Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

Александр Лобанов:«Пахтакор» шу ҳолатида ҳам охиригача курашади»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 77
Александр Лобанов:«Пахтакор» шу ҳолатида ҳам охиригача курашади»

Ўзбекистон миллий жамоаси дарвозабони Александр Лобанов бир ойдан ошдики, Эрон чемпионати етакчиларидан бири «Персеполис» клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Ҳозирда унинг жамоаси кучли учликда боряпти ва «олтин» учун курашдан ҳали умид узганича йўқ. Биз якшанба куни «Тракторсози»га қарши кечган учрашувдан олдин дарвозабонимиз билан боғланиб, ундан махсус интервью олдик.

- Саша, янги муҳит, чемпионат ва жамоага мослашиш жараёни қийин кечмаяптими?

- Ўзимни уйдагидек ҳис қиляпман, десам нотўғри гапирган бўламан. Бунинг учун вақт керак. Лекин «Персеполис»да фаолиятим деярли изга тушди.

- Таассуротлар кутганингизчаликми ёки..?

- Бу ерга келаётганимда кўп нарса ҳақида ўйламадим. Табиийки, дўстларим, оила аъзоларим билан маслаҳатлашдим, фикр алмашдим. Лекин мен ўйнайдиган жамоа Эронда шу даражада машҳур эканлигини тасаввур қилмагандим.

- Қийинчиликларга дуч келмаяпсизми?

- Фақат тил масаласида муаммо бор, холос. Шароитлар бўйича эса ҳеч қандай камчилик йўқ. Ҳаммаси аъло даражада.

- Таржимон бириктиришмадими?

- Шахсий таржимоним йўқ. Аксарият футболчилар инглиз тилида гапиришади. Бу тилни оз-моз биламан. Энг муҳими, суҳбатдошимнинг сўзларини тушунаман.

- Дарвозабонлар билан ишлайдиган мураббий маҳаллийми ёки хорижлик?

- Мураббийлар штабида хорватияликлар ишлашади. Ҳам дарвозабонлар, ҳам жисмоний тайёргарликка масъул мураббийлар Хорватиядан. Лекин улар русчани билишмайди. Инглиз ва хорват тилларида сўзлашишади.

- Машғулотлар жараёнида фарқ сезиляптими ёки биздаги билан бир хил?

- Албатта, фарқ бор. Бу ерда тартиб-интизомга катта эътибор қаратилади. Ҳар бир мураббийнинг ўз қараши бор ва шундан келиб чиқиб, машғулотлар режасини тузиб чиқади.

- Қаерда яшаяпсиз, уй беришдими?

- Ҳа, алоҳида квартира билан таъминлашди. Шунингдек, хизмат машинаси ва ҳайдовчи ҳам бириктирилган.

- Таом масаласида қийналмаяпсизми?

- Бу ерда футболчиларга алоҳида таом тайёрлашмайди. Эронда аввалига меҳмонхонада яшадим ва ресторанда тамадди қилардим. Умуман, таом масаласида муаммо йўқ. Қолаверса, рафиқам ва ўғлим мен билан бирга. Шу ўринда рафиқамнинг пазанда эканлигини айтиб қўяй (кулади).

- Эрон чемпионати ҳақида нима дея оласиз?

- Кучли чемпионат. Ўйинларда йирик ҳисоб деярли қайд этилмайди. «Пахтакор»да ўйнаб юрган кезларим Эрон клублари билан ОЧЛ ўйинларида тўқнаш келардик. Ўшанда Эроннинг ОЧЛда қатнашадиган 3-4та клуби кучли бўлса керак, деб ўйлардим. Бу ерга келиб, фикрим ўзгарди. Эрон чемпионатида аутсайдер сўзи деярли ишлатилмайди.

- Бугунгача сиз учун қайси ўйин энг қийини бўлди?

- Дебют ўйинимда анча ҳаяжон босди. Стадионда 80 минг мухлис қўллаб-қувватлаб турган бир пайт бошқача бўлиши мумкин эмас.

- Собиқ клубингиз - «Пахтакор»нинг ОЧЛдаги 2та ўйинини кўрдингизми?

- Албатта. Афсуски, Тошкент­даги ўйинда омад келмади. Саудиядаги жавоб баҳсида эса совуққонлик етишмади. Олдинда гуруҳнинг 4та ўйини бор. Йигитлар ҳали ўзларини ўнглаб олишади, деб ўйлайман.

- «Пахтакор» чемпионлик унвонини ҳимоя қила олармикан?

- Бу осон эмас. Асосий рақиблар - «Локомотив» ва «Бун­ёдкор» сезиларли даражада кучайишди. «Насаф» ҳам ОЧЛдаги иштирокини чакки бошламади. Лекин «Пахтакор» ҳамиша қийин вазиятдан чиқиб кетган. Таркибда йўқотишлар бўлишига қарамай, мураббийлар штабида ишлаётганлар футболчиларни қандай руҳлантиришни жуда яхши билишади. Қисқаси, «Пахтакор» ҳозирги ҳолатида ҳам чемпионлик учун кураша олади.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди, "ИнтерФУТБОЛ" нашри

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar