Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

06.03.2016

Бугун Наманганда катта футбол байрами!

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 122
Бугун Наманганда катта футбол байрами!

Бугун Наманганда катта футбол байрами!
Узоқ кутилган янги мавсум старт олди ва бугун севимли жамоамиз биз мухлислар қаршисида пойтахтнинг "Локомотив" жамоаси билан кураш олиб боради. Албатта, Рашид Ғофуров ва дружинасидан албатта ғалаба кутилади. Умид қиламизки, бугун "лочинлар" мавсумни ғалаба билан бошлаб барча-барчани хушнуд этади.

Ўтган мавсумнинг сўнгги турида айнан шу жамоалар Наманганда беллашганди. Ўшанда Мўйдин Мамазулумовнинг сўнгги сониялардаги голи "Локо"га уч очкони тақдим қилганди. Ҳозир эса Мамазулумов "Навбаҳор"да. Бугун ҳам Мўйдиндан ўша сценарийни такрорлашини сўраб қолардик.
Кеча жамоамизнинг ҳужумчилар мураббийи саналган Шуҳрат Мирҳолдиршоев 34 ёшга тўлди. Биз собиқ форвардни табриклаган ҳолда, унинг шогирдларидан голлар кутиб қоламиз. Ҳужумчиларимиз голлар киритиб, кечаги байрамни бугун ҳам давом эттиришади, деб ўйлаймиз!

Сайтимизнинг чустлик аъзоси Шокиржон Ёдгоров (Ник: "Чуст-Пахтакор")нинг кеча битилган қуйидаги мисраларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Насиб қилса эрта наҳори,
Бизга келар футбол баҳори.
Сенга омад берсин Худоим,
Наманганганим зўр "Навбаҳор"и.
Яна ҳамма чопар ўйинга,
Қойил деймиз Чойнинг бўйига,
Бош бўлади барча фанатлар,
Куйлаб берар ҳар бир тўйингга.
Ўйна давринг келди "Навбахор",
Ўйнаб тўйма, ўйнагин шунқор!

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar