Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.03.2016

Одил Аҳмедов: Ўзбекистонда Россиядагига қараганда техник футбол ўйнашади

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 266
Одил Аҳмедов: Ўзбекистонда Россиядагига қараганда техник футбол ўйнашади

"Краснодар" жамоасининг ўзбекистонлик легионери Одил Аҳмедовдан Россия чемпионатининг иккинчи давраси бошланиши арафасида интервью олишди. Sputnik томонидан уюштирилган блиц-интервьюда Одил Аҳмедов Ўзбекистон ва Россия футболидаги фарқлар, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 2018 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиш бўйича имконияти ҳақидаги саволларга жавоб қайтарган.

- Сизнингча, Ўзбекистон ва Россия футболида қандай фарқлар бор?

- Фарқ катта. Масалан, Ўзбекистонда техник футболга урғу қаратилиб, шунга хос ўйин намойиш этилади, Россияда эса жисмоний тайёргарлик муҳим саналади.

- Ўзбекистон терма жамоасининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Таркибдаги барча футболчиларнинг ўзига хос жиҳатлари бор. Кўп нарсани мураббий ҳал қилади, футболчиларга босим тушмайди.

- Ниманинг эвазига Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 турнирига йўл олиши мумкин? Имкониятлар қай даражада?

- Умид қиламанки, 2018 йилда Ўзбекистон мундиал иштирокчиси бўлади. Чунки ҳозирги таркибда кучли футболчилар жамланишган. Мен бу сафар мақсадга эришишимизга ишонмоқдаман.

- Россияда яшаш қандай? Краснодар ва Тошкент ўртасида қандай фарқлар бор?

- Бу ер менга жуда ёқади. Менга ҳам, оила аъзоларимга ҳам. Бу ернинг иқлими Тошкентдагидан кўп фарқ қилмайди. Бу ерда ҳам иссиқ кунлар кўп бўлади. Ўзимнинг уйимдагидек ҳис қиламан.

- Ўйинлар арафасида ҳаяжонни босиш учун нима қиласиз?

- Ҳар сафар дуо ўқийман. Худодан ёрдам сўрайман.

Кеча, 5 март куни Россия чемпионатининг 19-тури доирасидаги марказий ўйинда “Краснодар” ўз майдонида “Зенит” жамоасини қабул қилди. Ҳужумкор руҳда ўтган ўйинда ҳисоб очилмади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar