ёшли яримҳимоячи ўтган мавсумни «Навбаҳор» сафида ўтказганди.

Ўтган мавсумда Навоийнинг «Қизилқум» клуби шарафини ҳимоя қилган тажрибали ҳужумчи Алишер Холиқов ҳам «Динамо» таркибига келиб қўшилган. 2010 йилги Олий Лиганинг энг яхши тўпурари жамоа машғулотларида иштирок этмоқда.

Жамоа йиғинида бўлган яна бир футболчи Фаррух Ҳайдаров ҳам «Динамо»га Навоийнинг «Қизилқум» клубидан келиб қўшилди.

«Машъал», «Насаф», «Сўғдиёна» жамоаларидаги ўйинлари билан танилган тажрибали дарвозабон Михаил Наумов ҳам айни дамда жамоа билан бирга. Ўтган мавсумни «Оқтепа» клуби сафида ўтказган посбон янги мавсум олдидан «Динамо» сафида кўрикдан ўтмоқда.

Жорий мавсумдаёқ Олий Лигага қайтишни мақсад қилган «Динамо» клуби ҳозирда яна бир қатор футболчилар билан музокара ўтказмоқда. Жамоа аъзолари яқин кунларда тиббий кўрикдан ўтишгач, назорат учрашувларига киришишади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar