Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.03.2016

Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 205
Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Қитъамизнинг энг кучли миллий чемпионатларидан бири саналувчи Қатар Юлдузлар Лигасида эртадан 22-тур учрашувлари старт олади.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилги мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказган “Ал Райян” жамоаси ўтган турда ҳам йирик ҳисобда ғалаба қучиш орқали муддатидан олдин мамлакат чемпионлигини қўлга киритди. Бу ҳақда хабар бериб ўтгандик.

Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Юлдузлар Лигаси мусобақа жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, чемпион номи ҳалитдан маълум. Лекин чемпионат кумуш медаллари қайси жамоага насиб этишини олдиндан тахмин қилиш ҳам қийин. Боиси ҳамюртимиз Сардор Рашидов ўйнаётган Дуҳайлнинг “Ал Жаиш” жамоаси 21 та учрашувдан сўнг 40 очко билан иккинчи поғонада бормоқда. “Ал Райян” аллақачон энг яқин таъқибчисидан 20 очкога илгарилаб кетган. Лекин 3 ва 4-ўринларда кетаётган “Лаҳвия” ҳамда “Ал Садд” жамоалари ҳам 38 ва 36 очкодан жамғарган ҳолда “Ал Жаиш”га кумуш медаллар учун рақобат қилишмоқда.

Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Қатар Юлдузлар Лигаси расмий сайти совринли ўринлар учун кураш олиб бораётган ушбу жамоалар имкониятини баҳолади ва “Ал Жаиш”нинг устун тарафи сифатида унинг кучли “ҳужум учлиги”ни эътироф этди.

“Ал Жаиш”нинг олдинги чизиғида 3 та тўпурар футболчилар – Абдураззоқ Ҳамедаллаҳ, бразилиялик Ромариньо ҳамда ҳамюртимиз Сардор Рашидовлар ҳаракат қилишмоқда. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, ушбу триодан кимдир деярли ҳар бир ўйинда гол киритмоқда. “Ҳарбийлар” жамоаси саналадиган “Жаиш” ҳозиргача бу мавсумда 41 та гол урган бўлса, шулардан нақд 33 тасини ушбу ҳужум учлиги вакиллари киритди. Ҳамедаллаҳ 15 та ва қолган икки футболчи 9 мартадан рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишди.

Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Ҳамюртимиз ҳақида фикр билдириларкан, Юлдузлар Лигаси матбуот хизмати қуйидаги таърифни келтирди:

“Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов ёзда “Ал Жаиш” сафига келиб қўшилди ва тезда жамоага киришиб кета олди. Уни кўпинча ўйин услуби бўйича Криштиану Роналдуга қиёслашади. У чиндан ҳам Юлдузлар Лигасидаги юксак теҳникага эга футболчилардан бири эканини кўрсатиб келмоқда. Футболчи шу пайтга қадар 9 бор рақиблар дарвозасини ишғол этди ва 5 та голли узатма амалга оширди”, дея ёзилади “Ўзбек Роналдуси” ҳақида…

РҲР (лотинча - RHR) – Рашидов, Ҳамедаллаҳ, Ромариньо триоси “Ал Жаиш”нинг кумуш медал учун курашда асосий қуроли бўлиши таҳмин қилинмоқда.

Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Биз ҳам бу борада ҳамюртимизнинг фикрлари билан қизиқдик:

- Ҳа, “Ал Райян” жамоаси мавсум давомида яхши ўйин намойиш этди ва чемпионликни нақд қилиб қўйди. Бизнинг жамоа энди иккинчи ўринни сақлаб қолиш учун курашади. Ўйлашимча, буни уддалай оламиз. Таркибимизда яхши ижрочилар йиғилган. Биз шунингдек, бу йил Осиё Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этишни мўлжаллаяпмиз, - дейди маҳоратли футболчи SPORTS.uz интернет-порталига.

Қатар Юлдузлар Лигасида 22-тур учрашувлари 10-12 март кунлари бўлиб ўтади. “Ал Жаиш” бу турда “Ал Араби” уйига сафар уюштиради. Яна бир ҳамюртимиз Санжар Турсунов ўйнаётган “Умм Салал” клуби эса “Ал Аҳли” меҳмони бўлади. Ҳа айтганча, “Умм Салал” ҳозирда 32 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалида 5-ўринни банд этиб турибди.

Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Умид қиламизки, ҳар икки ҳамюртимизнинг жамоалари ҳам чемпионат якунида медалларга эга чиқишади.

Сардор Рашидов: “Ал Жаиш” кумуш медалларга эга чиқиш ниятида

Якунда “Ал Жаиш”нинг жорий мавсумдаги ҳозирча энг чиройли ўйини бўлган “Ал Садд”га қарши матчдан видеолавҳани тақдим этамиз. Хави жамоасига қарши кечган ўйинда “Жаиш” 4:2 ҳисобида ғалаба қозонганди. Сардор Рашидов ўша ўйинда супер гол уриш билан биргаликда битта голли узатма амалга оширганди.


- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar