Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

«Машъал» янги ўйинчилар тақдимотини ўтказди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 131
«Машъал» янги ўйинчилар тақдимотини ўтказди

Бугун "Машъал" клуби матбуот анжуманлар залида клубинг янги мавсум учун тақдимоти бўлиб ўтди. Мухлислар билан самимий руҳда бўлиб ўтган учрашувда янги келиб қўшилган футболчилар, раҳбарият иштирок этди.
Тақдимот аввалида футболчилар залга таклиф этилди ва мухлислар томонидан кутиб олинди.
Шундан сўнг ҳар бир футболчи мавсум олдидан фикрларини билдириб ўтди ва раҳбарият томонидан футболчиларга либослари тақдим этилди.
Сардор Абдураимов:

"Ёшлар лигаси таркибидан асосий таркибга ўтдим. Шу клуб аъзоси эканлигимдан фахрланаман. Олий лигада ўзимни кўрсатиш ва жамоамизни юксакларга кўтармоқчимиз. Олий лига билан ёшлар лигасини фарқи катта ва мен Олий лигада ҳам етакчи бўлишни истайман"

Шоҳжаҳон Қиличев:

"Машъал" асосий таркибига ўтдим ва бу ердан муқим ўрин олиш дастлабки мақсадимдир. Академиямиз мураббийларини меҳнати билан шу даражага кўтарилмоқдамиз деб беммалол айта оламан"

Жавоҳир Илёсов:

"Бу йилда асосий таркибда ўзимни кўрсатмоқчиман. Тажрибали футболчилар билан бир жамоада ўйнадим, машғулотлар ўтказдим. Павел Синелников, Санжар Қувватов, Ботир Носировлардан кўп нарса ўргандим ва ўрганмоқдаман"

Шоҳруҳ Эшбўтаев:

"Машъал" академиясида таътил олганман ва мен учун бу жамоа жуда яқин. "Машъал"дан бошқа клубларда ҳам фаолият олиб бордим. Машғулотлар мен учун бу ерда яхшироқ ўтмоқда. Шу боис асосий таркиб учун ҳаракат қиламан"

Ғулом Ҳайдар Гулямов:

"Мен аввал ҳам бу жамоа шарафини ҳимоя қилганман. Мен учун янги жамоа бўлмади ва шу боис киришиб кетишимда муаммога дуч келмадим. Ҳудди уйимга қайтгандек бўлдим. Жамоани юқори ўринларда юриши учун ҳисса қўшмоқчиман. Лука Модрични ўйинларига ҳавас қиламан ва шунга интиламан"

"Машъал"да "27" рақамни танладим. Бунга сабаб марҳум укам айнан шу кунда таваллуд топган эди"

Аваз Агалиев:

"Кўп йилдан буён шу клубдан чақирув бўлиб келди. Уч йилдан сўнг шу жамоадан ўйнаш насиб этди. Худо хохласа қўлимдан келгунича жамоанинг ғалабаларига ёрдам беришга тайёрман. Бу ерда муҳим мени қониқтирди. Кўплаб жамоалардан бундай шароит йўқ. Фақат ўйнаш ва ғалаба қозониш керак. "55" рақамида бошқа жамоаларда ҳам ўйнадим ва "Машъал"да ҳам шу рақамни танладим"

Шаҳбоз Эркинов:

"Мавсум олдидан жуда яхши тайёргарлик ўтказдик. Ҳаммаси режа асосида ўтди. Мураббийлар ҳаммани имкониятини билиб олди деб ўйлайман. Эртага мухлисларимизни хурсанд этиш учун ўйнаймиз. Мен қанчадир гол ураман деб мақсад қилмайман. Фойдали гол уриш муҳим. "Машъал" битта оиладек экан. Бу жамоани танлашимга энг асосий сабаб бошқа жамоаларга ўхшаб 10, 15 та бола ўзгармайди. Фақат янги келиб қўшилган бир , икки футболчи қўшиб кетса бўлгани. Бу ерга бир йил учун эмас кўп йил қолишни мақсад қилганман. Бунинг учун биринчи навбатда мен ишончни оқлашим керак. Мен учун рақам аҳамиятсиз. Рақамсиз ўйнашга рухсат берса ўйнай кетавераман."

Шундан сўнг футболчиларга либослари топширилди.

Унга кўра ушбу йилда
Жавоҳир Илёсов - 35
Сардор Абдураимов - 6
Шоҳжаҳон Қиличев - 96
Шоҳруҳ Эшбўтаев - 12
Ғулом Ҳайдар Гулямов - 27
Аваз Агалиев - 55
Шаҳбоз Эркинов - 20

рақамларида ҳаракат қиладиган бўлди.
Тақдимот сўнггида жамоа бошлиғи Дилявер Ваниев ва клуб директори Илҳом Қурбонов мавсум олдидан фикрларини билдириб ўтди.
"Қишги йиғинни маромида ўтказдик. Асосий ўйинчиларни сақлаб қола олдик ва шу билан бирга ёшларимизни ҳам жалб этди. Асосий мақсадимиз у етакчими, кучлими, кучсизми ғалаба учун чиқишдир", - дейди Ваниев жамоа ҳақида.

"Келаётган "Навруз" айёми билан табриклайман. Оилаларингизга фаравонлик тилаймиз. "Машъал"да ким фаолият олиб борган бўлса уларни ҳаммаси бир мақсадда ҳаракат қилган. Яъни терма жамоаларимизга сифатли футболчини етиштириб бериш. Иккинчи мақсадимиз Олийда муносиб ўринни эгаллашдир. Эртага мухлисларимиз бизни қўллаб-қувватлашини сўрайман. Биз мухлислар учун ишлаймиз ва ҳаракат қиламиз", - дея фикрларини якунлади клуб бош директори Илҳом Қурбонов. - деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar