Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

Легионерлар: Анзур Исмоиловнинг жамоаси “Гуанчжоу Эвергранд” билан ўйнайди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 122
Легионерлар: Анзур Исмоиловнинг жамоаси “Гуанчжоу Эвергранд” билан ўйнайди

Осиёдаги энг нуфузли миллий чемпионатлар қаторида эътироф этиладиган Хитой Суперлигасида ортда қолган ҳафтада янги мавсум старт олди.

Биласиз, мазкур чемпионатда икки нафар ҳамюртимиз фаолият олиб бормоқда. Миллий терма жамоамизнинг тажрибали ҳимоячиси Анзур Исмоилов “Чанчун Ятай” жамоаси билан шартномасини 2 мавсумга узайтирди. Егор Кримец эса “Бейжинг Гуоан” сафига икки мавсумга ижара асосида бориб қўшилди.

Хитой Суперлигаси 1-турида ўтган йилги мавсумни 9-ўринда тугатган “Чанчун Ятай” “Ганчжоу Гринтаун”га қарши баҳс юритди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Тим Кэхилл ўйнаётган клубга қарши ўтган матчда ҳамюртимиз Анзур Исмоилов ўйинда тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди.

Егор Кримецнинг “Бейжинг Гуоан” жамоаси эса 1-тур ўйинини ўтказмади. “Тианжин Теда”га қарши ўтиши лозим бўлган матч 16 март санасига қолдирилди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, “Бейжинг Гуоан”нинг 2-тур доирасидан ўрин олган “Ҳебеи Чайна Фортун” жамоаси билан ўйини ҳам қолдирилди. Мазкур ўйин 18 май куни ўтказиладиган бўлди.

Қолган жамоалар эса эртага ва индинга 2-тур ўйинларини ўтказишади. Анзур Исмоилов ўйнаётган “Чанчун Ятай” бу турда “Гуанчжоу Эвергранд” синовидан ўтади. Ушбу ўйин 12 март куни ўтказилади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar