Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

11.03.2016

Ўзбекистон клубларининг трансфер рекордлари ТОП-10

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 161
Ўзбекистон клубларининг трансфер рекордлари ТОП-10

Мана 2016 йилги Ўзбекистон чемпионатига ҳам старт берилди. Барча клублар ўз сафларини янги футболчилар билан тўлдиришди. Бу мавсум клуб матбуот хизматларининг самарали меҳнатлари эвазига қайси жамоага, қайси футболчи келиб қўшилгани ҳақида кўплаб маълумотлар бериб борилди. Бу албатта яхши. Бироқ футболчиларнинг трансфер нархлари ҳалиям сирлигича қолиб кетмоқда. Биз transfermarkt.de сайтидаги маълумотларга асосланган ҳолда Ўзбекистон клубларининг энг қиммат трансферлари ТОП-10 лигини тузиб чиқдик.

Ўзбекистон клубларининг трансфер рекордлари ТОП-10

10. Девид Карней – 60 минг евро
Девид 2012 йилнинг 1 февраль куни Испаниянинг „Алкоран“ жамоасидан Тошкентнинг „Бунёдкор“ клубига ўтди. „Қалдирғочлар“ Австралиялик футболчи учун 60 минг евро тўлашган. Эътиборли жиҳати ўша пайти Девиднинг нархи 800 минг еврога тенг бўлган.
9. Петер Вёрош – 75 минг евро
Вёрош 2009 йилнинг 1 августидан бошлаб фаолиятини расман “Локомотив”да давом эттирди. “Темирйўлчилар” Венгриялик футболчи учун Венгрия биринчи лигаси жамоасига 75 минг евро маблағ ажратишган. Петернинг Тошкентдаги саргузаштлари атиги 6 ойга чўзилган.
8. Словалюб Джорджевич – 91 минг евро
Словалюб 2011 йилнинг 1 февраль санасидан расман “Бунёдкор” футболчисига айланган. Тошекентликлар Сербиянинг “Ротер” жамоасига футболчи учун 91 минг евро тўлашган. Джорджевич 2013 йили клубни тарк этди.
7. Александр Шадрин – 100 минг евро
Марҳум футболчи Шадринни Тошекнтннинг “Локомотив” жамоаси Муборакнинг “Машъал” клубидан 100 минг еврога харид қилган. Саша Японияда кечган тарихий учрашувда терма жамоамизга ғалаба келтирувчи ягона голни урганини эслатиб ўтиш лозим.
6. Шаҳзодбек Нурматов – 150 минг евро
2016 йили Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз таркибига “Металлург” ҳужумчиси Нурматовни қўшиб олди. Маълум бўлишича “Қалдирғочлар” Шаҳзодбек учун 150 минг евро маблағ ажратишган.
5. Иван Бошкович – 250 минг евро
2011 йилнинг бошида Қаршининг “Насаф” жамоаси Черногория клубидан Бошковични 250 минг еврога сотиб олди. Иван жамоанинг ОФК кубогида зафар қучишига катта ёрдам берди. У ушбу турнир тўпурарига айланди. Афсуски Бошкович Ўзбекистон чемпионатида у қадар самарали ўйин намойисш эта олмади. 2013 йили Таиланднинг “Чонбури” клуби Иванни ўз сафига қўшиб олди.
4. Александр Кле ц ков – 250 минг евро
Маълумотларга қараганда 2010 йили “Пахтакор” Клецковни Хитойнинг “Тянжин Теда” клубига 200 минг еврога сотиб, 2011 йили 250 минг еврога қайтариб олган.
3. Дарко Маркович – 700 минг евро
2008 йили “Пахтакор” Черногориянинг “Зета” жамоаси ярим ҳимоячиси Марковични 700 минг еврога сотиб олган. Дарконинг ўша пайтдаги нархи 300 минг евро бўлганини инобатга олсак, Тошкентликларнинг ушбу футболчидан умидлари катта бўлган. 2 йил давомида “Шерлар” шарафини ҳимоя қилган Дарко, 2010 йили ўз ватанига қайтиб кетди.
2. Луизао – 900 минг евро
2008 йили “Бунёдкор” ўз сафига кучли футболчиларни қўшиб ола бошлаган пайт эди. Клуб Швейцариянинг “Локерн” жамоасидан Луизаони 900 минг еврога харид қилди. Бразилиялик ҳимоячи Тошкентда бир мавсум ҳаракат қилди ва ўзига билдирилган ишончни маълум даражада оқлашга муваффақ бўлди.
1. Ривалдо – 1 млн.евро
1999 йилги “Олтин тўп” соҳиби орадан 9 йил ўтиб Грециянинг “АЕК” клубидан Ўзбекистоннинг “Бунёдкор” жамоасига келиб қўшилди. Унинг трансфер нархи 1 млн.еврони ташкил этди. Ривалдо Ўзбекистон чемпионатлари тарихидаги энг номдор ва энг яхши легионерлар сафидан жой олди. У чемпионат тўпурари бўлди. Шунингдек мухлисларни стадионга қайтаганини ҳам алоҳида эътироф этиб ўтмоқ жоиз. Бразилиялик афсона 2 йил давомида Олий лигада тўп сурди.
P.S: Transfermarkt.de сайтидаги маълумотлар хато бўлиши ҳам мумкин.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar