Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.03.2016

Ноодатий қаҳрамонлар ёхуд оқибатли спортчиларнинг ҳавасга арзирли ишлари

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 187
Ноодатий қаҳрамонлар ёхуд оқибатли спортчиларнинг ҳавасга арзирли ишлари

Яқинда бўлиб ўтган хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги Белоруссия очиқ чемпионати сал бўлмаса, кўнгилсиз ҳодиса билан тугашига оз қолди.

Яъни, ўйинларнинг бирида Киевнинг «Беркут» жамоаси аъзоси Богдан Грицюк ҳушидан кетди. Яхшики, Богданнинг тобора ортга кетиб, нафас олишига тўсқинлик қилаётган тилини жамоадоши Александр Пересунько ўз вақтида тортиб қолиб, бечорани бевақт ажал комидан сақлаб қолди. «Лента.ру» портали эса шу ва шунга ўхшаш бошқа воқеалар, хусусан, спортчиларнинг ҳаётда кўрсатган қаҳрамонликлари ҳақида ҳикоя қилади. Александр Пересунько
Ноодатий қаҳрамонлар ёхуд оқибатли спортчиларнинг ҳавасга арзирли ишлари
Киевнинг «Беркут» клуби хоккейчилари Жлобин шаҳрига кўтаринки кайфиятда етиб келишди. Бу ерда улар маҳаллий «Металлург» клубида тарбияланаётган тенгдошлари, 2000 йилда туғилган хоккейчилар билан куч синашишлари лозим эди. Ўйин бошланди... Вазиятларнинг бирида украиналик ёш спортчи Грицюк Белоруссия клуби шарафини ҳимоя қилаётган рақибига катта тезликда урилиб кетди-да, қаттиқ зарба билан бортга урилиб, ҳушидан кетди. Энг ёмони, кўп ўтмай, Богдан талвасага тушиб, ғайритабиий равишда қалтирай бошлади... Кўринишидан, унинг тили орқага тортиб, нафас йўлларини беркитиб қўяётгандек эди. Ана шунда жабрланувчига биринчилардан бўлиб, жамоадоши - Александр Пересунько яқинлашди-да, худди кўпни кўрган катта одамлардек, унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатди. Шу тариқа, шифокорлар етиб келгунларича, украиналик хоккейчи ўзига келиб, кўзини очди. Ҳозирги вақтда унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти.
Жаба Канкава
Ноодатий қаҳрамонлар ёхуд оқибатли спортчиларнинг ҳавасга арзирли ишлари
2014 йилнинг март ойида ҳам юқоридагига ўхшаш ҳодиса кузатилган. Ўшанда Киевнинг «Динамо» клуби ва Украина терма жамоаси аъзоси Олег Гусев бевақт оламдан ўтишига бир баҳя қолади. Ушбу ҳодиса «Динамо»нинг «Днепр»га қаши ўйинида юз берган. Тафсилотлардан маълум бўлишича, Днепропетровск клуби дарвозабони Денис Бойко юқоридан келаётган тўпни қайтариш чоғида баланд сакраб, тўп учун ҳаракат қилаётган Гусевнинг бошига тиззаси билан бехосдан кучли зарба бериб юборади. Натижада, ярим ҳимоячи майдонга ҳушсиз йиқилди. Унинг устига эса барча футболчилар ёпирилиб боришди. Энг муҳими, «Днепр»нинг грузиялик футболчиси Жаба Канкава бошқалар сингари «шок» ҳолатига тушмай, дарҳол тили орқага кета бошлаган Гусевга ёрдам кўрсатди. Ўз вақтида қилинган муолажа туфайли Гусевнинг ҳуши ўзига келди. Худди шу пайтда ёрдамга етиб келган шифокорлар жабрдийдани замбилга солиб, майдон четига олиб чиқишди ва беморга мия чайқалиши ва бош суягидаги ёпиқ жароҳат ташхисини қўйишди. Асосийси, энг мудшиҳ лаҳзалар ортда қолиб, Олег нафас олишни бошлаганди. «Олегнинг ҳаётини «Днепр» аъзоси қутқариб қолди, дейишга тўла ҳақлимиз. Агар Канкава дадиллик билан вазиятни қўлга олмаганида, оқибат ўта хунук бўлиши мумкин эди. Жаба худди малакали шифокордек ҳаракат қилган», - деди кейинроқ Борис номли клиника раҳбари Михаил Радуцкий. Айтганча, бемор футболчи воқеадан сўнг айнан шу ерга олиб келинганди.
Майк Тайсон
Ноодатий қаҳрамонлар ёхуд оқибатли спортчиларнинг ҳавасга арзирли ишлари
Дунёдаги энг жанжалкаш ва тўпори спортчилардан бири бўлмиш Майк Тайсонда ҳам одамгарчилик йўқ эмас. Чунончи, «Темир Майк» 2014 йилнинг сентябрь ойида нотаниш бир мотоцикл ҳайдовчиси иштирокида ЙТҲ юз берганини кўргач, жабрланувчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатади ва тиббиёт ходимлари етиб келгунича уни қўзғатмай, ҳеч кимни ёнига яқинлаштирмай туради. Лекин «Тез ёрдам» етиб келгач, Тайсон қандай пайдо бўлган бўлса, худди шундай тарзда, бирдан йўқолиб қолади. Ҳалокатга йўлиққан йигитча кейинчалик унга таниқли боксчи ёрдам берганига ишонмайди ва буни алаҳсирашга йўяди. Аммо қизиқувчилар томонидан мобил телефон камерасига муҳрланган тасвирлар унга айнан Майк Тайсоннинг ўзи ёрдам берганини тасдиқлайди. Хуллас, жабрланувчи касалхонадан чиққач, ўзининг халоскорига бир сават мева-чевалардан иборат миннатдорчилик туҳфасини юборади.
Анастасия Нифонтова
Ноодатий қаҳрамонлар ёхуд оқибатли спортчиларнинг ҳавасга арзирли ишлари
Узоқ давом этадиган ралли-рейдларда қуйидагича қоида мавжуд: агар бирор-бир пойгачи ёки экипаж ҳалокат содир бўлган жойга биринчи бўлиб яқинлашса, дарҳол жарбланганларга ёрдам кўрсатиши зарур. Бунга сарфланган вақт эса пойга якунида эътиборга олинади. Шу тариқа, OiLibya of Morocco 2015 раллиси пайтида россиялик мотоциклчи Анастасия Нифонтова польшалик ҳамкасби Павел Стасьячекнинг катта тезликда кетаётиб ҳалокатга учраганини кўриб, дарҳол унинг ёнида тўхтайди ва жабланувчига биринчи ёрдамни кўрсатиб, уни четроққа олиб чиқади. Қолаверса, қутқарув вертолётини ҳам чақиради. Турнир ташкилотчилари эса Нифонтова бу ишлар учун сарфланган вақтни қоплаб беришди (40 дақиқа) ва натижада, пойгада айнан Анастасия ғолиб чиқди. Поляк пойгачиси эса муваффақиятли тарзда шифохонага етказилди. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, Нифонтова томонидан ўз вақтида кўрсатилган ёрдам унинг ҳаёти сақланиб қолинишида катта роль ўйнаган эмиш.
Шаварш Карапетян
Ноодатий қаҳрамонлар ёхуд оқибатли спортчиларнинг ҳавасга арзирли ишлари
Сув остида сузиш бўйича жаҳоннинг кўп карра рекордчиси, дунё чемпиони Шаварш Карапетян бир эмас, уч марта (!) инсонлар жонига оро кирган. 1974 йили 30та йўловчиси бор автобус Цахкадзоредаги спорт қароргоҳидан Ереван томон йўлга чиқади. Йўловчилар орасида Шаварш ҳам бор эди. Довон йўлига келганда ҳайдовчи моторда қандайдир носозлик борлигини пайқаб, уни бартараф этиш учун пастга тушади. Ҳайдовчисиз қолган автобус эса ўз-ўзидан пастга ҳаракатланиб кетади. Шунда Карапетян тирсаги ёрдамида ҳайдовчи ва йўловчиларни ажратиб турувчи ойна тўсиқни уриб синдиради ва рулга ўтириб, автобусни жар ёқасида тўхтатиб қолади. 1976 йилнинг январида эса у укаси билан эрталабки машғулотларни ўтаётиб, кўприк устидан ўтаётган троллейбус сув омборига қулаб тушганини кўриб қолади. Моҳир сузувчи шу заҳотиёқ сувга шўнғиб, сув остида қолган 92 нафар йўловчига ёрдам беришга шошилади. Спортчи кўриниш жуда ёмон ҳолатда сув остига чуқур шўнғиб (10 метрча), троллейбус ойнасини синдиради ва зудлик билан қайиқ топиб, ёрдамга етиб келган укасига ҳалокатга учраган одамларни узата бошлайди. Шундай қилиб, ака-ука Карапетянлар кўпчиликни қайиққа тортиб чиқаришади. Қаҳрамонликнинг учинчи кўринишида эса спортчи тасодифан Еревандаги улкан спорт иншоотида содир бўлган ёнғин устидан чиқиб қолади. Ёрдамга муҳтож кишиларга мадад қўлини чўзишни ўзи учун олий бурч деб билган Карапетян чўғ бўлиб турган бино ичига кириб, кўпчиликни хавфсиз жойга олиб чиқади. Аммо афсуски, ҳаво етишмаслиги ва иссиқ натижасида кўп ўтмай, спортчининг ўзи ҳам ёнғин ичида беҳуш қолиб кетади. Уни воқеа жойига етиб келган ёнғин хавфсизлиги ходимлари деярли жонсиз ҳолатда топиб олишади. Буни қарангки, худди шу вақтда «Нима эксанг, шуни ўрасан» мақоли ҳаётда ўз исботини топади. Яъни, қаҳрамон-спортчи бир ҳафта ўта оғир аҳволда реанимация­да ётиб, ниҳоят, ҳаётга қайтади.

И.РАҲИМОВ тайёрлади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar