Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.03.2016

Чемпионлар лигаси: кимлар плей-офф босқичида энг кўп ўйнаган?

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 213
Чемпионлар лигаси: кимлар плей-офф босқичида энг кўп ўйнаган?

ЕЧЛнинг нимчорак финали доирасидаги Римнинг «Рома»сига қарши кечган жавоб учрашуви «Галактикос» юлдузи Криштиану Роналду учун рекордлар оқшомига айланди. Португалиялик футболчининг бир кечада Чемпионлар лигасининг бир нечта рекордини янгилади. Жумладан, у бир турнир давомида урилган голлар сони бўйича Раулга етиб олди (энди уларнинг ҳисобида 13 тадан гол бор, Роналду чорак финалда ҳам тўп киритса, яққол рекордчига айланади). Бундан ташқари, 31 яшар ҳужумчи Европа чемпионлари лигаси плей-офф босқичида энг кўп майдонга тушган футболчига айланди. Tafsilot.uz фурсатдан фойдаланиб, ўқувчиларига ЕЧЛ плей-офф баҳсларида энг кўп ўйнаган футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилди.

6–7-ўринлар. Лео Месси («Барселона») – 51 та ўйин

Унинг дебютини Жозе Моуриньо ҳалигача эслаб юрса керак. Учрашувнинг 37-дақиқасидаёқ Асьер дель Орнонинг четлатилганидан қаттиқ жаҳли чиққан «Беназир» Месси яхшиси театрда роль ижро этгани маъқул деб айтганди. Икки ўйин натижасига кўра каталонияликлар кейинги босқичга чиққан, аммо Месси «Челси» билан бўлиб ўтган плей-оффнинг биринчи баҳсида жароҳат олган ЕЧЛнинг қолган ўйинларида майдонга туша олмаганди. Ўша йили «кўк-анор ранглилар» финалгача етиб боришган, Лондоннинг бошқа жамоаси «Арсенал»ни мағлубиятга учратиб, турнир кубогини қўлга киритишган эди.

Орадан уч йил ўтгач, «Барселона» яна Чемпионлар лигасини ютади. Бу пайтга келиб, Лео жамоа етакчисига айланган эди. У «Лион» ва «Бавария»га қарши кечган ўйинларда гол уради, финалда эса камдан-кам қиладиган ишларидан бирини амалга оширади, яъни Эдвин ван дер Сар дарвозасини боши билан ишғол қилади. 2001 йилда яна бир кубок қўлга киритилди, яна «Манчестер Юнайтед» таслим қилинди, финалда Месси яна гол урди. 2015 йилда эса «Ювентус»га қарши ўйинда у гол уролмади, аммо Суареснинг гол уриши учун катта ёрдам берди. Бош соврин яна Испанияга йўл олди. Бу аргентиналик футболчининг фаолияти давомида эришган 4-кубок бўлди.

6–7-ўринлар. Виктор Вальдес («Барселона») – 51 та ўйин

Очиғи, Вальдес ҳақида бир нарса дейиш қийин. Маҳорат бобида жамодошлари билан баравар бўлмаган, ўйинларда кўп «қовун» туширадиган бу дарвозабон ҳамиша «Барселона»нинг заиф нуқтаси бўлиб келган. Аммо Виктор ҳеч қачон миш-миш, деди-дедиларга эътибор бермаган, жамоаси билан тинчгина ўйнаб, вазифасини адо этаверган. Шунинг учун ҳам бугун Вальдес бугунгача Чемпионлар лигасининг 51 та ўйинида майдонга тушган, унинг ҳисобида 3 та муваффақиятли финал бор. Аммо эслашга ҳаракат қилиб кўринг-чи, финалларда Вальдеснинг бирор бир хатога йўл қўйгани ёдингизга келармикан?! Бундай деёлмасмиз-а!? Ҳа, ЕЧЛ финалларида яхши ўйнаш бўйича у тенгсиз. Энди ўйланг, Викторни ҳал қилувчи лаҳзаларда кучсиз дейиш мумкинми?

5-ўрин. Фрэнк Лэмпард («Челси», «Манчестер Сити») – 52 та ўйин

Фрэнк фаолияти давомида бир қанча аламли мағлубиятларни бошдан кечирган. «Челси» сафида Чемпионлар лигасидаги ўзининг биринчи мавсумида «Монако» тўсиғидан ўтолмай, турнирдаги иштирокини тўхтатишга мажбур бўлади. Кейинги мавсумда эса «аристократлар» «Ливерпул»га ярим финалнинг ҳар икки учрашувида имкониятни бой беришади: биринчи ўйинда лиқерпулликлар Луис Гарсиянинг голи эвазига 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, жавоб учрашувида ҳам худди шундай натижа қайд этилади. Пенальтилар сериясида эса улоқ мерсисайдликларда кетади. Ундан сўнг Москвада ўтказилган финалда «Челси» оғзидаги ошини «Манчестер Юнайтед»га олдириб қўяди. Ана шу уқубатларга дош бергани, қанча йиқилмасин ўрнидан туриб курашни давом эттиравергани учун ҳам 2012 йили тақдир уни сийлади: «кўклар» ниҳоят ЕЧЛ кубогини қўлга киритади.

4-ўрин. Андрес Иньеста («Барселона») – 53 та ўйин

Бу одамсиз (шунингдек, Том Эвребёсиз ҳам) Хосеп Гвардиола ЕЧЛнинг Рим шаҳрида бўлиб ўтган финалигача етиб бора олмас эди. «Стэмфорд Бриж» стадионида айнан Андреснинг «Челси» дарвозасига киритган голи эвазига «Барселона» финалга чиқиб, ҳал қилувчи баҳсда «МЮ»ни тиз чўктирган эди. Чемпионлар лигасида ўйнаган кезлари Иньеста нафақат майдон марказини ҳеч кимга бермаган, шу билан бирга, ҳам чап, ҳам ўнг қанотда бирдай ўйнаб, жамоасининг ҳужумлари ривожланишига катта ҳисса қўшган. Ҳар сафар майдонга тушганда у энг фойдали ўйинчилардан бири бўларди. Чемпионлар лигасининг ўзи ўйнаган 4 та финалнинг учтаси у голга муаллифлик қилгани, айниқса, таҳсинга сазовор.

3-ўрин. Икер Касильяс («Реал») – 55 та ўйин

Касильяс ЕЧЛда илк бор ғолиб чиққанида 19 ёшда эди. «Қироллик клуби» ўшанда финал йўлидан «Манчестер Юнайтед» ва «Бавария»ни супуриб ташлаганди. Ўша вақтдаёқ Икер мадридлик сафидаги биринчи рақамли футболчи бўлган (ишонмасангиз, илк футболкаларини топиб, текшириб кўринг ). Орадан икки йил ўтгач, у плей-офф босқичининг атиги битта ўйинида майдонга тушди. Яна денг, финалда. «Байер»га қарши бўлиб ўтган ўша ўйинда Касильяс бор-йўғи 22-дақиқагача ўйнай олган. Шундан кейин «Реал»нинг асосий дарвозабонининг қора кунлари бошланади. Ниҳяот 2014 йилга келиб у яна ЕЧЛ кубогини боши узра баланд кўтаришга муваффақ бўлди. У ушбу рейтингимизда Роналду билан ёнма-ён қайд этилиши ҳам мумкин эди. Бироқ «Порту»нинг мусобақадан чиқиб кетиши бунинг белига тепди.

Дарвоқе, Икер Касильяснинг ҳисобида ЕЧЛнинг яна бир рекорди бор. Айни пайтда у Чемпионлар лигаси баҳсларида энг кўп ўйнаган футболчи бўлиб турибди. Афсонавий дарвозабоннинг ҳисобида 156 та ўйин бор. Унинг энг яқин таъқибчиси Роналду эса ЕЧЛнинг 123 таси ўйинида майдонга тушган.

2-ўрин. Хави («Барселона») – 56 та ўйин

«Барселона»нинг аксарият ўйинчиларидан фарқли ўлароқ Хави жамоасининг гуруҳ босқичидаги ахмоқона мағлубияти (Туркиянинг «Бешиктош» клуби каталонияликлар дарвозасига жавобсиз учта гол уришган) ҳамда армон бўлиб қолган кубокларни яхши эслайди. Хавининг «Барселона» билан плей-оффдаги тўртта уриниши муваффақиятсизликка учраган. 2006 йилги чемпионлик сари юришда эса Хави ёрдам беролмаган, аммо «МЮ»га қарши ўтказилган финалда у бир голнинг ҳаммуаллифи бўлган. ЕЧЛнинг ўтган мавсумдаги финалида эса Хави «Барселона» сафидаги сўнгги ўйинида жамоасининг «Ювентус»ни мағлуб этишига муносиб ҳисса қўшган.

1-ўрин. Криштиану Роналду («Манчестер Юнайтед», «Реал») – 57 та ўйин

Манчестерда ҳам, Мадридда ҳам Роналду жамоасининг ЕЧЛдаги ўйинларида катта кўламдаги ишни бажарган, ҳал қилувчи ўйинларда масъулиятни зиммасига олишдан қочмаган. 2007–2008-йилги мавсумнинг финалида Москвада «Челси» устидан қозонилган ғалабада унинг хизматларини эътироф этмасдан илож йўқ. Ушбу ўйиндан сўнг Криштиану «МЮ»нинг юлдузига айланди, ҳамманинг оғзига тушди. Орадан олти йил ўтгач у фаолиятидаги энг зўр мавсумларидан бирини ўтказди ва «Реал» билан биргаликда ЕЧЛда бош совринга эга бўлди. Ўша турнирда португалиялик футболчи 17 та гол урди, шундан 8 таси айнан плей-офф босқичига тўғри келади.

Адҳам Ўрол ўғли

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar