Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.03.2016

“Sport for tomorrow”. Япония — чемпион, Ўзбекистон — иккинчи ўрин соҳиби

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 132
“Sport for tomorrow”. Япония — чемпион, Ўзбекистон — иккинчи ўрин соҳиби

1— 4 март кунлари Тошкент Шаҳрида Япония футбол ассоцияцияси ҳамда Ўзбекистон футбол федерацияси ҳамкорликда ташкил этган “Sport for tomorrow” халқаро ўртоқлик футбол фестивали ўтказилди. Ушбу турнирда Ўзбекистон, Туркманистон, Эрон ҳамда Япония ўсмирлар терма жамоалари иштирок этди.

Дастлабки турда Темур Олимхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Туркманистонни йирик — 5:1 ҳисобида мағлуб этган эди. Иккинчи учрашувда Япония ҳамда Эрон жамоалари 0:0 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.

2 март куни эса иккинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди. Дастлаб, Япония U-16 терма жамоаси туркманистонлик тенгдошларини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон U-16 терма жамоаси эса Эрон ўсмирларига қарши майдонга тушиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

4 март куни ушбу ўртоқлик турнири доирасидаги сўнгги ўйинлар бўлиб ўтди. Дастлаб майдонга Эрон ҳамда Туркманистон ўсмирлар трема жамоалари тушди. Ушбу учрашувда Эрон U-16 терма жамоаси йирик — 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди. “Жар” стадионида бўлиб ўтган турнирнинг сўнгги ўйинида Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Японияга қарши майдонга тушди. Ўйинда Япония U-16 терма жамоаси 2:0 ҳисобида ғалабани қўлга киритиб, ушбу халқаро ўртоқлик футбол фестивали ғолиби бўлди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси эса иккинчи ўрин соҳибига айланди.

“Sport for tomorrow”.

Ўзбекистон U16 - Япони U16 0:2

Голлар: Суганава Йокинори 73, Хирота Ямада 86

Ўзбекистон U16: 1.Хожиакбар Жўраев, 4.Ихтиёр Холдоров, 6.Мардон Абдуллаев (36.Шуҳрат Неъматов, 61), 7.Остон Ўрунов (14.Иброҳим Ғанихонов, 90+4), 9.Баҳром Соатов, 10.Расул Йўлдошев, 23.Ғайрат Азизхўжаев, 50.Бурхон Ҳасанов (11.Асадбек Собиржонов, 25) (8.Валерий Акопов, 86), 16.Алфайзи Неъматов (32.Абдунозир Абдураҳмонов, 63), 17.Абубакир Мўйдинов (3.Шохзамон Хайруллаев, 83), 19.Ислом Каримов.

Япония U16: Аоки, Секо, Суганава, Кобаяши, Кувахара, Каро, Хиракава, Фукуока, Накамура, Кубо, Мияширо.

Захирадан тушганлар: Кеминотсу, Сузуки, Козуки, Ямада, Аваро.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar