Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.03.2016

Одил Аҳмедовнинг рафиқасига берган энг унутилмас совғаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 204
Одил Аҳмедовнинг рафиқасига берган энг унутилмас совғаси

Баҳор кириб келиши билан нишонланадиган хотин-қизлар байрамига ҳам саноқли кунлар қолди. Ушбу байрамни ҳар бир аёл интиқиб кутиши ва эътибор байрами деб ҳисоблаши ҳам сир эмас. Қизиқ, фарзандлари фақат ўғил бўлган аёллар бу байрамни қандай нишонлашар экан?

Байрам муносабати билан ташкил этилган ушбу лойиҳамизнинг илк иштирокчиси Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси Одил Аҳмедовнинг рафиқаси Замира Аҳмедовага шу савол билан мурожаат этдик.

— Охирги 3 йилда турмуш ўртоғим айнан 8 март байрамида узоқда ёки ўйинда бўладилар лекин байрам ҳеч қачон эсларидан чиқмайди. Ҳар қандай вазиятда ҳам байрам табриги ва албатта қизил атиргуллар эрта тонгда эшигим тагида кутади.

Ўғилларимнинг совғаси...

— Ўғилларим Беҳрузбек ва Шоҳрузбек ҳали кичкина, лекин ўтган йили биринчи марта боғчада рангли қоғоздан гуллар ясаб совға қилишганда бошим кўкка етди. Ким учундир оддий қоғоз бўлиши мумкин лекин мен учун болаларим ўз қўллари билан ясаган совға ҳамма нарсадан қадрли.

Энг қадрлиси...

— Турмуш ўртоғим ҳар байрамда ҳар хил совға қилади. Лекин мен учун совға эмас эътибор муҳимроқ. Шунинг учун барча совғаларини жуда қадрлайман.

Унутилмаган байрам...

— Ўтган йили нимадир бўлдию 8 марта байрамига яқин, аразлашиб қолдик. Ўша кунлар телефонда ҳам гаплашмадик. Улар чет элда, мен Ўзбекистонда эдим. 8 март куни соат 00:00 дан ўтди ҳамки (одатда ҳамма байрамларда айнан шу соатда улардан табрик олардим) дарак йўқ. Жуда хафа бўлдим, байрам ҳам татимади. Эртасига эрталаб, болалар билан Краснодарга турмуш ўртоғимнинг ёнига учадиган бўлдик. Етиб келиб қарасам, мен ўйлаганчалик табриклашни унутмаган эканлар... Одил ака жуда ғурурли, баъзида севгидан ҳам ғурурни устун қўяди. Совға сифатида қўлга тақиладиган чиройли тақинчоқ олганлар. У шунчаки тақинчоқ эмас, қулфлик юракчалар билан безатилган туморлари ҳам бор эди. Тақинчоқнинг ўзига хос маъноси бўлиб, бу юракнинг эгаси бор, бошқалар учун қулф дегани экан. Шоҳларнинг бош кийими эса “бошингда мендек шоҳинг бор” деган эслатма, кейингиси эса қиз чақалоқ кутишга ишора экан. Бу совғани кўриб, очиғи турмуш ўртоғимдан хафа бўлганим ҳар эсимдан чиқиб кетди. Ҳатто улардан аразлаганим учун ўзимни койидим ҳам. Мен учун энг қадрли бўлган бу совғани ўшандан бери кечаю-кундуз қўймай тақаман. Ўшанда қилган ниятларимиз амалга ошиб, шу йил қиз фарзанд кўришни орзу қиляпмиз.

Ўғиллар тарбияси учун...

— Қуш уясида кўрганини қилади дейишади, турмуш ўртоғимнинг хонадонида аёлларни жуда эъзозлашади. Қайнотам-қайнонам фарзандларига шундай тарбия берганлар. Қайнонам доим “ўғилларим шу муҳитда ката бўлишди, аёлларни ҳурмат қилиш уларнинг қонига сингиб кетган” дейдилар. Шу тарбияни олаётган фарзандларимдан ҳам умидим катта, ишонаманки, бобоси ва дадасининг тарбиясидан четга чиқишмайди.

Биринчи табрик...

8 март куни доим икки онажоним (қайнонам ва онам)ни биринчи бўлиб табриклайман. Чунки табрик олишга энг аввало улар ҳақли деб ўйлайман.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar