Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.03.2016

«Реал» тарихидаги энг кучли мураббийлар ТОП-7

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 130
«Реал» тарихидаги энг кучли мураббийлар ТОП-7

Мадриднинг «Реал» жамоасини шу пайтгача 47 нафар мураббий бошқариб келишган. Биз «Қироллик клуби» тарихига назар солиб, энг кучли мураббийлар ТОП-7 лигини аниқлашга ҳаракат қилдик.

«Реал» тарихидаги энг кучли мураббийлар ТОП-7

7. Лео Бенҳакер
Бошқарган даври: 1986-1989, 1992 йиллар
Статистикаси: 197 ўйин, 121 ғалаба, 47 дуранг, 29 мағлубият. Тўплар нисбати: 404-185
Ютуқлари: (6 та) Испания чемпиони (3), Испания кубоги соҳиби (1), Испания суперкубоги ғолиби (2).
Бенхакер «Реал»га икки марта мураббий этиб тайинланган. Биринчи уринишда у 3 йил ишлаган бўлса, иккинчисида 6 ой фаолият олиб борди. Лео «Бланкос» музейига 6 та кубокни олиб келди. Жамоа унинг даврида 3 бора Ла Лига чемпиони бўлганлиги таҳсинга сазовордир.
6. Карло Анчелотти
Бошқарган даври: 2013-2015 йиллар
Статистикаси: 119 ўйин, 89 ғалаба, 14 дуранг, 16 мағлубият. Тўплар нисбати: 323-103.
Ютуқлари: (4 та)Испания кубоги (1), Чемпионлар лигаси ғолиби (1), Европа суперкубоги эгаси (1), Клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони (1)
Италиялик мутахассис «Реал»даги дастлабки мавсумидаёқ 4 та кубокни қўлга киритди. Анчелотти «галактикос»нинг тарихий Чемпионлар лигасидаги 10-ютуқни қўлга киритишини таминлаб берди. Шунингдек Дон Карло даврида «Қироллик клуби» кетма-кет 22 та ғалабага эришиб, рекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.
5. Луис Карниглия
Бошқарган даври: июн, 1957-1959, 1959 йиллар
Статистикаси: 81 ўйин, 56 ғалаба, 12 дуранг, 13 мағлубият. Тўплар нисбати: 206-74.
Ютуқлари: (3 та) Испания чемпиони (1), Чемпионлар кубоги ғолиби (2)
Карниглия «Реал»да икки марта бош мураббийлик қилган. У жамоани 2,5 мавсум давомида бошқариб атиги 3 та кубокни қўлга киритди. Бироқ ана шу 3 та совриннинг, 2 таси Чемпионлар кубогида эришилгани унинг қадрини баланд қилади. Луис шунингдек 1 марта жамоасини мамлакат чемпиони қилган.
4. Луис Моловни
Бошқарган даври: 1974, 1977–1979, 1982, 1985-1986 йиллар
Статистикаси: 180 ўйин, 107 ғалаба, 34 дуранг, 39 мағлубият. Тўплар нисбати: 393-194
Ютуқлари: (8 та) Испания чемпиони (3), УЕФА кубоги ғолиби (2), Испания кубоги соҳиби (3)
Маловни клуб бошқарувини 4 марта қўлга олиб, бу борада ўзига хос рекорд ўрнатган. «Реал» Луис даврида 2 марта УЕФА кубогида зафар қучди. 1985-1986 йилларда мазкур турнирнинг савияси юқори эди. Клуб тарихида бошқа ҳеч бир мутахассис жамоани мазкур кубок ғолиблиги сари етаклаб бора олмаган. Малоуни «бланкос» билан 3 мартадан чемпионлик ва кубокни қўлга киритганини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.
3. Хосе Вилялонга
Бошқарган даври: 1954-1957 йиллар
Статистикаси: 105 ўйин, 66 ғалаба, 14 дуранг, 25 мағлубият
Ютуқлари: (4 та) Испания чемпиони (2), Чемпионлар кубоги ғолиби (2)
Вилялонга «Реал»да атиги 2,5 мавсум ишлади. Шунга қарамай у клуб тарихидаги энг яхши мураббийлар учлигидан жой лди. Хосе Чемпионлар кубогини қўлга киритган илк мураббий сифатида тарих саҳифаларидан жой олган. У 2 мартадан Чемпионлар кубоги ва Испания чемпионатида зафар қучган.
2. Висенте Дел Боске
Бошқарган даври: 1994, 1996, 1999-2003 йиллар
Статистикаси: 245 ўйин, 133 ғалаба, 57 дуранг, 55 мағлубият
Ютуқлари: (7 та) Испания чемпиони (2), Испания кубоги соҳиби (1), Чемпионлар лигаси ғолиби (2), УЕФА суперкубоги (1), Қит’алараро кубоги соҳиби (1)
Дел Боске 3 марта «Реал» мураббийи этиб тайинланган. Унинг омадли даврлари 1999-2003 йилларга тўғри келади. Ўшанда Висенте «галактикос» билан 2 бора Чемпионлар кубогида зафар қучди. Шунингдек у жамоасини 2 марта мамлакат чемпиони қилишга ҳам эришди. Клуб президенти Перез 2003 йили Дел Боскени истеъфога чиқарганига ҳалигача афсусланади.
1. Мигел Мунос
Бошқарган даври: 1959, 1960-1974 йиллар
Статистикаси: 604 ўйин, 357 ғалаба, 128 дуранг, 119 мағлубият. Тўплар нисбати: 1225-562
Ютуқлари: Испания чемпиони (9), Испания кубоги (2), Чемпионлар кубоги ғолиби (2), Қит’алараро кубоги эгаси (1)
«Реал»ни энг кўп бошқарган мураббий Мунос ҳисобланади. У 14 йил мобайнида Мадридликларга мураббийлик қилиб келди. Мигел даврида «Реал» Испания гегемонлигини бегона қилмади. Жамоа 9 марта Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Мунос шогирдлари еврокубокларда ҳам муваффақиятли иштирок этишди. Жамоа 2 марта Чемпионлар лигаси бош совринига эга чиқди. Мигел Мунос клуб тарихидаги энг яхши мураббий эканлигига ҳеч ким шубҳа қилмаса керак.
Фурқат Юсупов тайёрлади

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar