Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

07.03.2016

«Бунёдкор» - «Нефтчи» учрашувидан кейин «микст-зона»даги фикрлар

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 153
«Бунёдкор» - «Нефтчи» учрашувидан кейин «микст-зона»даги фикрлар

“Бунёдкор” - “Нефтчи” учрашувидан кейин “микст-зона”да ҳар иккала жамоа футболчилари ОАВ вакиллари саволларига жавоб қайтаришди.

Акрамжон Комилов (“Бунёдкор” ҳимоячиси): — Бу чемпионатдаги биринчи учрашув эди. Шу боис ўйин осон ўтди, деёлмайман. Рақибга ўтган мавсум ютқазиб қўйганимиз, бизни икки ҳисса иштиёқ ва сергак ўйнашимизга туртки бўлди. Ўйинни тартибли ўтказдик. Ғалаба йўлида барча жамоадошларим бирдек ҳаракат қилишди. Ғалаба қозониш ёқимли. Тезкор гол уриб, рақибга босим ўтказиш режамизда бор эди. Бу режа иш берди.

Аббосбек Махсталиев (“Нефтчи” ярим ҳимоячиси): — Илк турдаёқ кучли рақибга рўбарў келдик. Бундай стадионда ва кучли рақибга қарши ўйнаш оғир. “Бунёдкор” бизгача Осиё Чемпионлар лигасида учта учрашув ўтказишга улгурганди. Шу боисдан ҳам уларда ўйин амалиёти кўплиги сезилди. Жамоамиз етакчиси Мансур Саидовнинг йўқлиги албатта билинди. Уни тезроқ сафга қайтишини тилаб қоламан. Кейинги учрашувимиз ҳам осон бўлмайди. Чунки водий дербисида “Навбаҳор”ни қабул қиламиз.

Александр Алемпиевич (“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси): — “Нефтчи”ни осон енгдик, демаган бўлардим. Рақиб бўш ўйнагани йўқ. Шунчаки тезкор гол киритганимиз қолган дақиқаларда бизга осонлик туғдирди. Одатда мусобақа стартидаги ғалаба мухим омил бўлиб хизмат қилади. Бу кейинги учрашувларда жамоага қўшимча куч бағишлайди.

Рустамжон Ашурматов (“Бунёдкор” ҳимоячиси): — Яратилган вазиятларимизни голга айлантира олдик. Рақибга эса имкон бермадик. Ҳимояда ҳам яхши ўйин кўрсатдик, деб ўйлайман. “Нефтчи”ни ютиш учун уларга тўпни бермаслик керак эди. Биз буни уддаладик. Жамоамиздаги ҳамма футболчи асосий таркибга лойиқ. Шу боис бугунги ўзгаришлар ўйин сифатимизга асло таъсир кўрсатмади.

Умид Қодиров (“Нефтчи” ярим ҳимоячиси): — Учрашувга пухта ҳозирлик кўргандик. Афсуски йўл қўйган хатоимизни рақиб кечирмади. Ўтказиб юборилган тезкор гол режаларимизга ўзгартириб юборди. Бугун бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаган “Нефтчи” мухлисларига миннатдорчилик билдираман. Кейинги учрашувларда уларни ғалабалар билан хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.

Отабек Шукуров (“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси): — Аввало янги чемпионат бошлангани билан футбол мухлисларини табриклайман. “Бунёдкор”нинг бу йилги мақсадлари улкан. Ўзимиз иштирок этаётган барча мусобақаларда ғолиб чиқишни истаймиз. Шундай экан ҳар қандай учрашувларда ғалаба қозониш керак. “Нефтчи”ни ютганимиздан хурсандман. Ўз устимда тинмай меҳнат қилиб асосий таркибдан муқим жой эгаллашга ва жамоам муваффақиятларига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан.

Достонбек Ҳамдамов (“Бунёдкор” ярим ҳимоячиси): — Чемпионатнинг илк учрашуви бўлгани учун чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. Ўйлайманки, кўрсатган ўйинимиз мухлисларга ёқди. Биз муҳим уч очкони қўлга киритдик. “Нефтчи” яхши жамоа. Уларга кейинги учрашувларда омад тилайман.

Алишер Саматов (“Нефтчи” ҳимоячиси): — Биз учун мавсумнинг биринчи ўйини бўлди. Шунинг учун бизда ҳаяжон сезилди. “Бунёдкор” эса яхши ва жамоавий ўйин кўрсатди. Ўйлашимча, улар жамоавий жипслик эвазига ғалаба қозонишди. Йўл қўйган камчиликларимизни кўриб чиқамиз ва бошқа такрорламасликка ҳаракат қиламиз.

Элдор Шомуродов (“Бунёдкор” ҳужумчиси): — Жамоавий ўйин ҳисобига ғалаба қозондик. Эътибор берган бўлсангиз, икки тўп фарқи билан олдинга ўтиб олгандан кейин тўпни ўзимизда кўпроқ сақлаб туришга ҳаракат қилдик. Бундай пайтда эса ҳамма жамоадошларим мунтазам ҳаракатда бўлишди. Бу эса бироз чарчатган бўлиши мумкин. Лекин вақт ўтиши билан жисмоний ҳолатимизни кўтариб борамиз.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar