Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.03.2016

«Бенфика» «Зенит»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 161
«Бенфика» «Зенит»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

Европа чемпионлар лигасида чорак финалга чиққан учинчи жамоанинг номи аниқ бўлди. Португалиянинг "Бенфика" жамоаси Санкт-Петербургда "Зенит"ни мағлуб этди.

Лиссабонда бўлиб ўтган дастлабки ўйинда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Жавоб учрашувининг 69-дақиқасида россияликлар ҳисобни очишди. Жирков чап қанотдан жарима майдончасига кириб берган узатмасини Халк бош билан дарвозага жойлади. Ушбу гол икки ўйин натижаси бўйича ҳисобни тенглаштирди.
Ўйиннинг 81-дақиқасида Дзюба бир неча футболчилар орасидан ўтиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва дарвозабон билан яккама-якка вазиятда берган зарбасини "Бенфика" посбони қайтарди. Ўйин тугашига 5 дақиқа қолганида эса меҳмонлар кутилмаганда ҳисобни тенглаштиришди. Хименес олис масофадан йўллаган зарбани Лодигин қайтарди, аммо тўп тўсинга тегиб, майдонга қайтди. Тўпга биринчи бўлиб етиб келган Гайтан бош билан дарвозани ишғол қилди.

Ушбу гол амалда тўқнашув тақдирини ҳал қилди. Шунга қарамай, ўйинга қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнгисида португалияликлар яна бир тўп киритишга муваффақ бўлишди.
Шу тариқа, Россиянинг сўнгги клуби ҳам еврокубокларнинг ушбу мавсумидаги иштирокини якунлади. "Бенфика" эса чорак финалда ўз иштирокини давом эттиради.
ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Зенит Россия – Бенфика Португалия 1:2 (0:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 69 Халк, 1:1 – 85 Гайтан, 1:2 – 90 Талиска.
Зенит – Лодигин, Ломбертс, Нету, Анюков (Смольников, 58), Жирков, Данни, Витцель, Маурисио (Юсупов, 82), Дзюба, Кокорин (Шатов, 58), Халк.
Бенфика – Эдерсон, Элизеу, Нелсон Семеду, Линделеф, Фейса, Самарис, Гайтан, Пицци (Сальвио, 73), Саншеш, Жонас (Талиска, 90), Митроглу (Хименес, 67).
Огоҳлантиришлар: Митроглу (36), Пицци (49), Халк (90).
Биринчи ўйин: 0:1

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar