Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

Марадонанинг дубли «Машъал»га ғалаба келтирди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 143
Марадонанинг дубли «Машъал»га ғалаба келтирди

Бугун "Машъал" ёшлари 2-тур баҳсини ўтказди. Бекободнинг "Металлург" ёшларига қарши ўйинда ёшларимиз мавсумдаги дастлабки ғалабасини қўлга киритди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Ихтиёр Тошпўлатов ҳимоячиларни ортда қолдирган ҳолда ҳисобни очишга эришди. 30-дақиқада Ихтиёрни ўзида яна жуда қулай имконият юзага келган эди, бироқ у вазиятдан фойдалана олмади. Бўлимга қўшиб берилган дақиқаларда Шоҳруҳ Достонов ноқулай вазиятда дарвоза томон зарба бера олди ва бу гол билан якунланди.
Иккинчи бўлим тенг курашда бошланди. Вазиятлар яратиш борасида майдон эгалари устунликни қўлга олиб борди ва 70-дақиқада Турсунмурод Ҳамдамовнинг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди. 86-дақиқада Марадона маҳорати эвазига ҳимоячиларни ортда қолдирди ва учинчи голга муаллифлик қилди. Орадан бир дақиқа ўтиб яна бир бор Марадона Сафаров гол киритишни уддалади. Ўйинда бошқа ҳисоб ўзгармади ва ёшларимиз йирик ғалабага эришди

Энди ёшларимиз навбатдаги турни сафарда "Бунёдкор" ёшларига қарши ўтказади.
Ёшлар лигаси, 2-тур
"Машъал" - "Металлург" 4:0
Голлар: 1-0 Ихтиёр Тошпўлатов (4), 2-0 Шоҳруҳ Достонов (45+1), 3-0 Марадона Сафаров (86), 4-0 Марадона Сафаров (87)
Огоҳлантиришлар: Турсунмурод Ҳамдамов (77)
"Машъал": Жавоҳир Илёсов (Шоҳруҳжон Эшбўтаев), Шоҳжаҳон Қиличев (Темур Маматов 66), Муҳаммад Алиқулов, Марадона Сафаров, Сардор Абдураимов (Сиёвуш Ёқубов 60), Турсунмурод Ҳамдамов (Жасур Ҳалилов 80), Б.Туpсунов, Ихтиёр Тошпўлатов (Мақсуд Маҳмудов 46), Темур Машарипов, Дилявер Абибуллаев (Бобур Искандеров 46), Шоҳруҳ Достонов (Жонибек Мирзоқулов 70).
"Металлург": Тимур Тўйчиев, Асомиддин Абдураҳмонов, Жасур Аҳмедов, Мансур Нуралиев, Улуғбек Худоёров, Суннатилла Эрматов, Озодбек Комилов (Зуфар Акбаралиев 45), Умид Раҳимов (Темур Сайдуллаев 45), Аброр Тошқўзиев, Улуғбек Худойбердиев, Жавлонбек Примбетов (Зокир Аҳмаджонов 77).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar