Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФК семинари ўтказилмоқда

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 113
Тошкентда жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ОФК семинари ўтказилмоқда

7 март, душанба кунидан бошлаб, Тошкентда футбол жамоаларининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлари учун Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамкорлигида Level 1 лицензияси учун ўқув семинарлари ўтказилмоқда.

Бу жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар учун ташкил қилинган Ўзбекистондаги илк ўқув-курслари ҳисобланади. Ушбу семинарда Олий Лиганинг 14 клубидан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар иштирок этмоқда.

Ўқув-семинарлар жараёни 11 март кунигача давом этади. Машғулотлар ОФК инструктори, эронлик Ғуломризо Жаҳоний томонидан олиб борилмоқда. Унга Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори Шавкат Имомов ёрдам бермоқда.

Имомов семинарларнинг очилиш маросимида бу ўқув-курсларининг аҳамияти ҳақида тўхталар экан: “Жисмоний тайёргарлик бўйича мутахассислар учун ОФК семинари Ўзбекистонда илк бор ташкил этилмоқда. Аввалроқ дарвозабонлар мураббийлари учун ҳам худди шундай, Level 1 даражаси учун семинар ўтказилган эди. Бу семинарлар ташкил этилишининг асосий сабаби — келаси йилдан ОФК мусобақаларида иштирок этадиган ҳар бир жамоалар мураббийлар штабининг ҳар бир аъзосига ўз йўналиши бўйича махсус сертификатларга эга бўлиш талаби қўйилади. Худди шунингдек, бу талаб ЎзПФЛ регламентига ҳам киритилиши кўзда тутилмоқда”, — дея тушунтирди.

Семинарнинг назарий машғулотлари “Рамада” меҳмонхонаси мажлислар залида ўтказилаётган бўлса, амалий машғулотлар Ўзбекистон Футбол Федерацияси қошидаги сунъий қопламали майдонда бўлиб ўтмоқда.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar