Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

10.03.2016

ЕЧЛ. «ПСЖ» «Челси»ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 85
ЕЧЛ. «ПСЖ» «Челси»ни мағлуб этиб, чорак финалга чиқди

Европа чемпионлар лигасида чорак финалга чиққан тўртинчи жамоа — "Пари Сент-Жермен" бўлди. Парижликлар "Стемфорд Бриж"да ҳам "Челси"ни мағлуб этишга муваффақ бўлишди.
Дастлабки ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган Блан шогирдлари Лондондаги ўйиннинг бошида тўпни назорат қила бошлашди. "Челси" эса сафарда урилган битта гол эвазига ўз уйида минимал ҳисобда ғалаба қозонса кифоя эди. Аммо 16-дақиқада парижликлар гол уриб, сафардаги голлар бўйича ҳисоб-китобни тўғрилаб қўйишди. Иброҳимович Ди Мариянинг пасидан кейин жарима майдончасига ўнг томондан кирди ва олис устун томон узатма берди ва Рабьё дарвозани ишғол қилди.

Энди умумий ҳисобни тенглаштириш учун лондонликлардан иккита гол талаб этиларди. Дастлабки гол 27-дақиқада урилди. Виллиан Костани тўп билан таъминлади ва ҳужумчи жарима майдончасига кириб, ҳимоячини чалғитди ва дарвозани ишғол қилди.

Иккинчи бўлим ўрталарида эса "ПСЖ" майдон эгаларини бутунлай "нокаут"га учратди. Ди Мариянинг узатмасини Златан Иброҳимович дарвозанинг бўш қисмига буриб қўйди.
Ўйиннинг қолган дақиқаларида Хиддинк шогирдлари 3та гол уришга қодир эмасди, улар бу ишни бир марта ҳам амалга ошира олишмади. "ПСЖ" эса ҳақли равишда ғалаба қозонди ва чорак финалга йўл олди.
ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Челси Англия – ПСЖ Франция 1:2 (1:1)
Голлар: 0:1 – 16 Рабьо, 1:1 – 27 Диего Коста, 1:2 – 67 Иброҳимович.
Челси – Куртуа, Иванович, Кэйхилл, Аспиликуэта, Оби Микел, Фабрегас, Виллиан, Педро, Азар (Оскар, 77), Диего Коста (Траоре, 60), Кенеди.
ПСЖ – Трапп, Тиаго Силва, Максвелл, Маркиньос, Давид Луиз, Матюиди (ван дер Виль, 87), Мотта, Ди Мария (Кавани, 82), Рабьо, Лукас (Пасторе, 77), Иброҳимович.
Огоҳлантиришлар: Рабьо (34), Мотта (41), Фабрегас (45), Оби Микел (53), Матюиди (86), Иванович (90).
Биринчи ўйин: 1:2

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar