Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

Футбол бўйича Афғонистон аёллар термаси ҳижоб-либослар билан таъминланади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 104
Футбол бўйича Афғонистон аёллар термаси ҳижоб-либослар билан таъминланади

Футбол бўйича Афғонистон аёллар терма жамоасининг шариат қоидалари асосида тайёрланган либослари тақдим этилди. World Soccer нашрида хабар берилишича, эндиликда афғонистонлик аёл-қизлар учун ҳижоб кўринишидаги спорт кийимлари ишлаб чиқарилади.

Бундай спорт кийимлари Даниядаги спорт анжомлари ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган корхона томонидан hummel бренди остида тақдим этилади.

"Биз афғонистонлик ҳамкорларимиз билан музокараларда бу халқнинг миллий анъаналари асосида спортчи аёллар учун либослар тайёрлаш бўйича келишувга эришдик", дейди бренд вакили Кристиан Стадил.

ФИФА 2014 йилнинг мартида ўйинлар вақтида мусулмон динига эътиқод қилувчи аёл спортчиларнинг ҳижоб кийишига рухсат берганди.

2014 йилгача ФИФА ҳомийлигидаги барча мусобақаларда ҳижоб кийган ҳолда иштирок этиш тақиқланганди (2007 йилда жорий этилган).

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar