Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

Жавлон Гусейнов: «Локомотив» — юртимиздаги гранд жамоалардан бири»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 99
Жавлон Гусейнов: «Локомотив» — юртимиздаги гранд жамоалардан бири»

Эртадан Олий Лигада 2-тур учрашувлари старт олади. Тур доирасидан ўрин олган қизиқарли тарзда ўтиши кутилаётган матчлардан бири Андижонда “Андижон” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида кечади. “Бургутлар” жамоаси ҳимоячиси Жавлон Гусейновнинг фикрича, мазкур матч ҳар икки жамоа учун ҳам осон ўтмайди.

"Дастлабки турда, афсуски, имкониятни бой бериб қўйдик. Энди 2-турда ҳам бизни осон ўйин кутмаяпти. Боиси “Локомотив” юртимиздаги гранд жамоалар қаторига киради. Лекин биз ҳам эртага майдонга фақат ғалабани кўзлаган ҳолда чиқамиз. Чунки илк турда мағлуб бўлдик. Бу сафар ишқибозларимизни хушнуд қилиш учун ҳам майдонда боримизни беришга интиламиз. Жамоамиз бу ўйинга яхши ҳозирлик кўрди. Йигитларнинг кайфияти ҳам яхши. Умид қиламанки, эртага бу мавсумдаги дастлабки ғалаба қўлга киритилади", - дейди маҳоратли футболчи SPORTS.uz интернет-порталига.

Таъкидлаб ўтамиз, “Андижон” клуби 1-турда “Пахтакор” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради. Жавлон Гусейнов ўша учрашувда тўлиқ 90 дақиқа ўйнади ва 28-дақиқада ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar