Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.03.2016

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 191
Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Мана узоқ кутилган миллий чемпионатимизнинг янги мавсуми ҳам ва ниҳоят старт олди. Жамоалар дастлабки тур учрашувларини ўтказиб олишди.

Тур доирасидан ўрин олган беллашувларда бир қатор футболчилар ўзларини кўрсатишга муваффақ бўлишди. Ҳар бир тур якунлангач энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоа тузиш анъанамизни бу мавсумда ҳам давом эттирамиз. Марҳамат, 1-тур рамзий жамоаси билан танишиб олинг.

Дарвозабон: Андрей Бакланов (“Қўқон-1912”).

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

“Қўқон-1912” жамоаси дастлабки турда Элита дебютанти “Обод”га қарши баҳс олиб борди ва кичик ҳисобда зафар қучди. Мазкур ўйинда энг фаол ўйин кўрсатганлар қаторида Андрей Баклановни алоҳида эътироф этиб ўтиш жоиз. Боиси тажрибали посбон мазкур матч давомида бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди ва жамоасининг ғалабасига муносиб хисса қўша олди.

Ҳимоячилар: Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Артём Филипосян (“Бухоро”), Мурод Холмуҳамедов (“Сўғдиёна”), Илья Ильин (“Қўқон-1912”).

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси илк турда Фарғонанинг “Нефтчи” клубини қабул қилди. Анчагина қизиқарли тарзда кечган баҳсда “қалдирғочлар” икки тўп фарқи билан зафар қучишди. Жамоа дарвозаси дахлсизлигини сақлашда мудофаа чизиғи вакили Рустам Ашурматов чиндан жонбозлик кўрсата олди. Истеъдодли ҳимоячи ўйин давомида ишончли ҳаракат қилди. У 54-дақиқада ҳакам томонида огоҳлантириш ишлаб ҳам олганини қайд этиб ўтиш жоиз.

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Артём Филипосян “Бухоро” нинг илк тур доирасида “Олмалиқ”қа қарши кечган ўйинида жамоасининг энг фаол ўйнаган футболчиси бўлди. Тажрибали ҳимоячи 90 дақиқа давомида майдонда ҳаракат қилди ва рақибнинг гол уришига имкон бермади.

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси 1-турда “Металлург”га имкониятни бой бериб қўйди. Лекин шундай бўлса-да мазкур жамоадан маҳоратли ҳимоячи Мурод Холмуҳамедовни рамзий жамоамизга киритдик. Боиси Акмал Холмуродов майдондан четлатилгач, “Сўғдиёна” майдонда 10 киши бўлиб қолди. Мурод Холмуҳамедов эса рақибнинг кўплаб ҳужумларини баратараф этишда жонбозлик кўрсатди. Агар Холмуҳамедов ишончли ўйнамаганда, ҳисоб янада йирокроқ кўриниш олиши ҳам ҳеч гап эмас эди…

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

“Қўқон-1912” жамоаси мавсумни ғалаба билан бошлади. “Обод”га қарши кечган учрашувда қўқонликларга ғалаба олиб келган тўпни тажрибали ҳимоячи Илья Ильин киритишга муваффақ бўлди. Ильин шунингдек, ўйин давомида ҳам фаоллиги билан ажралиб турди.

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Ярим ҳимоячилар: Жалолиддин Машарипов (“Пахтакор”), Илҳом Юнусов (“Қизилқум”), Баҳром Абдураҳимов (“Насаф”), Сардор Мирзаев (“Локомотив”).

Мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони – “Пахтакор” ҳам янги мавсумни ғалаба билан бошлади. “Шерлар”нинг ғалабасига ярим ҳимоячи Жалолиддин Машарипов ҳам ўзининг муносиб хиссасини қўша олди. Жалолиддин ўйиннинг 53-дақиқасида рақиб равозасини ишғол этиб, янги мавсумдаги голлари ҳисобини ҳам очишга муваффақ бўлди.

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Навоийнинг “Қизилқум” клуби янги мавсумдаги илк ўйинини “Машъал”га қарши ўтказди. Жуда муросасиз кечган матчда мухлислар жами 5 та гол кўришди. Шулардан 2 тасини тажрибали ярим ҳимоячи Илҳом Юнусов киритди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, Юнусовнинг ҳар икки голи ҳам пенальтидан урилди.

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Илк турда Қашқадарёнинг икки жамоаси – "Насаф" ва "Шўртан" ўзаро баҳс олиб боришди. Қаршиликларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган матчда Баҳром Абдураҳимов жуда фаол ўйин намойиш этди. У 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди ва жамоасининг киритган икки голига ҳам ҳаммуаллифлик қилди.

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

Сўзсиз, турнинг энг қизиқарли беллашувларидан бири Наманганда “Навбаҳор” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасида кечди. “Темирйўлчилар”нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган ўйинда ярим ҳимоячи Сардор Мирзаев жуда фаол ўйин кўрсатди. Фарғоналик футболчи жамоасининг ҳужумларини ташкил этишда ва рақиб ҳужумларини бузиб қўйишда ажойиб ҳаракат қилди. Шу билан бир қаторда Мирзаев дубль қайд этишга ҳам муваффақ бўлди.

Ҳужумчилар: Шаҳбоз Эркинов (“Машъал”), Зоҳид Абдуллаев ("Металлург").

Муборакнинг “Машъал” жамоаси 1-турда сафарда “Қизилқум”га 2:3 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. “Газчилар” сафида мазкур ўйинда жамоанинг янги аъзоси – Шаҳбоз Эркинов дубль қайд этишга эришди. Эркинов бутун матч давомида тез-тез рақиб дарвозаси яқинида хавфли вазиятлар юзага келтириб турди. Лекин тажрибали ҳужумчи ва унинг жамоадошлари ҳар қанча уринишмасин, учрашувнинг сўнгги дақиқаларида ўтказиб юборилган гол туфайли “Машъал” янги мавсумни мағлубият билан бошлади.

Олий Лига-2016: 1-турнинг рамзий терма жамоаси

"Металлург" янги мавсумдаги илк ўйинини уйда “Сўғдиёна”га қарши ўтказди. 2:1 ҳисобида тугаган учрашувда бекободликлар сафида тажрибали ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев дубль қайд этишга муваффақ бўлди. Таъкидлаб ўтиш жоизки, Зоҳид Абдуллаев томонидан киритилган биринчи гол тарихга Олий Лига-2016нинг илк голи сифатида кирди.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar