Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.03.2016

"Пахтакор" - "Қўқон-1912". Учрашувга оид маълумотлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 103
"Пахтакор" - "Қўқон-1912". Учрашувга оид маълумотлар

11 март куни олий лиганинг 2-турида "Пахтакор" Тошкентда "Қўқон-1912"ни қабул қилади.

Тайёргарлик

1-турни ҳар икки жамоа ғалаба билан якунлади. Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги жамоамиз Қибрайда чоршанба кунидан ўйинга фаол тайёргарликка киришади. Қўқонликларнинг янги устози Мурод Исмоилов эса шогирдлари билан аллақачон бу жараённи бошлаб юборган. Жамоалар сафида учрашувни дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.

Қарама-қаршилик

Ҳозиргача жамоалар олий лига тарихида 20 бор тўқнаш келишган. Уларнинг 12тасида "Пахтакор", 5тасида "Қўқон-1912" ғалаба қозонган. 3 баҳс дуранг билан тугаган. "Шерлар" 59, қўқонликлар 33 марта гол уришган. Тошкентда ўтган 10 беллашувнинг 9тасида жамоамиз зафар қучган. Бир бор меҳмонларнинг қўли баланд келган. Сўнгги 7 ўйинда "Пахтакор" Тошкентда фақат муваффақият қозонган.

Ўйин расмийлари

Беллашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Шу пайтгача Толибжонов олий лигада жамоамиз иштирокидаги 16 баҳсни бошқарган. Уларнинг 15тасида ғолиб чиққан "Пахтакор" бир бор дурангга имзо чеккан. Қанотларда унга Артём Калинин ва Баҳодир Баҳромов ёрдам беради.

"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912"

Ҳакамлар: Олим Толибжонов (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Баҳодир Баҳромов (Тошкент), Фирдавс Норсафаров (Қарши).

Назоратчи: Элбек Мусаев (Самарқанд).

Чипталар

Чипталарни ўйин куни "Пахтакор" стадиони кассаларидан 5 ва 15 минг сўмдан харид қилиш имкониятига эга бўласиз.

Ёшлар таркиблари баҳси 10 март, пайшанба куни соат 16:00да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар учрашуви 11 март, жума куни 17:30да "Пахтакор" стадионида старт олади. Ишқибозларни мамлакатимизнинг энг совриндор клуби ва ўзбек футболи ватани шаҳри жамоалари ўртасидаги беллашувга таклиф этиб қоламиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar