Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

08.03.2016

Теннисчи Мария Шарапова қонида тақиқланган модда аниқланди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 215
Теннисчи Мария Шарапова қонида тақиқланган модда аниқланди

Россиялик теннисчи Мария Шарапова 7 мартда ўтказган махсус матбуот-анжуманида у топширган допинг-таҳлил унинг қонида тақиқланган модда борлигини кўрсатганини маълум қилди. Бу ҳақда унга Халқаро теннис федерацияси (ITF) маълум қилган.

Шарапованинг допинг-таҳлилида 2016 йил 1 январдан тақиқланган мельдоний моддаси аниқланган.

"Келганингиз учун раҳмат. Сизларга мен бир неча кун аввал ITF’дан ижобий допинг-таҳлил ҳақида огоҳлантириш олганимни айтмоқчиман. Мен уни ўқиб чиқмадим", деб айтди Шарапова матбуот-анжуманида.

Шарапова 26 январда Australian Open мусобақаси чоракфиналида Серена Уильямсга ютқазгандан бери теннис кортига чиқмаган.

Мельдоний моддаси метаболик восита бўлиб, аввал килород етишмаслиги ёки ишемияга учраган ҳужайралар энергетик метаболизмининг нормаллашиши учун жавоб беради.

Ўтказилган бир қатор тадқиқотларга кўра, бу модда миокард шикастланган вақтда ўлик ҳужайралар зонаси кенгайишини секинлаштиради, ишемия ўчоғида кон айланишини яхшилайди, стенокардия хуружлари частотасини камайтиради, ҳужайларларни шикастланишдан ҳимоя қилади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar