Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

09.03.2016

Денис Черишев:«Кейинги тақдирим «Реал»га боғлиқ»

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 226
Денис Черишев:«Кейинги тақдирим «Реал»га боғлиқ»

Испания чемпионатининг 27-турида «Малага» дарвозасига ғалаба голини урган «Валенсия» ярим ҳимоячиси Денис Черишев ўйиндан сўнг AS нашрига интервью берди ва жамоага қандай мослашаётгани хусусида тўхталиб, ижара келишуви якунига етгач ҳам, «кўршапалаклар» сафида қолишга қарши эмаслигини билдирди. Ҳарқалай, клуб раҳбариятидан бу борада аниқ таклиф олса, боши осмонга етишини яширмади.

-
Айтингчи, «Валенсия»да охирги вақтлар нима ўзгарди?

- Ҳозирда серҳаракат футболга таянмоқдамиз. Асосийси, жамоамиз руҳий томондан ажойиб ҳолатда. Умид қиламанки, охиригача шундай ўйнашда давом этамиз. Ушбу ғалаба ғоят муҳим эди. Аслида «Атлетик»ка қарши баҳсда ҳам чакки кўринмагандик, лекин фақат вазият тақозосига кўра, ютқазгандик.

- Умуман, «Малага» билан ўйин қандай кечди?

- Муҳими, чиройли футбол кўрсатдик. Ушбу ғалаба бизга янада кучли ишонч бағишласа, ажабмас. Энди кейинги баҳсларда ҳам бўш келмаймиз, деб ўйлайман. Мен жамоа сафига яқиндагина қўшилдим ва дарҳол йигитларнинг сидқидилдан ишлаётганларига эътибор қаратдим. Агар шундай бирдамликни сақлаб қолсак, кўп нарсага эришишимиз мумкин.

- Ўйиннинг бир вазиятида дарвозабон Карлос Каменининг оёғини босиб олдингиз ва у тўпни ўз дарвозасига киритиб қўйди. Аслида нима бўлди?

- Эътиборим ҳавода учиб келаётган тўпга қаратилганди ва Каменини шунчаки, кўрмай қолдим. Тўпга сакраш чоғидагина кимдидир босиб олганимни англадим. Эҳтимол, шу ҳаракат дарвозабонни издан чиқаргандир...

- Ижара келишуви муддати якунлангач ҳам, «Валенсия»да қолишингиз мумкинми?

- Бу ерда ўзимни эркин ҳис қиляпман ва барчаси ёқяпти. Дейлик, жамоада мени илиқ кутиб олишди. Бироқ мавсум якунида нима бўлиши 100 фоиз ўзимга боғлиқ эмас, аксинча, кўп нарсага «Реал»нинг қарори ойдинлик киритади. Ҳозирча айни ҳолатдан имкон қадар роҳатланишни истайман. Зеро, ҳали ўз устимда ишлашим ва ўсишим зарур. Фақат бир нарсани айтишим мумкин - агар «Валенсия» мен билан ҳамкорликни давом эттиришни истаса, бундан бошим осмонга етади.

- Янги клубдошларингиз ҳақида нима дея оласиз?


- Улар меҳнаткаш ва самимий. Мана, жамоа анча тикланди ва энди бошқача футбол кўрсатяпти. Шу руҳда давом этсак, бас. Йигитларнинг мени вақтида пайқаб, тўп узатишаётгани ёқимли, ўзимни эса гол ура бошлаганим.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar