Скачать Демо музыку бесплатно в mp3 формате.
Добро пожаловать на наш Узбекский музыкальный сайт ELLO.UZ! На нашем сайте вы найдете альбомы популярных Узбекских исполнителей и сможете скачать их целиком. Все исполнители удобно отфильтрованы по жанрам. В верхней части сайта расположен поиск песен, где вы сможете найти любого Узбекского исполнителя, либо найти песню, которую вы так давно искали. Если вам нужно скачать музыку бесплатно в формате Узбекский MP3 и Узбекский Клип , то это именно тот сайт, который вам пригодится и вы можете его Добавить в Закладки.
,
BEK
BEK (Администратор)
Shuhrat
Shuhrat (Журналист)
ELLO
ELLO (Журналист)

04.03.2016

Ла лига. Ҳакамлар «Райо Вальекано»ни «Барса»га қарши ўйинда ҳам 9 киши бўлиб қолдиришди

Автор: Sport-Uz Комментариев: 0            Просмотров: 215
Ла лига. Ҳакамлар «Райо Вальекано»ни «Барса»га қарши ўйинда ҳам 9 киши бўлиб қолдиришди

Испания чемпионатининг 27-турига якун ясалди. Мусобақа пешқадами "Барселона" сафарда "Райо Вальекано" меҳмони бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
Ўйин каталонияликларнинг ғалабаси томон бораётганди, аммо учрашув ҳаками қўпол хатоларга йўл қўйди. Жумладан, меҳмонлар иккита тўп билан олдинда бораётган пайтда рефери тўпга ўйнаб, сўнгра бутсасининг тиши билан Ракитичга урилган Льорентени майдондан четлатди.
Иккинчи бўлимда ҳисоб 3:1 бўлиб турганида Итуррага ноҳақ қизил карточка кўрсатилди. Неймар жарима зарбаси йўллаганидан кейин тўп тўсинга урилиб, офсайдда турган Ракитичга келиб тушди. Лайнсмен ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этмади ва ҳимоячи яқин масофадан дарвозага зарба бермоқчи бўлган Иванни ортдан тепиб йиқитди. Ушбу вазиятда қанот ҳакамининг эътиборсизлиги туфайли "Райо" майдонда 9 киши бўлиб қолди.
Қолган дақиқаларда "Барса" яна иккита гол урди. Ўйинда Лионель Месси хет-трикка эришган бўлса, Луис Суарес пенальтидан гол ура олмади. Арда Турон эса "Барселона" сафидаги ўзининг дастлабки голини уришга муваффақ бўлди.
Ёдингизда бўлса, "Реал"га қарши ўйинда ҳам ҳакамлар қўпол хатолар туфайли "Райо Вальекано"ни 9 киши бўлиб қолдиришганди ва мадридликлар 10:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди.
Мазкур ғалабадан кейин "кўк-анорранглилар" "Атлетико" ва "Реал" билан орадаги 8 ва 12 очколик фарқни сақлаб қолди.

Ла лига, 27-тур
Райо Вальекано – Барселона 1:5 (0:2, 1:3)
Голлар: 0:1 – 22 Ракитич, 0:2 – 23 Месси, 0:3 – 53 Месси, 1:3 – 57 Манушу, 1:4 – 72 Месси, 1:5 – 86 Турон.
Райо Вальекано – Хуан Карлос, Креспо, Льоренте, Тито, Марин, Эмбарба, Трасоррас, Итурра, Пити (Хони Монтьель, 56), Бебе (Амайя, 71), Манушу (Герра, 80).
Барселона – Браво, Суарес, Пике, Матье, Маскерано, Серджи Роберто (Алеиш Видаль, 72), Ракитич (Туран, 66), Бускетс (Вермален, 77), Иньеста, Неймар, Месси.
Огоҳлантиришлар: Турон (78), Неймар (87).
Четлатишлар: Льоренте (42), Итурра (67)

- деб хабар бермоқда Stadion.uz нашри.


Категория: Спорт UZ     Нашли ошибку?

Похожие музыки

Похожие клипы

Добавить комментарий

avatar