Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.03.2016

Кичик клубларга катта муҳаббат

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 149
Кичик клубларга катта муҳаббат

Футбол пайдо бўлибдики, ундаги жамоаларга ҳар ким мухлислик қилиши мумкин: шифокор ҳам, қурувчи ҳам, ҳайдовчи ҳам ва ҳоказо... Қизиғи шундаки, таниқли футбол шинавандалари кўпинча топ-клубларга ишқибозлик қилишади. Аммо биз қуйида ҳикоя қиладиган воқеалар қаҳрамонлари негадир ўзлари жуда машҳур бўла туриб, камтарона жамоаларга меҳр беришган.

1. «Уиган»га олиймақом муҳаббат

Кичик клубларга катта муҳаббат

Англиянинг «Уиган» клуби АПЛнинг 2008Ғ2009 йиллар мавсумини 11-поғонада якунлагани учун кўп жиҳатдан Миср давлатидан миннатдор бўлиши лозим. Зеро ўшанда клубнинг мисрлик легионери Амир Заки 11та гол билан жамоа тўпурари бўлганди. Январдаги трансферлар вақтида харид қилинган Мидо эса дебют ўйинида «Ливерпуль» дарвозасини ишғол қилди.

Мазкур клубдаги мисрликларнинг муваффақияти мамлакат раҳбарлари эътиборини ўзига тортди ва Миср президенти ҳам жамоага мухлислик қилишини эълон қилди. Афтидан, «Уиган» негадир расмий шахсларни кўпроқ қизиқтиради шекилли. Негаки ўз вақтида Михаил Горбачёвдек шахс ҳам айнан шу клубга ишқибозлик қиларди.

2. Майк Тайсон ва «Питерборо»

Кичик клубларга катта муҳаббат

Бутун дунёга машҳур боксчи Майк Тайсон Англиядаги Питерборо шаҳрига сафар уюштирганида, футбол ҳақида умуман ўйламаганди. Чунончи, Тайсон туғилиб-ўсган Нью-Йорк шаҳрида футбол унчалик оммавийлашмаган. Аммо боксчи Питерборога келгач, истайдими-йўқми, атрофдаги кўплаб стадионлардан бирига бориши шарт эди ва шу тариқа, «Темир Майк» «Лондон Роуд» ўйингоҳига кириб қолади. Саёҳат якунига етгач, Тайсон ўзини «Питерборо» клубининг мухлислари қаторига қўшади. Албатта, бу янгилик клуб аъзоларига ёқиб тушади. Аммо бу жамоанинг «Вест Хэм» устидан ғалаба қозонишини таъминлай олмайди.

3. Бруклинлик «кулол»

Кичик клубларга катта муҳаббат

Баста Раймс - британ клубларига ишқибозлик қилувчи биринчи америкалик реппер (рэп хонандаси) эмас. Аммо у кўпгина ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ, машҳур футбол жамоаларига мухлислик қилмайди. Аниқроғи, Раймс 2010 йили камтаргина «Сток Сити» клуби либосида суратга тушиб, барчани лол қолдирди. Аввалига қўшиқчининг бу сурати «кулоллар» клуби аъзоларини хурсанд қилиб юборди. Лекин жамоа мухлислари қанчалик уринишмасин, Раймснинг «Сток Сити»га дахл­дорлигини исботловчи ҳеч нарса топа олишмади. Хуллас, бу сурат ҳамон футболдаги сирли жумбоқлардан бири бўлиб турибди.

4. Чегара билмас «иблислар»

Кичик клубларга катта муҳаббат

Дунёдаги энг сирли ва ёпиқ давлат бўлмиш КХДРда ахборот жуда чеклангани барчага яхши маълум. Аммо «Манчестер Юнайтед» клубининг обрўси шу қадар баландки, бу клубга бўлган мухлислик ҳар қандай чегарадан ўтиб кетаверади. Бунинг исботи сифатида кимсан - КХДР раҳбари Ким Чен Иннинг «МЮ»га ишқибозлик қилишини келтириш мумкин. Қизиғи шундаки, жамоа бошқаруви Луи ван Гал қўлига ўтгач, негадир бу мавзудаги янгиликлар сустлашиб қолди.

5. Камтар клуб ва «камтар» мухлис

Кичик клубларга катта муҳаббат

Кўпгина голливуд актёрлари нисбатан таниқлироқ бўлган «Манчестер Юнайтед» ёки «Арсенал» каби клубларга мухлислик қилишлари барчага маълум. Лекин баҳайбат гавдали Дуэйн Жонсон улар изидан бормай, камтарингина «Макклсфилд Таун» жамоасига мухлислик қилади. Қолаверса, Жонсон ҳар гал футбол ҳақида сўз юритса, бу клубни «Чешир графлигининг ор-номуси» деб мақтайди.

6. Ихтиёрсиз ишқибоз

Кичик клубларга катта муҳаббат

Хорватиялик таниқли теннисчи Горан Иванишевич бир пайтлар шундай деганди: «Агар кимдир менга: «Вақтлар келиб, «Вест Бромвич» мухлисига айланасан» деса, ўша одамни ғажиб ташлайман».

Лекин тақдирнинг ҳазилини қарангки, бугунга келиб теннисчи айнан шу жамоага ишқибозлик қилади. Бунга эса Гораннинг юқоридаги сўзларидан жунбушга келган клуб медиа-менежери сабабчи бўлади. Аниқроғи, менежер теннисчининг беписандлик билан айтган гапларидан ғазабланиб, жамоанинг 2005 йилда амалга оширган мўъжизасини шундай таъсирли таърифлаб берадики, оқибатда Горан беихтиёр клуб ишларига қизиқиб қолади.

7. Руҳоний кўмагида

Кичик клубларга катта муҳаббат

Рим папаси Франциск Аргентинанинг «Сан-Лоренсо» клубига бўлган муҳаббатини ҳеч қачон ҳеч кимдан сир тутмаган. У ҳатто ўзи папа этиб сайланганидан кейин ҳам клуб натижаларини кузатиб борган. Энг қизиғи, католиклар черковининг 266-раҳбари 2013 йили севимли жамоаси мамлакат чемпионлигини қўлга киритгач, ютуқни аргентиналик мухлислар билан бирга нишонлаган эди.

8. Траволтанинг омадсиз уриниши

Тижорат туфайли тузилган шартномалар кўпгина ғайритабиий боғлиқликларни юзага келтириши аввал ҳам кузатилган. Лекин Голливуднинг машҳур намоёндаларидан бири бўлмиш Жон Траволта Австралия терма жамоасини ўйиндан олдин руҳлантирганига ишонасизми? Лекин бу - ҳақиқатда бўлган воқеа. Яъни, Траволта Германия терма жамоаси билан ўйинга ҳозирланаётган австралияликларни руҳлантиришга уриниб, стадионда «You”re The One That I Want» қўшиғини куйлайди. Аслини олганда, Жон «кенгурулар»га қанчалик мухлислик қилиши ҳеч кимга маълум эмас. Аммо гап шундаки, актёр Австралия терма жамоасининг ҳомийси ҳисобланган Quantas авиакомпанияси билан ҳамкорлик қиларди ва ушбу кўргазмали чиқиш ғояси айнан авиакомпаниядан чиққан бўлса, ажабмас. Хуллас, нимаики бўлмасин, Траволтанинг уриниши самар бермади - «кенгурулар» немислардан 0:4 ҳисобида мағлуб бўлишди.

И.РАҲИМОВ тайёрлади.

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar